Термиз давлат университети “физика” кафедраси


Download 152.8 Kb.
bet4/10
Sana19.01.2023
Hajmi152.8 Kb.
#1100391
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Физика укитиш мет.курс иши услуб.курсатма

Асосий қисмда ишнинг моҳияти, роли, физика сохасининг ахамияти, укитишнинг таркиби ва унинг йуллари таҳлил қилинади. Бунда мавзу бўйича мавжуд муаммолар аниқланади ва ушбу муаммоларни бартарф этиш йўллари излаб топилади.
Курс ишининг ҳар бир бўлими мос равишда асослар, қарорлар ва хулосалар билан ёритилади. Курс ишида, илгари бажарилган мустақил ишларнинг натижалари ёки бошқа муаллифларнинг (илмий маърузалар ва мақолалари, ҳисоб-графика ишлари ва лойиҳалари, албатта, номлари кўрсатилган ҳолда) ишлари акс эттирилиши ёки улардан фойдаланиш мумкин.
Биринчи саволда мавзунинг назарий жиҳатлари, мазмуни, моҳияти, аҳамияти ёритилади. Бунда турли иқтисодий мактаблар вакиллари бўлган физик олимлар асарларининг қиёсий таҳлили амалга оширилиши, даврий нашрларда чоп этилган илмий мақолалардан фойдаланилиши, мавзуга оид асосий дарсликлар ва ўқув қўлланмаларида келтирилган назарий фикрларнинг қиёсий таҳлили амалга оширилиши мумкин. Шунингдек, таълим тўғрисида тушунчалар, давлат таълим тизими моҳияти ва унинг роли очиб берилади. Бунда мавзунинг ҳуқуқий асосларини ҳам очиб бериш мумкин. Ушбу саволни кўпи билан 8-10 варақ ҳажмда ёзиш тавсия этилади.
Иккинчи саволда мавзуга оид амалиёт ҳолати таҳлилини амалга ошириш ва таҳлил натижаларига асосланган ҳолда тегишли хулосалар шакллантиришдан иборат. Бунда жадваллар, диаграммалар, расмлар, формулалар шаклидаги амалиёт маълумотларидан кенг фойдаланиш, уларни батафсил таҳлил этиш талаб этилади. Таҳлил жараёнида даврий нашрларда чоп этилган илмий мақолаларга, ҳукумат идораларининг расмий интернет сайтларида келтирилган маълумотларга, талаба томонидан малакавий амалиёт давомида тўпланган амалиёт маълумотларига асосланиш тавсия этилади. Ҳар бир жадвал, формулалар, диаграмма ва расмларнинг манбалари аниқ кўрсатилиши талаб этилади. Яъни Узбекистон Республикаси таълим тизими ва унинг таркиби, физикани укитиш режаси ва унинг бажарилишини аниқ маълумотлар (3-4 йиллик маълумотлар) асосида таҳлили ва ушбу таҳлил натижасида олинган мавжуд муаммолар ҳамда хулосалар кўрсатилади. Ушбу саволни кўпи билан 10-12 варақ ҳажмда ёзиш тавсия этилади.
Учинчи саволда мавзуга оид асарларда тадқиқ этилаётган мавзуни такомиллаштириш ва ривожлантириш борасидаги фикрларни умумлаштирган ҳолда уларга нисбатан талабанинг мустақил муносабатини билдириш ва илғор хорижий тажрибаларни баён этиш ва уларни мамлакатимизда қўллаш имкониятлари бўйича таклифлар киритиш талаб этилади. Яъни Ўзбекистон Республикаси мактабларида физика фанини укитишда қандай муаммолар борлиги ва ушбу муаммоларни бартараф этиш йўллари ўрганилади. Шунингдек, мактабда физика фанини укитишда янги педагогик технологияларни жорий килиш йўллари очиб берилади.Ушбу саволга жавобни кўпи билан 8-10 варақ ҳажмда ёзиш тавсия этилади.

Download 152.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling