Темурийлар даврида таълим-тарбия ва педагогик ғоялар тарақҚиёти
Темурийзодалар ҳукмронлиги даврида тарбияга муносабат ва Мирзо Улуғбекнинг тарбияга оид қарашлари
Download 38.17 Kb.
|
ТЕМУРИЙЛАР ДАВРИДА ТАЪЛИМ ТАРБИЯ ВА ПЕДАГОГИК ҒОЯЛАР ТАРАҚҚИЁТИ
4. Темурийзодалар ҳукмронлиги даврида тарбияга муносабат ва Мирзо Улуғбекнинг тарбияга оид қарашлари.
Амир Темур илм-фан ривожи учун ғамхўрлик қилиши туфайли Самарқанд дунёнинг маърифий марказига айланди. Машхур олимлар Самарқандга келди. Масалан, Қозизода Румий, табиб Хусомиддин Кермоний, фалақиётшунос Мавлоно Ахмад, Улуғбек даврида турли мамлакатлардан келган 100 дан ортиқ олимлар илмий ва ижодий фаолият кўрсатган. Темур ва темурийлар замонида табиий ва гуманитар фанлар сохасида буюк олимлар етишиб чиқди хамда жахон фанига муносиб хисса қўшди. Фалокиётшунослик фанида Улуғбек, Қозизода Румий, Ғиёсиддин Жамшид ва Али Қушчилар янги кашфиётлар қилди. Тарих илмида Шарофиддин Али Яздий, Хофизи Аброр , Абдураззоқ Самарқандий, Мирхонд, Хондамир, Зайниддин Восифий ва бошқалар қимматли асарлар яратди. Бадиий ижод ва тилшуносликда Жомий, Навоий, Давлатшох Самарқандий, Атоулло Хусайний, Кошифий сингари ижодкорлар юксак санъат асарлари билан машхур бўлди. Мирзо Улуғбек даврида Самарқандда биринчи Академияга асос солинди, Ер куррасини ўлчаш ва фалакиётшунослик жадвалларини тузиш ишлари амалга оширилди. Самарқанд расадхонасининг қурилиши улкан маданий воқеа бўлиб, жихози ва илмий ютуқлари жихатидан унга тенг келадиган расадхона йўқ эди. Расадхонада Улуғбек математика, геометрия, фалаққиётшуносликда чуқур билимлар сохиби еди. Али Қушчи, Мухаммад Хавофийлар унинг севимли шогирдлари бўлган. Темур ва темурийлар даврида халқ оғзаки ижоди намуналари яратилди. Адабиёт бадиий услуб жихатидан такомиллашди, адабиётшунослик ва тилшуносликка оид илмий асарлар яратилди. Ўзбек таржима адабиёти вужудга келди. Бу даврда етук ижодкорлар Қутб, Сайфи Саройи, Хайдар Хоразмий, Дурбек, Амирий, Атоий, Саккокий, Лутфий, Бобур, Мухаммад Солих ва бошқалар яшаб ижод қилди. Айниқса ўзбек ёзма адабиётининг дунёвий кўламини Алишер Навоийнинг ижоди камолот босқичига кўтарди. Мовароуннахр ва Хуросонда ўзбек тили, адабиёти ва маданиятининг мавқеи орта борди. Хуросондаги туркийзабон халқлар ва уларнинг зиёлилари Самарқанд, Бухоро, Туркистон ва бошқа шахарлардаги олимлар шоиралар ва санъаткорлар билан ўзаро жуда яқин муносабатда бўла бошладилар. Қайси ижодкор ўзига қайси мамлакат ёки шахарни қулай деб билса, ёша ерда яшаб ижод қилди. Х асрнинг иккинчи ярми ўзбек адабиётининг енг ривожланган даври бўлиб, бу юксалик Темурий Бойқаро ва ўзбек адабиётининг порлоқ қуёши Навоий номлари билан боғлиқ. Бойқаро хукмронлиги даврида адабиёт, санъат ва fanning кўп сохалари ривожига катта ахамият берган. "Хусайний" тахаллуси билан шеърлар ёзган, бу улуғ зот ўз хукмронлиги давомида Навоийга "муқарраби хазрати султоний" мансабларини бериб биргаликда маданиятнинг ривожланишига хомийлик қилишган. Навоий устози Жомий билан хамкорликда маънавият тараққиётига рахнамолик қилди. Улар тимсолида бадиий адабиёт енг буюк ютуқларга еришди. Навоийнинг "Хамса" ва "Хазойинул-маоний" девони, Жомийнинг "хашт авранг" ва шеърий девонлари шу давр адабиётининг енг буюк намуналари бўлди. Хусайн Бойқаро ўз "Рисоласида" унинг хукмронлиги даврида шундай асарлар яратилганидан чексиз фахрлангани бежиз емас. Темур дин арбоблари, олимларни, илмни ва илм аҳлини ҳурматловчи шахс бўлган. Темур тузукларида шундай ёзилади: "Ҳар бир шаҳарда масжидлар, мадрасалар, ҳонақалар қуришни буюрдим. Мусулмонларга диний масалаларда таълим бериб, шариат ақидалари ва ислом дини илмлари: тавсир, ҳадис, фиқҳдан дарс берсинлар деб, ҳар бир шаҳарга олимлар ва мударрислар тайин қилдим". Амир Темур одоб, ахлоқ,иймон - эътиқод, тарбия соҳасида ўзи юксакликка, мукаммалликка еришган инсонлардан бўлган. Бунга ишонч ҳосил қилиш учун соҳибқирон ҳақидаги асарлар, унинг ўзи яртаган тузуклар ва угитларни куриш кифоя. Туркистон заминини ҳунармандчилик, илм-фан ва маданият ривожланган илғор мамлакаттага айлантирилди. Амир Темурнинг саъй ҳаракати туфайли обод етилган шаҳарлар, қишлоқларни Шахрисабз, Бухоро, Ясси (Туркистон) шаҳарларида қад кўтарган иморатлар "Темур ва Темурийлар давлати "Темурий маданияти", "Улуғбек ва Самарқанд", "Обсерватория мактаби" каби улуг тушунчаларни дунёга келиши ва дунё ҳалқлари тарихига олтин ҳарфлар билан ёзилиши ҳам Амир Темур номи билан боғлиқдир. Дунё тарихидан маълумки илм фан тараққиёти катта сармоя ва давлат ҳомийлигини талаб етади. Буни маърифатли ҳукмдор Амир Темур теран англагани боис улкан салтанатнинг барча ҳудудларида аҳли илм, аҳли ижодга ҳомийликни давлат сиёсати даражасига чиқарди. Замонавий терминлар билан айтганда, илм fanning турли соҳаларига, таниқли олиму уламоларга "давлат грантлари" ажратилиб, уларнинг илмий фаолияти давлат ғазнасидан молиялаштирилди. Бу сиёсат натижасида Ислом дунёсининг интеллектуал салоҳияти Турон пойтахти Самарқандга ва бошқа шаҳарларга оқиб кела бошлади. Олимлар жамиятнинг нуфузли ижтимоий қатламига айланди. Уларнинг яшаши ва илмий фаолият билан шуғулланишлари учун барча шарт шароитлар яратилди. Амир Темурнинг илм фанга ҳомийлик сиёсати унинг ворислари, хусусан, Мирзо Улуғбек томонидан еттирилди. Мирзо Улуғбек гарчи узоқ Султонияда таваллуд топган бўлсада, салтанат пойтахти Самарқандда тарбия топди, илк саводини бобоси Амир Темурнинг саъй ҳаракатлари билан бутун ислом дунёсининг нуфузли илм фан ва маърифат марказига айланган шу азим шаҳарда чиқарди. Мирзо Улуғбек (1409-1449) ислом дунёсининг йирик таълим даргоҳларига айланган мадрасалар барпо етиш ва бу мадрасаларда дарс беришга ўз даврининг етук олиму уламоларини жалб етишга катта еътибор қаратди. Бу жиҳатдан Мирзо Улуғбек темурий ҳукмдорлар ичида алоҳида ўрин тутади. Мирзо Улуғбек ҳукмронлиги даврида Самарқандда Расадхона, Бухорода, Ғиждувонда ва Самарқандда мадрасалар қурилди. Бу даврда биргина Самарқанд шаҳрида 100 дан ошиқ олимлар fanning турли соҳаларида ажойиб ютуқларга еришган. Улар орасида Тафтазоний, Мавлоно Аҳмад, ўз замонасининг "Афлотуни" деб ном олган Қозизода Румий, Ғиёсиддин Коший, Muhammad Ҳафовий, мавлоно Али Қушчи ва бошқа таниқли зотлар бор еди. 1410-йилда Самарқандга келган ва 1420-йилда иш бошлаган Улуғбек мадрасасида мударрислик қилган Қозизода Румий (1360-йил Bursa - 1437-йил Самарқанд)нинг ташаббуси билан кейинчалик Самарқандга Ғиёсиддин Жамшид ал-Коший ва бошқа таниқли олимлар таклиф етилган. Самарқанддаги Улуғбек мадрасасида 60га яқин олимлар fanning турли соҳаларида фаолият олиб борган. Замондошлари томонидан "Афлотуни замон" дея улуғланган Қозизода Румий мадрасада математика ва астрономиядан дарс бериб, Ғиёсиддин Жамшиднинг вафотидан кейин расадхона мудирлиги вазифаси бажарган. Қозизода Румий Самарқандда Улуғбек расадхонаси қурилишига ҳам раҳбарлик қилган, Улуғбекнинг "Зижи Курогоний" асарида юлдузлар жадвалини тузишда қатнашган. Шу тариқа, олиму- уламолар Амир Темур ва темурийлар салтанатида катта ҳурматга ва мавқега ега ижтимоий қатламга айланган эдики, бу Мовароуннаҳр ва Хуросонда Иккинчи Ислом уйғониш даврини юзага чиқарди. Самарқанд, Кеш, Бухоро, Ҳирот ва бошқа шаҳарларнинг маърифат ва илм фан марказларига айланишига олиб келди. Буюк ипак йўли бўйлаб халқаро савдо ва маданий алоқалар тикланди, илм fanning турли соҳаларидаги ҳамкорлик йўлга қўйилди, қўшни ва узоқ мамлакатлар билан елчилик муносабатлари ўрнатилди. Бу ўзгаришлар замирида Амир Темур асос солган ва кўплаб темурий ҳукмдорлар давом еттирган илм фанга, маданият ва санъатга, маорифга еътибор, уларга ҳомийликка йўналтирилган давлат сиёсати муҳим аҳамиятга ега бўлган. Шоҳруҳ (1405-1447), Мирзо Улуғбек (1409-1449), Султон Абу Саид (1451-1469), Султон Ҳусайн (Бойқаро) (1469-1506) даврларида фан ва маданият юксалиб, Мовароуннаҳр ва Хуросон ислом дунёсининг йирик маданий марказлари сифатида шуҳрат топдилар. Алишер Навоий ҳам ўз даврининг кўплаб фан, санъат ва адабиёт намояндаларига ҳомийлик қилиб, Соҳибқирон асос солган анъаналарни давом еттиргани маълум. Жумладан, Камолиддин Беҳзод, Султон Али Машҳадий, Ҳусайн Уддий, Камолиддин Биноий, Давлатшоҳ Самарқандий, Ҳусайн Воиз Кошифий, Мирхонд, Зайниддин Восифий ва бошқалар ижодий фаолиятида Алишер Навоийнинг ҳомийлиги катта ўрин тутган. Хулоса Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, Марказий Осиё дунё сивилизациясининг қадимий марказларидан бўлиб, Турон ўлкасида қадимги даврдан бошлаб бошланғич мактаблар ва катталарга таълим берувчи ўқув даргоҳлари шакллана бошлагани маълум. Илк ислом уйғониш даври дея еътироф етиладиган IХ-ХII асрларда Мовароуннаҳр ислом дунёсининг маданий марказларидан бирига айланди. Бу даврда яшаб ўтган буюк аждодларимиз қолдирган илмий мерос ислом даври маданияти андозаларини белгилаб, умуминсоният сивилизацияси ривожига ҳам катта таъсир кўрсатди. Буюк аждодларимиз дастлабки таълимни ислом дунёсининг маданий ва илмий марказлари сифатида танилган Мовароуннаҳр ва Хоразмнинг йирик шаҳарларида олишгани ҳам бу даврда таълим тизими ютуқларининг яққол далилидир. Илк ислом давридаёқ Мовароуннаҳрда бошланғич мактаблар, мадрасалар барпо етила бошлаган. Амир Темур ва темурийлар ҳукмронлиги даврида Мовароуннаҳр ва Хуросонда таълимга еътибор, илм - фанга ҳомийлик давлат сиёсатига айланди. Барча шаҳарларда олий таълим даргоҳлари мадрасалар барпо етилиб, ўз даврининг етук олиму уламолари толиби илмларга дарс беришга жалб етилдию Амир Темур ва темурийлар даври қадим Турон ўлкасида маориф ва таълим тизими, илм-фан юксак ривожланган давр сифатида аҳамиятлидир. Янги Ўзбекистонни 2022-2026-йилларда ривожлантириш стратегиясида таълим тизимини юксак даражада ривожлантириш, Ўзбекистонда учинчи ренессанс даврини яратадиган баркамол авлодни тарбиялаш масаласи долзарб вазифа сифатида белгиланди. Бу масалалар Президент Ш.M. Мирзиёевнинг Халқ таълими соҳасини тубдан ислоҳ қилиш бўйича белгилаган вазифаларида ҳам яққол баён етиб берилди. Бу вазифаларни ҳаётга татбиқ етишда Амир Темур ва темурийлар даври таълим тизимини чуқур ўрганиш ва тарихий тажрибалардан замонавий асосда фойдаланиш ҳам амалий аҳамиятга ега ҳисобланади. Download 38.17 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling