Термиз давлат университети илмий ишлар ва инновациялар
Савол: ф.ф.н., кат.ўқит. У.Мустафаев
Download 200 Kb.
|
Етакчи ташкилот баённома кўчирмаси Азизова Н Б 12 ноябрь 2020
- Bu sahifa navigatsiya:
- Жавоб: тадқиқотчи Н.Б. Азизова
- Савол: кат.ўқит. М.Норкобилов
- Жавоб: тадқиқотчи Н.Б.Азизова
Савол: ф.ф.н., кат.ўқит. У.Мустафаев – Диссертациянгизда хорижий олимларнинг қандай асарларидан фойдалангансиз? Хорижлик олимлар ўзбек тили бўйича олиб борилган илмий изланишларда қандай фикрлар берилган?
Жавоб: тадқиқотчи Н.Б. Азизова – саволингиз учун раҳмат. Ўзбек тилининг мустақиллик давридан кейинги ривожланишини Европа олимлари томонидан, хусусан Германиянинг Гумбольд университети, Буюк Британиянинг Кембридж, Оксфорд университетлари олимлари Биргит Н. Шлайтер “Ўзбек тилининг “миллий тил мақоми” (1998 й.) мақоласида Ўзбекистондаги тил сиёсати “нафақат давлат тили масаласига оид, шунингдек кенг миқёсда Ўзбекистонда лисоний вазиятга оид масала сифатида ҳам талқин қилиниши мумкин”, деб ҳисоблайди. У ўзбек тилига давлат тили мақоми берилгандан кейинги даврни таҳлил этиб, ўтган вақт мобайнида луғат масалалари бўйича “эҳтиёткорлик ва мўътадиллик”, “кенг аҳолининг тилига бағрикенглик” намоён этилаётганини таъкидлайди. У сўз яратишда энди рус тили морфемалари қўлланилмаётганини ўзбек тилининг миллий мақоми учун муҳим ҳисоблайди. У.Фиерман тилни режалаштириш (ривожлантириш) миллий тараққиётга бевосита таъсирини Ўзбекистон мисолида очиб беришга ҳаракат қилади. Шлайтер ва Фиерманнинг Х.Шиффманнинг “Тил сиёсати ва Афғонистонда тиллар конфликти: тил танлашнинг ўзгарувчан сиёсати” деб номланган тўпламида чоп этилган мақолаларида Ўрта Осиё тиллари келажаги тўғрисидаги мулоҳазаларида умуман олганда салбий фикр билдирилган, улар истиқболсиз деб баҳоланган. Германиялик олима И.Балдауф Афғонистонда жонли ўзбек тилининг ривожланиш тенденцияларини этнологик ва социолингвистик йўналишда тадқиқ этган. Савол: кат.ўқит. М.Норкобилов – менинг саволим шундан иборатки, диссертациянгизда билингвизм масалалари ҳақидаги фикр юритгансиз. Бугунги кунда Ўзбекистонда 130 дан ортиқ миллатлар истиқомат қилади. Билингвизм (иккитиллилик) масаласига муносабатингиз қандай? Жавоб: тадқиқотчи Н.Б.Азизова – савол учун сизга раҳмат. Иккитиллилик масаласига муносабатим ижобий. Кўпмиллатли мамлакатларда иккитиллилик ҳаётий заруратдир. Бу ягона сиёсий, иқтисодий ва маданий маконда турли миллат ва элат вакилларининг бирга яшаш ва фаолият юритишлари учун бирламчи шарт-шароитдир. Ўзаро мулоқотсиз ва ҳамкорликсиз турли халқлар бир мамлакатда яшай олмайди. Буни, одатда иккитиллилик таъминлайди. Иккитиллилик мамлакатдаги энг кўпсонли халқнинг ва нисбатан камсонли этноснинг тилларини қўллаш орқали вужудга келади. Тарихан давлат тили вазифасини камсонли халқ тили бажарган бўлиши ҳам мумкинлиги маълум. Масалан, Бухоро амирлигида давлат тили вазифасини кўпроқ форс-тожик тили бажарган. Аммо тожикларнинг барчаси ва улар билан яшайдиган ўзбеклар, ёки аралаш яшамайдиганлар орасида ўқимишли, зиёли ўзбеклар тожик тилини ҳам билганлар. Ўзбек тили асосида миллий-ўзбек иккитиллилиги (тожик-ўзбек, қозоқ-ўзбек, туркман-ўзбек, қирғиз-ўзбек) Ўрта Осиё хонликларида кенг тарқалган ва умуммиллий консолидацияни таъминланган омиллардан бирига айланган эди. Бугун мустақил Ўзбекистонда миллий-ўзбек иккитиллилиги худди шундай омилга айланди. Раис: Яна саволлар борми? (Овозлар – йўқ). Саволлар йўқ бўлса, сўз навбатини тақризчиларга берамиз. Биринчи тақризчи – фалс.ф.д., проф. Ш.Б.Саматов, марҳамат. Тадқиқотчи Азизова Насиба Бахритдиновнанинг «Давлат тили мақоми ўзбек тили функционал ривожланишининг омили сифатида (ижтимоий-фалсафий жиҳатлари)» мавзусидаги фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрлаган диссертациясини ўқиб чиқдим. Ушбу иш долзарб мавзуга, яъни ўзбек тилининг давлат тили сифатида функционал ривожланишининг ижтимоий-фалсафий аспектларини ёритишга бағишланган. Тадқиқотчи дисссертациясининг “Кириш” қисмида ўтказилган тадқиқотларнинг долзарблиги ва зарурати, муаммонинг ўрганилганлик даражаси, илмий янгилиги, тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланишининг асосий устувор йўналишларига боғлиқлиги, объекти, предмети, методлари, мақсади ва вазифалари аниқланган, олинган натижаларнинг илмий ва амалий аҳамияти, амалиётга жорий қилингани, апробацияси, нашр этилган ишлар, диссертациянинг тузилиши бўйича маълумотларни келтирган. Диссертациянинг “Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги тараққиётини ўрганишнинг ижтимоий-фалсафий зарурати” деб номланган биринчи бобида “давлат тили” тушунчасининг мазмун-моҳияти, бу масала бўйича илмий адабиётларда билдирилган фикрлар, қарашлар, давлат мақомининг расмий сиёсий мазмуни, жаҳон мамлакатларида давлат тилининг ўрни, мавқеи, халқаро ва жаҳон тиллари тушунчасининг давлат тили тушунчаси билан муносабатлари, дунёдаги тиллар рейтингида ўзбек тилининг ўрни, тилларнинг ўликка айланиши сабаблари, уларнинг сақлаб қолиш ва ҳимоя қилиш мақсадида БМТнинг, ЮНЕСКО ташкилотининг ҳужжатлари таҳлил этилади. “Ўзбек тили ижтимоий вазифаларининг янги сифат босқичига кўтарилиши” деб номланган иккинчи бобда мустақилликкача бўлган даврда ўзбек тилининг таълим функцияси чегараланганлиги ва унинг сабаблари таҳлил этилган. Мустақиллик йиллари ўзбек тилининг таълим функцияси кенгайгани, янги сифат касб этгани атрофлигича ёритилган. Мактабгача таълим вазирлиги ташкил этилиши, таълим соҳасидаги ислоҳотлар, касб-ҳунар таълими ва олий таълим барча йўналишларида ўзбек тилида ўқитиш йўлга қўйилгани, таълим ва илмий тадқиқотлар соҳасида (ФА ва маҳкамавий ИТИ) ислоҳотлар давом этаётгани кўрсатилган. Соҳаларда ўзбек тилининг билиш ва ахборот функциялари ривожланишига таъсир кўрсатгани далиллланади. Диссертациянинг учинчи бобида “Глобаллашув шароитида ўзбек тили ҳамда миллий маданиятнинг ривожланиш муаммолари” ўрганилган. Мазкур бобда ХХI асрда глобаллашув ва халқаро интеграция жараёнида турли алоқаларнинг интенсив ривожланиши сабабли, жонли тиллар сони қисқараётганлиги, БМТ томонидан ушбу муаммонинг олдини олиш мақсадида глобал даражада уринишлар олиб борилаётгани қайд этилди ҳамда ўзбек тилини глобаллашув шароитида ижтимоий аҳамиятлик даражасини ошириш бўйича мулоҳазалар билдирилган. Диссертант кейинги йилларда давлат тили ривожланишига оид эълон қилинган илмий адабиётлар, давлат тили боғлиқ қонун ва ҳужжатларни яхши хабардорлигини кўрсатади. Шунингдек, ўзбек тилини ривожлантириш, уни ижтимоий аҳамиятлилик даражасини кўтариш каби масалаларини, яъни жамиятда ижтимоий жиҳатдан қимматлилик даражаси - глоттометрия аниқланган, ўзбек тилининг халқаро мавқеини ва миллатимиз қадриятига айлантирувчи омиллар ёрдамида ўзбек тилининг тараққиёти билан боғлик муаммоларини асосланган. Бундан ташқари бобда билингвизм (икккитиллилик) – фалсафа, лингвосоциология, психология, тилшунослик каби фанларо ўрганиладиган ҳодиса хусусида таниқли хорижий олимларнинг кўплаб тадқиқотлари, илмий асарлари орқали ёритиб берилган. Диссертант томонидан глобаллашув ва халқаро интеграция жараёнида ўзбек тилини ривожлантириш, яъни ижтимоий аҳамиятлик даражасини ошириш бўйича кенг жамоатчиликка зарур бўлган амалий таклиф ва тавсиялар илгари сурган. Диссертациянинг якунида диссертация бўйича умумий хулосалар берилган берилган бўлиб, тегишли ташкилотларга давлат тилини ривожлантириш бўйича амалий таклиф-тавсиялар берилган. Диссертациянинг иккинчи бобида ўзбек тилининг таълим ва информацион, илмий билиш, санъат соҳаларида эстетик функциялари таҳлил этилади. Агар ўзбек тилининг иқтисодий ва сиёсий соҳалардаги функциялари ҳам шундай таҳлил этилганида илмий ишнинг қиймати ошган бўлар эди. Юқоридагилардан келиб чиқиб, тадқиқотчи Азизова Насиба Бахритдиновнанинг «Давлат тили мақоми ўзбек тили функционал ривожланишининг омили сифатида (ижтимоий-фалсафий жиҳатлари)» мавзусидаги фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрлаган диссертацияси ва автореферати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси ҳузуридаги ОАК томонидан фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тақдим этиладиган диссертация ва авторефератга қўйилган талабларга тўлиқ мос келади. Мен диссертация ва авторефератни 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа ихтисослиги бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун лойиқ деб ҳисоблайман ва ҳаммани қўллаб-қувватлашларингизни сўрайман. Download 200 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling