Термиз давлат университети психология кафедраси


Оилавий муносабат ва мулоқотнинг болалар рухиятига таъсири


Download 0.78 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/33
Sana16.06.2023
Hajmi0.78 Mb.
#1507477
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   33
Bog'liq
shaxslararo munosabatlar psixologiyasi (1)

 Оилавий муносабат ва мулоқотнинг болалар рухиятига таъсири. 
Оила ва оилавий муносабатлар масаласи ўтган асрларда хам даврнинг
мухим муаммоси бўлиб келган. Зотан хар бир инсон умрининг кўп вақти
оилада ўтади. Шунинг учун оиладаги нозик рухий, хиссий – психологик 
холатлар болалар ички хиссиётлари ва рухиятига катта таъсир ўтказади. 
Шуни алохида таъкидлаб ўтиш керакки, бола тарбиясига энг аввало ота – 
онанинг шахси, хаёт фаолиятлари, турмуш тарзи билан биргаликда оиладаги
психологик мухитнинг таъсири катта бўлади. Оилада мухит ва ўзаро мулоқот 


74 
қандай бўлса, бола худди шу мухит таъсирида улғаяди. Умуман, хар қандай 
оиланинг тарбиявий таъсирчанлиги ва самарадорлиги кўп жихатдан оилада 
қарор топган ота-она ўртасидаги ўзаро ва болаларига, ахлоқий-рухий 
холатига боғлиқ. 
Хар бир оилада болалар учун ғамхўрлик қилиниши табиий холдир. 
Болалар катталарнинг ғамхўрлигига мухтож бўладилар, катталар болаларга 
ғамхўрлик қилар экан, бола ўзини бахтиёр хис қилади.
Ота-она ва фарзанд муносабатларининг айрим тамойиллари. 
Ота-она ўз фарзандининг келажаги учун жавобгардир ва унинг етук 
баркамол инсон бўлиб этишида асосий ролни бажаради. Бу жараёнда мухим 
омил бўлиб ота-онанинг шахси ва ўзаро мулоқот жараёнлари инобатга 
олинади. Ўз фарзанди учун севимли, ишончли инсонлар сифатида идрок 
етилади. Шунинг учун ота-онанинг ўз фарзанди билан хиссий муносабатни 
тўғри ўрнатиб олиши улар ўртасидаги муносабатга жиддий таъсир етиб, 
обрўли мавқени егаллаб олишга имкон беради. Катталарнинг фарзандининг 
нигохида ўз обрўсини ярата олиши ва мустахкамлай олиши, (яъни бир 
фикрда турувчи, ақлли, фаросатли, юмшоқ кўнгилли бўлиши) дастлабки 
босқичдир. Ота-онанинг болага талабчанлик хисси эса унинг ёши, жинси, 
индивидуал хусусиятларини хисобга олган холда амалга оширилади. Лекин 
ота-она боланинг шахсига ўта жиддийлик билан ёндашишса, ёки аксинча 
эътиборсиз бўлса улар ўртасида психологик тўсиқ пайдо бўлади. Натижада 
самимий мулоқот ўрнатиб олиш қийинлашади. 
Оилада отанинг роли ва мавқеи мухим масалани белгилайди. Чунки ота 
шахс сифатида хар қандай ёшдаги фарзандларнинг кўз олдида ўзини кўрсата 
олиши керак. 
Кичик ёшдаги боланинг оилада ота обрўсини биринчи навбатда унинг 
эгаллаб турган мавқеига қараб белгилайдилар. Бу ерда отанинг нафақат 
фарзандига, балки бутун оилага хам тааллуқли масалаларни хал этилиши 
назарда тутилади. Ўсмир ёшдаги болалар эса ота-онасидан ташқари 
ўқитувчилари ёки катта ёшдаги қариндошларини хам кузата бошлайдилар. У 
билан тенг мулоқотда бўлишга харакат қиладилар. Шу пайтда ўсмирни 
қизиқтирган масала ва муаммоларни ким тезроқ ва эринмасдан ечиб берса, 
шу одам билан мулоқотга яхши киришади. 
Ўспирин йигит ва қизлар ўзларининг ота ва онасини ардоқлай 
бошлайди. Уларни самимий хурмат қилади, хайрихохлик билан мехрибонлик 
кўрсатиш орқали муносабатда бўлади. Лекин ўзларига нисбатан хам худди 
шундай муносабатни талаб қиладилар, ёки истайдилар. 
Саволлар. 
а) «Оила психологияси» курсининг мақсади. 
б) Курснинг вазифалари нималардан иборат. 
в) Мулоқот жараёнида юзага келадиган тўсиқлар нималардан иборат. 
г) Оилада тарбия куртаги. 
д) Оилавий муносабатлар нималардан иборат. 
е) Оилада ота-онанинг роли. 

Download 0.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling