Термиз давлат университети илмий ишлар ва инновациялар


Савол: кат.ўқит. Б.Турдибоев


Download 200 Kb.
bet6/11
Sana05.01.2023
Hajmi200 Kb.
#1080403
TuriСеминар
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Етакчи ташкилот баённома кўчирмаси Азизова Н Б 12 ноябрь 2020

Савол: кат.ўқит. Б.Турдибоев – “Давлат тили” ҳамда Давлат тили функциялари тушунчаларини тахлил қилиб бера оласизми?
Жавоб: тадқиқотчи Н.Б. Азизова – савол учун катта раҳмат! Давлат тили тушунчасига кўплаб олимлар таърифлар беришган. Масалан, Хоназаров К. Давлат тили – маълум бир давлатнинг асосий тили сифатида тан олинган ва қонунлаштирилган бўлиб, у барча соҳаларда – ижтимоий, сиёсий, иқтисодий, маданий ва маиший ҳаётда фойдаланадиган тилдир. Демократик жамиятда давлат тили ушбу давлатда яшовчи бошқа миллат ва элатларнинг тилларини инкор этмайди, уларнинг тарқалишига ва барча халқлар ўртасидаги ҳамжиҳатлик ва ҳамкорлик учун хизмат қиладиган, халқаро тиллардан фойдаланишга тўсқинлик қилмайди. Диссертацияда замонавий адабиётларда “давлат тили” ва “тилнинг функцияси” тушунчаларга берилган таърифлар таҳлил этилиб, “давлат тили” ибораси дуне мамлакатларида кам ишлатилиши аниқланди.
Тил функцияси деганда нимани тушунмоқ даркор? Функция (лотинча functio-бажариш) - вазифа, фаолият доираси, тайинланиш, роль маъноларни билдиради. Фалсафада эса функцияси тушунчаси - тил феномени сифатида бажарадиган функционал ролларининг тўпламидир. Тил социологиясига оид замонавий адабиётларда унинг ижтимоий функциялари билан шуғулланган олимлардан Қ.Хоназаров, Ю.Дешериев, В.Аврорин ва А.Леонтьев фикрларини жамлаб тилнинг асосий функциялари сифатида қуйидагиларни ажратиб кўрсатиш мумкин:
1. Тафаккурни рўёбга чиқариш орқали муомала воситаси функцияси (коммуникатив функция). Ҳар иккала жиҳат (тафаккур қуроли ва алоқа воситаси) ўзаро чамбарчас боғлиқ бўлиб, универсал ҳисобланади;
2. Таълим функцияси - у умумий, ўрта махсус, касб-ҳунар, олий таълим, аспирантура, докторантура, малака ошириш бўйича ўқиш, ўрганиш соҳаларида намоён бўлади;
3. Илмий билиш функцияси (жамланган билимларни сақлаш ва авлоддан авлодга етказиш, илмий тадқиқотлар ўтказиш функцияси);
4. Бадиий билиш функцияси. У қуйидаги соҳаларда ўз ифодасини топади: а) халқ оғзаки ижоди, адабиёт; б) кино, театр, эстрада;
5.Оммавий коммуникация ва ахборот функцияси (радио ва телевидение, интернет, ижтимоий тармоқлар, газета ва журналлар);
6. Миллатлараро муомала функцияси;
7. Икки томонлама ёҳуд ва кўп томонлама халқаро муносабатлар ва келишувлар функцияси.

Download 200 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling