Термиз давлат университети “физика” кафедраси


Мавзу:Таълимдаги муаммолар ва кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан ислох килиш омиллари


Download 152.8 Kb.
bet8/10
Sana19.01.2023
Hajmi152.8 Kb.
#1100391
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Физика укитиш мет.курс иши услуб.курсатма

Мавзу:Таълимдаги муаммолар ва кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан ислох килиш омиллари


Бажарди: 3- курс талабаси, 301-гурух талабаси Алиев Х.Ч


Илмий раҳбар: к.укит. Турсунов А.И

Термиз– 2019 й.





Мавзу: Таълимдаги муаммолар ва кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан ислох килиш омиллари


РЕЖА



  1. Миллий дастурнинг максади

2. Миллий дастурнинг вазифалари
3.Миллий дастурнинг руёбга чикариш боскичлари
4.Узлуксиз таълим тизими ва турлари
Хулоса
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати



  1. Миллий дастурни амалга ошириш максадида:

Миллий дастурнинг боскичларини амалга оширишнинг аник механизмлари, муддатлари, ижрочилари, молиявий ва ресурслар таъминоти ифодаланган ечим ва чора-тадбирлар тизими ишлаб чикилади;
Миллий дастурни бажариш юзасидан давлат ва жамоат инситутларининг фаолияти хамда вазифалари белгиланади;
Миллий дастурнинг аник йуналишларини ишлаб чикиш жараёнига малакали чет эл экспертлари жалб этилади;
Миллий дастурни бажаришда давлат ва нодавлат ташкилотлар фаолияти мувофиклаштирилиб, халкаро ташкилотлар катнашуви ташкил этилади;
Миллий дастурнинг мониторинги ва бажарилишини экспертиза килиш асосида унинг айрим коидалари ва тадбирларига тузатишлар киритилади;
оммавий ахборот воситаларини жалб этган холда, кадрлар тайёрлаш миллий модели рўёбга чикарилишини таъминлаш масалалари юзасидан семинарлар ва конференциялар ўтказиш оркали Миллий дастурнинг принципиал ёндашувлари хамда асосий коидаларини кенг кўламда тушунтириш ишлари олиб борилади;
Миллий дастурнинг максад ва вазифаларини амалга ошириш жараёнига жамоат бирлашмалари ва марказлари, республика ахолиси кенг табакаларининг фаол иштироки таъминланади;
оммавий ахборот воситаларида Миллий дастурнинг бажарилиши мунтазам ёритиб борилади.
Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини амалга ошириш юзасидан Республика комиссияси ташкил этилади, бу комиссиянинг зиммасига дастурни бажаришга доир барча ишлар ва тадбирларни ташкил этиш хамда мувофиклаштириш, шу жумладан куйидаги вазифалар юкланади:
узлуксиз таълимнинг тегишли турлари учун давлат таълим стандартларига кўйиладиган умумий талабларни ишлаб чикиш;
умумий ўрта таълим учун давлат таълим стандартларини ва бошка зарур норматив хужжатларни ишлаб чикиш;
ўрта махсус, касб-хунар таълими тизими учун давлат таълим стандартларини, академик лицей ва касб-хунар коллежларидан иборат таълим тизимини жорий этиш дастурларини ишлаб чикиш;
ўрта умумий таълимга эга бўлган ўкувчиларни академик лицей ва касб-хунар коллежлари тизими билан тўла камраб олиш тадбирларини, бу тизимни худудларнинг демографик, жўғрофик хусусиятлари ва кадрларга бўлган эщтиёжларини хисобга олган холда жойлаштириш, унинг моддий-техника асосини яратиш;
академик лицей ва касб-хунар коллежларида ишлайдиган ўкитувчилар ва педагог кадрларни кайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш учун таълим муассасаларини ташкил этиш хамда уларнинг самарали ишлашини таъминлаш;
олий таълим муассасалари тизимини Миллий дастур талабларига биноан ислох килиш, бу борада тегишли давлат таълим стандартларини яратиш ва жорий этиш;
мактабгача таълим ва тарбия муассасалари фаолиятини такомиллаштириш, болалар тарбиясида ва уларни мактабга тайёрлашда оила, махалла хамда жамоат ташкилотларининг масъулиятини ошириш;
таълим муассасаларини зарур дарсликлар ва адабиётлар билан таъминлаш, бу ишга йирик олимлар, юкори малакали мутахассисларни жалб этиш, таълим ва илм-фан сохасининг нашриёт базасини ривожлантириш;
профессор ва педагог кадрларни ривожланган мамлакатлардаги етакчи таълим муассасаларида тайёрлаш ва малакасини ошириш максадида махсус Республика жамғармаси ташкил этиш ва унинг фаолиятини таъминлаш;
узлуксиз таълим тизимида чет тилларни фаол ўргатиш учун зарур шароит яратиш, уларни ўргатишнинг жадаллаштирилган услубларини жорий этиш, ўзбекча,чет тиллар луғатларини, давлат тилидаги махсус адабиётларни нашр этиш;
узлуксиз таълим сохаси ўкитувчилари ва педагог кадрларини ижтимоий химоя килиш ва кўллаб-кувватлаш, уларнинг мехнатига хак тўлаш ва рағбатлантириш тизимини кайта кўриб чикиш бўйича таклифлар ишлаб чикиш;
таълим муассасаларини аттестасиядан ўтказиш ва аккредатциялаш, кадрлар тайёрлашнинг малака талабларини аниклаш хамда сифатини бахолаш ишларини ташкил килиш ва мувофиклаштириш бўйича таълим тизими бошкарувига боғлик бўлмаган ягона давлат хизматини ташкил этиш;
таълимни ахборот билан таъминлаш тизимини шакллантириш ва ривожлантириш, шуни жахон ахборот тизими билан боғлаш, оммавий ахборот воситаларининг таълим сохасидаги вазифаларини белгилаш;
касб-хунар таълими сохасида кадрларга бўлган талаб ва таклифни ўрганишни ташкил этиш, таълим хизмати кўрсатиш ва касбий мехнатнинг ракобатга асосланган бозорини хамда кадрлар тайёрлаш сохасида маркетингни шакллантириш. Кадрлар тайёрлаш миллий моделининг асосий таркибий кисмлари куйидагилардан иборатдир: шахс - кадрлар тайёрлаш тизимининг бош субъекти ва объекти, таълим сохасидаги хизматларнинг истеъмолчиси ва уларни амалга оширувчи; давлат ва жамият - таълим ва кадрлар тайёрлаш тизимининг фаолиятини тартибга солиш ва назорат килишни амалга оширувчи кадрлар тайёрлаш ва уларни кабул килиб олишнинг кафиллари; узлуксиз таълим малакали ракобатбардош кадрлар тайёрлашнинг асоси бўлиб, таълимнинг барча турларини, давлат таълим стандартларини, кадрлар тайёрлаш тизими тузилмаси ва унинг фаолият кўрсатиш мухитини ўз ичига олади; фан юкори малакали мутахассислар тайёрловчи ва улардан фойдаланувчи, илғор педагогик ва ахборот технологияларини ишлаб чикувчи; ишлаб чикариш кадрларга бўлган эхтиёжни, шунингдек уларнинг тайёргарлик сифати ва савиясига нисбатан кўйиладиган талабларни белгиловчи асосий буюртмачи, кадрлар тайёрлаш тизимини молия ва моддий-техника жихатидан таъминлаш жараёнининг катнашчиси.
Давлат ва жамият узлуксиз таълим ва кадрлар тайёрлаш тизими барча учун очик бўлишини ва хаёт ўзгаришларига мослашувчанлигини таъминлайди. Ўзбекистон Республикаси томонидан инсон хукуклари, таълим, бола сохасидаги шартномалар ва конвенцияларнинг бажарилиши, кадрлар тайёрлаш сохасида жахон илғор тажрибасини хисобга олиш узлуксиз таълим ва кадрлар тайёрлаш тизимининг барча жихатларига дахлдор бўлиб, унинг ривожланиши омилларидан биридир.
Кадрлар тайёрлаш сохасидаги давлат сиёсати инсонни интеллектуал ва маънавий-ахлокий жихатдан тарбиялаш билан узвий боғлик бўлган узлуксиз таълим тизими оркали хар томонлама баркамол шахс фукарони шакллантиришни назарда тутади. Шу тарзда фукаронинг энг асосий конституциявий бири билим олиш, ижодий кобилиятни намоён этиш, интеллектуал жихатдан ривожланиш, касби бўйича мехнат килиш рўёбга чикарилади.
"Таълим тўғрисида"ги конун умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-хунар таълими стандартлари оркали сифатли таълим олиш, шунингдек таълим ва касб-хунар жихатдан тайёргарликнинг шакллари ва турларини танлашни, узлуксиз малака ошириб бориш, зарурат такозо этса, тегишли кайта тайёргарликдан ўтиш ва кенг имкониятларини назарда тутади.
Таълим хизматларининг истеъмолчиси сифатида шахсга давлат таълим олиш ва касб-хунар тайёргарлиги кўриш кафолатланади.Таълим олиш жараёнида шахс давлат таълим стандартларида ифода этилган талабларни бажариши шарт.

Download 152.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling