Термиз давлат университети илмий ишлар ва инновациялар
Раис: Тақриз юзасидан саволлар борми? Саволлар йўқ бўлса, тақризчининг мулоҳазаларига жавоб бериш учун сўз тадқиқотчига, марҳамат. Жавоб: –
Download 200 Kb.
|
Етакчи ташкилот баённома кўчирмаси Азизова Н Б 12 ноябрь 2020
- Bu sahifa navigatsiya:
- DSc.03/30.12.2019.F.02.02.
Раис: Тақриз юзасидан саволлар борми? Саволлар йўқ бўлса, тақризчининг мулоҳазаларига жавоб бериш учун сўз тадқиқотчига, марҳамат.
Жавоб: – аввало, диссертация ва авторефератни вақт ажратиб, ўқиб чиққанингиз ҳамда ўз фикр-мулоҳазаларингизни билдирганингиз учун ўз миннатдорчилигимни билдираман. Албатта, билдирилган таклиф ва тавсияларни, камчиликларни эътиборга оламан. Раис: Энди сўз навбатини мазкур диссертация юзасидан иккинчи тақризчи фалсафа фанлари номзоди, доцент Н.Бердиевга сўз берамиз, марҳамат. Фалсафа фанлари номзоди, доцент Н.Бердиев: Қарши давлат университети тадқиқотчиси Насиба Азизованинг ҳақиқатдан бугунги кунда долзарб мавзуга бағишланган, чунки 2019 йил 21 октябрда ўзбек тилига давлат тили мақомига 30 йил берилганлигини муносиб нишонлаб, уни янада ривожлантириш бўйича бир нечта ҳужжатлар қабул қилдик. Мамлакатимизда ўзбек тилига “давлат тили” мақомининг берилиши миллий идентликнинг тарихий, ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий жиҳатдан янги сифат босқичига кўтарилиши ва она тилини юксак миллий қадрият сифатида англаш натижаси эканлиги илмий тадқиқотда ҳар томонлама таҳлил ва тадқиқ этилган. Диссертация жуда кўп илмий асосланган, фактик материаллар билан бойитилган ва мустаҳкамланган. Ушбу материаллар асосида илмий-назарий хулосалар чиқарилган. Бу эса диссертациянинг илмий қимматини оширган. Диссертация кириш, саккиз параграфни ўз ичига олган уч боб, хулоса ва фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат. Диссертациянинг ҳажми 131 бетни ташкил қилади. Тадқиқот режаси мантиқий изчиллик асосида тузилган. Диссертациянинг тузилиши, яъни режаси бўйича ижобий фикр билдираман. Муаллиф диссертациянинг кириш қисмида мавзусининг долзарблиги, ўрганилганлик даражаси, тадқиқотнинг мақсади, тадқиқотнинг объекти, предмети, гипотезаси, илмий янгилиги, тадқиқотнинг методлари, тадқиқотнинг назарий ва амалий аҳамияти, натижаларининг жорий этилиши, ишнинг синовдан ўтиши, натижаларнинг эълон қилинганлиги каби масалаларни акс эттирган. Диссертациянинг “Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги тараққиётини ўрганишнинг ижтимоий-фалсафий зарурати” деб номланган биринчи бобида замонавий адабиётларда “давлат тили” ва “тилнинг функцияси” тушунчаларга берилган таърифлар таҳлил этилган ва “давлат тили” ибораси дунё мамлакатларида кам ишлатилиши асосланган. Кўпгина давлатларда “расмий тил” ибораси ишлатилади. Лекин давлат тили мақоми “расмий тил” иборасидан юқорироқ мавқега эга. Халқаро ЮНЕСКО экспертларининг таърифича, давлат тили маълум давлатнинг сиёсий-ижтимоий ва маданий доирасида интеграцион функцияни бажарувчи ва шу давлатнинг рамзий белгиси ҳисобланувчи тилдир. “Ўзбек тили ижтимоий вазифаларининг янги сифат босқичига кўтарилиши” деб номланган иккинчи бобда мустақиллик даврида ўзбек тили таълим ва информацион функцияларининг ўсиши унинг гносеологик аҳамияти юксалишининг муҳим шартига айлангани, ўзбек тили илмий билиш функциясининг аксиологик аҳамияти ортиб, миллий юксалишга хизмат қилиши, давлат тили мақоми ва бадиий тафаккур ривожи каби масалалар тадқиқ этилган. Глобаллашув шароитида ўзбек тили ҳамда миллий маданиятнинг ривожланиш муаммолари” номли учинчи бобида ХХI асрда глобаллашув ва халқаро интеграция жараёнида турли алоқаларнинг интенсив ривожланиши сабабли, жонли тиллар сони қисқараётганлиги, БМТ томонидан ушбу муаммони олдини олиш мақсадида ҳужжатлар қабул қилганлиги ҳақида маълумотлар келтирилган. Хар қандай ишда бўлгани каби, тадқиқотчи томонидан диссертацияда муайян бир камчиликларга ҳам йўл қўйилган бўлиб, биринчидан, диссертация ва авторефератдаги мавзунинг ўрганилганлик даражаси кенгайиб кетган уни қисқартириш лозим, деб хисоблаймиз; иккинчидан, диссертант томонидан таълим тизимида ёки ижтимоий соҳаларда ўзбек тилидан фойдаланиш даражасини аниқлаш бўйича социологик тадқиқотлар киритилганда, илмий ишнинг қиймати ошган бўлар эди. Бироқ бу жузъий камчиликлар диссертациянинг умумий илмий савиясини пасайтирмайди. Умуман, тадқиқотчи Азизова Насиба Бахритдиновнанинг «Давлат тили мақоми ўзбек тили функционал ривожланишининг омили сифатида (ижтимоий-фалсафий жиҳатлари)» мавзусидаги 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа ихтисослиги бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрлаган диссертацияси тугалланган тадқиқот иши бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ОАК талабларига тўлиқ жавоб беради деб ҳисоблайман. Диссертацияни Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Самарқанд давлат университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2019.F.02.02. рақамли Илмий кенгашда ҳимоя қилиши учун тавсия этаман ва қўллаб-қувватлашларингизни сўрайман. Эътиборингиз учун раҳмат. Download 200 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling