Termiz davlat universiteti geografiya kafedrasi markaziy osiyo davlatlari geografiyasi


Fakultеt dеkani dots. B. Xoliqnazarov


Download 421.5 Kb.
bet2/54
Sana03.11.2021
Hajmi421.5 Kb.
#170376
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   54
Bog'liq
markaziy osiyo davlatlari geografiyasi

Fakultеt dеkani dots. B. Xoliqnazarov

200__ yil __-avgust kuni gеografiya kafеdrasining 1-sonli yig`ilishida muxokama qilingan va foydalanishga tavsiya еtilgan.



Kafеdra mudiri: g.f.n. H. Abdunazarov
1-mavzu

Kirish. Markaziy Osiyoning geografik o`rni, chegaralari, chekka nuqtalari

reja:

  1. Марказий Осиёнинг географик ўрнининг ўзига хос хусусиятлари

  2. Марказий Осиёнинг чегаралари ва чекка нуқталари.

Марказий Осиё табиий географик жиҳатдан Евросиё материгининг яхлит ва ноёб табиий қурилмаси бўлиб, бошқа табиий ўлкалардан фарқ қилади. Материкнинг марказида, океанлардан узоқда, берк ҳавзада жойлашганлиги, шарқ ва жанубдан баланд тоғлар билан ўралгани, шимол ва ғарб томонга очиқлиги ўлканинг муҳим хусусиятларидан ҳисобланади.

Чегараларининг умумий узунлиги 9950 км атрофида, шундан 1300 км атрофидаги чегараси Каспий денгизи қирғоқларига тўғри келади.

Марказий Осиёнинг ғарбий чегараси жанубда Каспий денгизининг жануби-шарқий чеккасидаги Астробод қўлтиғидан 540 шарқий узунликдан бошланиб, денгизнинг шарқий қирғоғи бўйлаб Манғишлоқ қўлтиғигача давом этади. Сўнгра ғарбий чегара Минғистовнинг шимолий этаклари, донизтов чинки, Шогирай платосининг ғарбий қисми, Чўчқа, Муғожар тоғларининг сувайирғичи ва Урал-Тўрғай дарёлари сувайирғичи бўйлаб Бреди шаҳригача давом этади. Ғарбий чегарасининг умумий узунлиги тахминан 3750 км.

Бреди шаҳридан бошланган шимолий чегара Семипалатинск шаҳригача давом этибсўнг жануби-шарқ томон Чар водийси ва Кокпекти шаҳри орқали Зайсан кўлига, ундан Қора Иртиш ўзани бўйлаб ўлканинг энг чекка шарқий нуқтасига туташади. Бу ерда Сериктитов тоғи бор. Шимолий чегаранинг узунлиги 2150 км ни ташкил қилади.

Шарқий чегара асосан тоғли ҳудудлардан, тоғларнинг сувайирғич қисмларидан ўтади. Қора Иртиш дарёсининг чап соҳилидаги Серектитовдан бошланади. Сўнг Саур, Шарқий Торбоғатой, Урнашар, Жамо, Мойлитов, Жунғория Олатови тизмаларининг ўқ қисми бўйлаб ўтиб, Кўк кўл довонигача жануби-ғарбга йўналади. Помир тизмасининг жануби-ғарбий чеккасидаги Беик довонигача Борохора, Ирен-Хабирга, Норат, Холиқтов, Ғалаба, Хон-Тангри тоғ тугуни, Кўкшағалтов, Сарикўл тизмаларидан ўтади. Шарқий чегара 2650 кмни ташкил қилади.

Жанубий чегара Беик довонидан бошланиб, жануби-ғарб ва ғарбга йўналади. Чегара бу йўналишда Ҳиндуқуш, Сафедкўҳ(Паропамиз), Жаҳон, Нишопур, Сарой, Эльбурс, Кун Гургон тизмаларининг энг юқори қисмларидан ўтиб, Каспий денгизининг жануби-шарқий қисмидаги Астробод қўлтиғига туташади.

Ўлканинг шимолий чекка нуқтаси Айритов- 53050/ ш.к ва 53050/ шқ.у да, жанубий нуқтаси Сафедкўҳ тизмасидаги Беша қишлоғи 340 30/ ш.к ва 63045/ шқ.у да жойлашган. Ўлка шимолдан жанубга 2650 км чўзилган бўлиб, мўътадил ва субтропик иқлим минтақаларда жойлашган. Ғарбий чекка нуқта Тубқарағай бурнида 50015/ шқ.у ва 44037/ ш. к да, шарқий чекка нуқта 86046/ шқ.у ва 47044/ ш.к. да жойлашган. Ғарбий ва шарқий чеккалар оралиғидаги масофа 2800 км ни ташкил қилади.

Географик ўлканинг майдони тахминан 3 млн 450 минг км2 ни ташкил қилади. Ўлка ҳудудининг катталиги унинг турли ҳудудларида табиий шароитнинг ҳам турлича бўлишига сабаб бўлган. Ўлканинг энг паст нуқтаси Қорагиё ботиғи денгиз сатҳидан 132 метр пстда жойлашган бўлса, энг баланд нуқтаси Тиричмир чўққиси денгиз сатҳидан 7690 м баландда жойлашган. Бу ҳол ўз навбатида, бир томондан щлканинг марказий ва ғарбий ҳудудларида қуруқ ва серқуёш жазирама иссиқ ёз билан тавсифланувчи қумли чўллар билан банд бўлган бепоён текисликларнинг, иккинчи томондан, шарқий жанубий қисмларида ёзда ҳам доимий қор ва музликлар билан қопланган ғоят баланд тоғли ландшафтларнинг шаклланишига сабаб бўлган.

Марказий Осиё табиий географик ўлкаси ҳудудида Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон, қисман Россия, Хитой, Афғонистон, Эрон каби мустақил давлатлар ҳудуди жойлашган.

Марказий Осиё Евросиёнинг марказидаги жуда катта ички ўлкадир. Марказий Осиё жойлашган географик кенгликларда Европадаги Ўрта денгиз мамлакатлари-Испания, Португалия, Италия, Греция, Болгария, Албания ҳамда қисман Африкадаги Марокаш, Тунис каби мамлкатлар ҳам жойлашган. Уларнинг ҳаммаси типик субтропик мамлкатлар ҳисобланади. Бироқ Марказий Осиё маълум географик омиллар таъсирида вужудга келган ўзига хос комплекс табиий шароити туфайли Ўрта денгиз бўйи субтропик мамлакатларидан фарқ қилади.Чунки Марказий Осиё илиқ океан ва денгизлардан жуда узоқда, бунинг устига Ҳинд океанидан баланд тоғлар билан тўсилган. Аксинча ҳудуднинг шимол томони очиқ бўлганлигидан унга Шимолдан келадиган совуқ ҳаво оқимлари бемалол кириб келади. Бу табиий ҳолатлар Марказий Осиёнинг катта қисмларида қуруқ чўллар ҳосил бўлишига сабаб бўлган.

Maрказий Осиё ўлкасининг асосий табиий-географик хусусиятларига қуйидагиларни киритиш мумкин:

1. Океанлардан узоқда ва берк ҳавзада жойлашган.

2. Ўлканинг иқлими кескин континентал.

3. Шарқ ва жануб томонлари тоғлар билан ўралган, шимол ва ғарб томони эса очиқдир.

4. Ўлканинг текисликларига кенглик, тоғли ҳудудларига эса баландлик минтақалари хосдир.


Download 421.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling