Темурийлар даврида таълим-тарбия ва педагогик ғоялар тарақҚиёти


 Меъморчилик, тасвирий санъат ва амалий санъат


Download 38.17 Kb.
bet3/6
Sana17.11.2023
Hajmi38.17 Kb.
#1782779
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
ТЕМУРИЙЛАР ДАВРИДА ТАЪЛИМ ТАРБИЯ ВА ПЕДАГОГИК ҒОЯЛАР ТАРАҚҚИЁТИ

2. Меъморчилик, тасвирий санъат ва амалий санъат.
Ўрта Осиё заминида темурийлар даври илм-фан, адабиёт, санъат соҳларида камолот босқичига кўтарилди. Темурийлар давлатининг қудрати айниқса меъморчиликда намоён бўлди. Оқсарой пештоқида битилган "қудратимизни кўрмоқ истасанг - биноларимизга боқ!"деган ёзув Темур давлатининг сиёсий вазифасини ҳам англатар еди. Темур даврида Мовароуннаҳр шаҳарлари қурилишида истеҳкомлар, шоҳ кўчалар, меъморий мажмуалар кенг кўлам касб етади. Илк ўрта асрлардаги шаҳарнинг асосий қисми бўлган "Шаҳристон"дан кўлам ва мазмуни билан фарқ қилувчи "ҳисор" қурилишини Самарқанд ва Шаҳрисабзда кузатиш мумкин. Темур даврида Кеш шаҳар қурилиши якунланди. "Ҳисор"нинг жануби-ғарбида ҳукумат саройи Оқсарой ва атрофида работлар, бог -роғлар қурилди.
Темур салтанат пойтахти Самарқандни безатишга алоҳида еътибор берди. Шаҳарда "Ҳисори", қалъа, улуғвор иншоатлар ва тиллакор саройлар бунёд еттирди. Самарқандга кираверишдаги Кўҳак тепалигида Чўпон ота мақбараси Улуғбек даврида қурилган бўлиб, бу иншоотда мутаносиблик, умумий шаклнинг нафислиги, безакларда улуғворлик уйғунлашиб кетган. Темур даврда Самарқанд Афросиёбдан жанубда мўғуллар давридаги ички ва ташқи шаҳар ўрнида қурила бошлади ҳамда бу майдон қалъа девори ва хандок билан ўралиб (1371 й) Ҳисор деб аталди. Ҳисор 500 гектар бўлиб девор билан ўралган. Шаҳарга олтита дарвозадан кирилган.
Шаҳар маҳалалардан иборат бўлиб, гузарларга бирлашган. Шаҳарда меъморий мажмуалар шаклланиши Темур ва темурийлар даврининг енг катта ютуғи бўлди. Меъморчилик тараққиётнинг янги босқичига кўтарилди, иншоотлар кўлами билан бирга унинг шакли ҳам улканлашди. Бу жараён муҳандислар, меъморлар ва наққошлар зиммасига янги вазифаларни қўйди. Темур даврида гумбазлар тузилишида қирралар оралиғи кенгайди. Икки қаватли гумбазлар қуришда ичкаридан ёйсимон қовурғаларга таянган ташқи гумбазни кўтариб турувчи пой гумбазнинг баландлиги ошди. Улуғбек даврида гумбаз ости тузилмаларнинг янги хиллари ишлаб чиқилди. Аниқ фанлардаги ютуқлар меъморчилик ёдгорликларида аниқ кўринади (Шоҳизинда, Ahmad Яссавий, Гўри Амир мақбаралари, Бибихоним масжиди, Улуғбек мадрасаси). Уларнинг олд томони ва ички қиёфаси режаларини тузишда меъморий шаклларнинг умумий уйғунлигини белгиловчи геометрик тузилмаларнинг аниқ ўзаро нисбати бор. Безак ва сайқал ишлари ҳам бино қурилиши жараёнида баравар амалга оширилган.
Темурийлар давригача ва ундан кейин ҳам Мовароуннаҳр ва Хуросон меъморчилигида безак ва нақш бу қадар юксалмаган. Темур ва Улуғбек даври меъморчилигида безакда кўп ранглилик ва нақшлар хилма-хиллиги кузатилади. Епиграфик битикларни бинонинг махсус жойларига, хаттотлик санъатини мукаммал егаллаган усталар олти хил ёзувда ишлаган.
Кошин қатамларида тасвир мавзуи кам учрайди. Оқсарой пештоқларида Шер билан қуёшнинг жуфт тасвири учрайдики, бу рамзий маънога ега. Темур ва Улуғбек даврида бино ичининг безаги ҳам хилма-хил бўлган. Девор ва shift, ҳатто гумбаз ҳам нақш билан зийнатилган. Темур даврида қурилган биноларда кўк ва зарҳал ранглар устун бўлиб, дабдабали нақшлар ишланган, Улуғбек даврида Хитой чиннисига ўхшаш оқ фондаги кўк нақшлар кўп учрайди.
Бу даврда диний иншоотлар, ҳукмдор саройлари, аслзодаларнинг қароргоҳлари кўплаб қурилди. Темур Ҳиндистон юришидан сўнг (1399 й). Самарқандда жоме масжиди қурдиради. Унинг рўпарасида Бибихоним мадрасаси ва мақбара бунёд еттирди. Улуғбек Бухоро Жоме масжидини кенгайтириб, қайта қуриш ишларини бошлаган, бироқ у ХВИ асрда қуриб битказди.
Темур даврида Сарой Мулк хоним Гўри Амир мажмуасида мадрасалар қурилган. Улуғбек Самарқанд, Бухоро ва ғиждувонда мадрасалар бунёд етирди. ХV асрда мадраса меъморчилиги ўзининг узил-кесил қиёфасига ега бўлди. Мадраса қурилиши ягона тизим бўйича режалаштирилса ҳам, асосий шакллари, уларнинг ўзаро нисбатлари ва безакларига кўра ҳар бири ўз қиёфасига ега еди. Темурийларнинг икки санъат дурдонаси-Самарқанддаги Улуғбек ва Ҳиротдаги Гавҳаршодбегим мадрасалари ягона тизим режаси бўйича қурилганига қарамай, бир-биридан фарқ қилади.



Download 38.17 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling