Термиз давлат университети “физика” кафедраси


Download 152.8 Kb.
bet2/10
Sana19.01.2023
Hajmi152.8 Kb.
#1100391
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Физика укитиш мет.курс иши услуб.курсатма

Мавзу танлаш
Курс иши ёзишнинг асосий жиҳатларидан бири унинг мавзусини тўғри танлашдир. Талабалар курс иши ёзиши керак бўлган мавзуни ўқитувчи томонидан аввалдан тайёрланган мавзулар рўйхатидан тан- лаши керак бўлади (1-иловага қаранг).
Танлаган мавзулар бир хил бўлиб қолмаслиги ва талабалар учун танлаш имконияти кенг бўлиши учун тайёрланган мавзулар рўйхати курс иши ёзиши кўзда тутилган талабалар сонига нисбатан икки баробар кўп бўлиши тавсия этилади.
Курс иши мавзулари рўйхати ҳар йили кафедра томонидан янги ва долзарб муаммоларни ёритишга асос бўладиган мавзулар билан янгиланиб туриши ва 1 октябрга қадар талабаларга танишиш учун берилиши керак.
Талаба мавзу танлашда ўқитувчилар билан маслаҳатлашиб ўзи учун қизиқарли бўлган физик муаммоларни очиб берадиган мавзуни танлаш ҳуқуқига эга. Бундан ташқари, талаба рўйхатда бўлмаган физик муаммоларни очишда муҳим ва қизиқарли бўлган мавзуларни таклиф қилиши ҳам мумкин. Мавзу танлангандан сўнг, албатта, илмий раҳбар билан маслаҳатлашиб кейин иш бошланади. Ҳар бир талаба битта мавзу танлаш ҳуқуқига эга.


Адабиётлар билан танишиш

Курс ишини бажариш учун мавзу танлаб олган талаба уни ёзишдан олдин дарслик, ўқув қўлланма, илмий-амалий журналлар, оммавий рўзномалар, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ва интернет сайтлари билан танишиши тавсия қилинади. Танишишни биринчи навбатда, Президентимизнинг мавзуга оид асарлари, Узбекистон Республикаси қонунлари, Ҳукумат қарорлари ва бошқа меъёрий ҳужжатларни ўрганишдан бошлаш мақсадга мувофиқ. Ушбу маълумотлар билан “Fiziks” каби махсус сайтдан фойдаланиб, танишиш мумкин. Бундан ташқари, Узбекистон Республикасининг физика соҳасига оид қонунлар ва махсус меъёрий ҳужжатлар тўпламидан ҳам фойдаланиш мумкин.


Талаба мавзуга мос адабиётлар билан танишиб бўлгандан сўнг, уни ўрганишни бошлаши керак. Ушбу мавзуга оид адабиётларни йиғиб бўлиб, ундан фойдаланиш тавсия қилинади.
Курс иши ёзишда адабиётлардан фойдаланиш икки босқичга бўлинади. Унинг биринчиси курс иши мавзусини танлаш ва режасини тузишда адабиётларни фойдаланиш бўлса, иккинчиси курс иши ёзиш давомида адабиётлардан фойдаланилади. Умуман олганда, адабиётлардан фойдаланиш иккала босқичда ҳам бир-бири билан ўзаро боғланиб кетади. Чунки мавзуни танлашда ва режасини тузишда фойдаланилган адабиётлардан, албатта, курс ишини ёзишда ҳам фойдала- нилади.
Курс иши мавзусини танлаш ва режасини тузишда адабиётлардан фойдаланиш жуда катта аҳамият касб этади. Талаба курс иши ёзишда ўзи учун қизиқарли ва тушунарли мавзуни танлайди. Танланган мавзу бўйича режа тузишда, унинг аҳамиятини, ҳуқуқий асослари етарлилиги, долзарблиги ва бу муамоларни бартараф этиш мумкинлигини адабиётлардан фойдаланган ҳолда ўрганиб чиқади.
Курс ишида мавзуга оид мавжуд адабиётларни чуқурроқ ўрганиб улардаги мавзуга оида фикрларни солиштириш жараёнида, улардан кераклисини қўллашни ва баъзиларини инкор қилишни ҳамда мавзуга оид муаммоларни бартараф этишда қайси адабиётда келтирилган фикрлар мақсадга мувофиқ эканлигини аниқ таъкидлаб ўтиш керак бўлади. Адабиётлардан олинган фикрларни курс ишида аниқ ва равшан келтириш керак бўлади. Шунингдек, талаба курс иши материал- ларини таҳлил қилишда эълон қилинган статистик маълумотлардан кенг фойдаланиши лозим. Талаба Узбекистон Республикаси бўйича зарур маълумотларни чет эл адабиётларидан ва интернетнинг тегишли сайтларидан олиб фойдаланиши мумкин. Чунки статистик маълумотлар курс иши материалларини кенг таҳлил қилишда ва унинг мазмунли бўлишида аҳамияти катта. “Физика укитиш методикаси” фанидан фойдаланиш мумкин бўлган адабиётлар рўйхатини 2-иловада кўришингиз мумкин.



Download 152.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling