Темурийлар даврида таълим-тарбия ва педагогик ғоялар тарақҚиёти


Download 38.17 Kb.
bet4/6
Sana17.11.2023
Hajmi38.17 Kb.
#1782779
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
ТЕМУРИЙЛАР ДАВРИДА ТАЪЛИМ ТАРБИЯ ВА ПЕДАГОГИК ҒОЯЛАР ТАРАҚҚИЁТИ

3. Илм-фан ва адабиёт.
Темурийлар даврида қурилган саройлар икки хил бўлган. Биринчиси-маъмурий-сиёсий мақсадда бўлиб, қалъа ёки шаҳар ичида қурилган. Иккинчиси-шаҳар ташқарисидаги боғларда қурилган қароргоҳларда қабул маросимлари, мажлислар ўтказилган ва хордиқ чиқарилган. Шаҳрисабздаги Оқсарой гумбазининг диаметри 22 метр бўлиб, тоқ ва равоқлари беқиёс бўлган. Темур ва Улуғбекнинг асосий қароргоҳи Самарқанддаги Кўксарой ва Бўстонсарой дейилади. Шунингдек, шаҳар ташқарисида Темур ўн иккита бог ъ ва саройлар бунёд еттирган.
Улуғбек даврида Самарқанднинг Регистон майдони шаклланди, "Масжиди Муқатта , 210 гумбазли Кўкалдош жомъе масжиди қад кўтарди. Шоҳизиндада айрим мақбаралар, Шаҳрисабзда Кўкгумбаз масжиди, "Чилустун" ва "Чиннихона" саройлари унинг даврида қурилди.
ХV асрнинг иккинчи ярмида Самарқандда Хўжа Аҳрор мадрасаси, Ишратхона, Оқсарой мақбаралари бунёд қилинди.
Амир Темур ва Улуғбек даврида тасвирий санъат турли йўналиш бўйича юксалди. Исломда жонли нарсалар тасвирига сиғинмаслик тасвирий санъатда нақшнинг равнақига сабаб бўлди. Ўрта Осиёда араблар босқини туфайли тўхтаб қолган деворий суратлар ва умуман тасвирий санъат Темур даврида янги шакл ва мазмунда тикланди. Хаттотлик - қўлёзма адабиётнинг ажралмас бир қисми ҳисобланган. Миниатюра - тасвирий санъатга ҳам аввало нақш сифатида қаралган. Темурийлар даврида тикланган деворий суратлар еса ХVI асрда яна тўхтаб қолди. Самарқанддаги Темурийларнинг сарой-қароргоҳларида қабул маросимлари, жанг воқеалари, ов манзаралари, халқ байрамлари тасвири туширилган деворий суратлар бўлган. Темур, ўғиллари, набиралари, аёллари ва канизаклари тасвири бу деворий суратларда акс еттирилган Улуғбек деворида ҳам деворий суратлар мавзу жиҳатдан ранг-баранг бўлиб, услубий жиҳатдан миниатюра жанрига яқин бўлган. Бу даврда қайта кўчирилган Абдураҳмон ас-Сўфийнинг (Х аср) фалақиётга оид асарига ишланган бир суратда андромеда юлдузлар туркуми Чочлик аёл қиёфасида тасвирланади. Самарқанд расадхонасида еса тўққиз фалак кўриниши, етти гардиш, етти юлдуз-ёритқич даража, вақт бўлимлари, Ер юзининг етти иқлими тасвирланган.
Темур дарврида қурилган Ширинбека опа, Бибихоним, Туман опа обидаларида наққошлик ва хаттотлик билан бирга тасвирий лавҳалар ҳам мавжуддир. Ширинбека опа мақбарасида тасвир кўп рангларда, қолган ички бино деворларида оқ ва мовий рангдаги табиат манзаралари тасвирланади.
Хаттотлик санъати тараққиётига ХV асрда анъанавий насхи, куфий, деворий хатлари билан бирга пештоқларни безовчи сулс ва тезкор-настаълиқ ноёб қўлёзма асарлар кўчириладиган махсус устахоналар китоботчиликнинг равнақига ижобий таъсир кўрсатди.
Амир Темур даврида Самарқандда миниатюра рассомчилик мактаби ташкил топди. ҳозир Туркия ва Berlin кутубхоналарида сақланаётган кўчирма - ҳомаки миниатюра нусхалари ХIV-ХV асрларга оид бўлиб, уларда алоҳида шахслар, дарахтлар, гуллар, кичик композисиялар, нақшларда чизиқлар уйғунлиги, ҳаракатлар аниқлиги, қиёфаларнинг ўз ўрнида жойлаштирилиши билан ажралиб туради.
Тарихий шахсларнинг қиёфалари ҳам миниатюраларда акс етган. Амир Темур қиёфаси тириклик вақтида акс етган миниатюралар ҳали топилмаган. Асл ҳолатига яқин суратлар "Зафарнома"нинг дастлабки кўчирилган нусхаларида учрайди. Унинг бир мунча ёрқинроқ қиёфаси Ҳиротда (1467 й.) кўчирилган "Зафарнома"да келтирилади. Дастлаб Мирак Наққош бошлаган ва Беҳзод якунлаган ушбу миниатюрада бой композисия ва сержило бўёқларнинг уйғунлиги ажралиб туради.
Миниатюра рассомчилигининг тараққиёти адабиётнинг ривожи билан боғлиқ бўлган. Мусаввирлар Фирдавсий, Низомий, Деҳлавий, сўнгра Жомий ва Навоий асарларига расмлар ишлаган. ХIV асрда "Жоме ут-таворих", "Тарихи Рашидий" каби тарихий асарларга ҳам миниатюралар ишлаган. Бу анъана Темурийлар даврида ҳам давом еттирилиб, "Зафарнома" ва "Темурнома" асарларида жанг лавҳалари тасвирланади.



Download 38.17 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling