Йиғилиш котиби тадқиқотчи Азизова Насиба Бахритдиновна ҳақида маълумот берди: Азизова Насиба Бахритдиновна 1969 йил 19 майда Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида туғилган. 1986-1991 йилларда Украина Республикаси Т.Шевченко номидаги Луганск давлат педагогика институтининг Тарих-филология факультети рус филология мутахассислигини имтиёзли диплом билан тугатган. 1991-1994 й.й. Қарши давлат университети рус тилшунослиги кафедраси ўқитувчи, 1994-1996 йилларда Қарши давлат университети Маданиятшунослик кафедраси ўқитувчиси, 1996-1998 йилларда Маданиятшунослик кафедраси стажёр-тадқиқотчиси, 1999-2006 “Миллий ғоя ва маънавият асослари” кафедраси катта ўқитувчиси, 2006-2009 йилларда Ўзбекистон миллий университети “Ижтимоий фалсафа” кафедраси аспирант тадқиқотчиси, 2006 йилдан ҳ.в. Қарши давлат университети Халқаро ҳамкорликлар бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келмоқда.
Қарши давлат университети Илмий кенгашида 2018 йил 30 апрель10-сон мажлис баённомаси билан Азизова Насиба Бахритдиновнанинг «Давлат тили мақоми ўзбек тили функционал ривожланишининг омили сифатида (ижтимоий-фалсафий жиҳатлари)» диссертация мавзуси тасдиқланган. Илмий рахбар этиб фалсафа фанлари номзоди, профессор Иркаев Абдураҳим Панжиевич тайинланган.
Диссертация Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ОАК бюллетининг 2018 йил 4 сонида (В2018.4.PhD/Fal243) эълон қилинган.
Тадқиқотчи Н.Б.Азизова докторлик диссертациясига оид 28та илмий ишлари муаллифи. Жумладан, 1та рисола, Ўзбекистон Республикасининг ОАК докторлик диссертациялари асосий илмий натижаларини чоп этишга тавсия этилган миллий журналларда 11та, хорижий журналларда 6та илмий мақолалари, 4та халқаро, 6та республика миқёсидаги конференцияларда тезислари чоп этилган.
Илмий рахбари тадқиқот тугалланганлиги хақида хулоса берган.
Н.Азизова оилали, 3 нафар фарзанди бор.
Семинар раиси: диссертантнинг шахсий ва илмий фаолияти ҳақида кимда қандай фикр бор. Агар ҳеч кимда эътироз бўлмаса энди диссертация юзасидан сўзни Азизова Насиба Бахритдиновнага берамиз. Марҳамат!
Do'stlaringiz bilan baham: |