Термиз давлат университети илмий ишлар ва инновациялар
Жавоб: тадқиқотчи Н.Б.Азизова –
Download 200 Kb.
|
Етакчи ташкилот баённома кўчирмаси Азизова Н Б 12 ноябрь 2020
- Bu sahifa navigatsiya:
- Раис
Жавоб: тадқиқотчи Н.Б.Азизова – авваламбор, диссертация ва авторефератни ўқиб, ўз фикр-мулоҳазаларини билдирганликлари учун С.Туробовага миннатдорчилик билдираман. У киши томонидан билдирилган барча тавсияларни келгуси ишларимда инобатга оламан. Катта раҳмат.
Раис: Агар яна ҳеч кимда ҳеч қандай қўшимча фикрлар бўлмаса, диссертация муҳокамасига ўтамиз. Марҳамат, кимда қандай фикрлар бор? ф.ф.н., кат.ўқит. У.Мустафаев: тадқиқотчи томонидан танланган диссертация мавзусининг ўзи ишнинг бугунги кунда қай даражада долзарблигини, илмий қиммати ва амалий аҳамиятга эга эканлигини кўрсатиб турибди. Зеро, бугунги кунда ёшлар дунёқарашини маънавий-руҳий манипуляциядан ҳимоялаш, ёшларимизда илмий дунёқарашни ривожлантириш ва мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш борасидаги вазифалар мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири хисобланади. Шу нуқтаи назардан, бугунги тақдим этилган диссертация иши мавзуси ушбу муҳим масалалар ечимига бағишланган бўлиб, тадқиқотлардан олинган натижалар диққатга сазовор. Раис: Қарши давлат университети тадқиқотчиси Азизова Насиба Бахритдиновна томонидан тайёрланган диссертацияси фундаментал аҳамиятга молик муаммога бағишланган ва долзарб аҳамиятга эга бўлгани сабабли, муҳокама қизғин баҳс-мунозаралар асосида ўтди. Тақризчи ва сўзга чиққанлар томонидан диссертация иши юзасидан як-дил таклиф бўлди, яъни тадқиқотчи Азизова Насиба Бахритдиновнанинг 09.00.04. – Ижтимоий фалсафа ихтисослиги бўйича «Давлат тили мақоми ўзбек тили функционал ривожланишининг омили сифатида (ижтимоий-фалсафий жиҳатлари)» мавзусидаги фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD илмий даражасини олиш учун тайёрлаган диссертацияси ЎзР ОАК томонидан қўйилган талабларга тўлиқ жавоб беради ҳамда диссертация ишини Самарқанд давлат университети ҳузуридаги фан доктори илмий даражасини берувчи DSc.03/30.12.2019.F.02.02 рақамли Илмий кенгашда ҳимояга тавсия этиш мумкин. Ушбу таклифга муносабат билдиришингизни сўрайман. Қаршилар? Йўқ. Бетарафлар? Йўқ. Таклиф бир овоздан тасдиқланди. ХУЛОСА Тадқиқотчи Азизова Насиба Бахритдиновнанинг «Давлат тили мақоми ўзбек тили функционал ривожланишининг омили сифатида (ижтимоий-фалсафий жиҳатлари)» мавзусидаги 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа ихтисослиги бўйича тайёрлаган диссертация иши олдига қўйилган мақсад ва вазифаларни бажарган, тугалланган илмий тадқиқот иши эканлиги қайд этилсин. Такдим этилган диссертация иши мавзунинг долзарблиги, илмий янги-лиги, илмий ва амалий аҳамиятга эгалиги, амалиётга жорий этилиши, илмий мақолаларнинг чоп этилиши, автореферат ҳамда диссертация ишининг рас-мийлаштирилиши бўйича ЎзР ОАК Низоми талаблари даражасида тайёрланган ва тадқиқотчи Азизова Насиба Бахритдиновнанинг «Давлат тили мақоми ўзбек тили функционал ривожланишининг омили сифатида (ижтимоий-фалсафий жиҳатлари)» мавзусидаги 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа ихтисослиги бўйича фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун лойиқ. Юқорида қайд этиб ўтилган хулосалардан келиб чиқиб, Термиз давлат университети Фалсафа кафедраси ҳузуридаги илмий семинар Download 200 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling