Термиз давлат университети психология кафедраси
Download 0.78 Mb. Pdf ko'rish
|
shaxslararo munosabatlar psixologiyasi (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Психологик тўсиқ.
- Мазмуний тўсиқлар
- Мотивацион тўсиқлар
4. Оилада мулоқот.
Биз хаётимиз давомида, турли одамлар билан учрашамиз, сўзлашамиз, бир-бировимизга таянамиз, ўрганамиз. Бу жараён айниқса оилада жуда тез ва жадаллик билан давом этади. Турмуш ўртоғингизни ўрганиш ва тушуниш учун йиллар давомида уни кузатасиз, ўрганасиз, мослашасиз. Шунда характерингиздаги қайсидир бир хусусиятлардан кечишга ёки янги бир одатларни ўрганишга тўғри келади. Аммо одамларни ақли, иродаси, хиссий маданияти тарбияланганлиги, назокати ва шу кабиларнинг барчаси мулоқот туфайли шаклланган хислатлардир. Шу билан бирга уйқусизлик, бош оғриғи, неврозлар, инсультлар, инфарктлар ва бошқа турли касалликлар, хатто ўз жонига қасд қилиш кабилар хам шу мулоқотнинг натижасидир. Инсонда мулоқот маданияти ўз – ўзини билиш ва бошқа одамларни тушуна олишдан бошланади. Яъни атрофдагиларнинг психологик хусусиятларини тўғри бахолай олишдан бошланади. Ундан кейин эса уларнинг хулқи ва усулини жамлай билиш лозим бўлади. Мулоқот маданияти одамда илк ёшликдан бошлаб шакллана боради. Мулоқотда буйруқ охангининг ўстирилиши оилада ўзаро рақобатни вужудга келтиради. Чунки дўқ-пўписа, оиладагиларга нисбатан тез–тез билдирилиб турилган норозилик, самимий мулоқотга путур етказади. Оилада ўзаро ёрдам, бир – бирини тушинишга харакат қилиш, маслахатланиш каби усуллардан фойдаланилса, бундай оилаларда дўстона муносабатлар ўрнатилади ва енг яхши психологик мухит юзага келади. 73 Албатта мулоқот жараёнида юзага келадиган тўсиқлар мавжуд. Булар нималардан иборат: 1. Психологик тўсиқ. Бу сухбатдошига ёқмай қолишдан қўрқиш, тушунолмай қолишдан, кескинликдан қўрқиш, қўполлик қилишдан хавотирланиш. 2. Вазиятли тўсиқлар-сухбатдошларнинг бир хил вазиятни турлича тушинишлари. 3. Мазмуний тўсиқлар - сухбатдош тушунмаганлиги туфайли, унинг мазкур жумласи қандай маънода айтилгани, у қандай фикрни илгари суряпти, шу мулохазаларга бориш туфайли юзага келади. 4. Мотивацион тўсиқлар - бу шундай вазиятда юзага келадики, бунда гапираётган одам ё ўзи баён қилаётган фикрини мотивини етарлича англай олмайди ёки атайин уларни (асосий мотивни) яширишга харакат қилаётган бўлиши мумкин. Бундан ташқари тўсиқлар бўлиб, сухбатдошнинг психологик маданиятлилик нуқсонларинидан бири, яъни хизмат қилиши мумкин. Оилавий муносабатлар. Кўпчилик оилаларда эса мулоқотнинг бузилиши аёлнинг хаддан зиёд хурматталаблиги хам сабаб бўлади. Меъёридан ортиқча ўзига бино қўйиш оилавий хаётга путур етказиши турган гап. 1984 йил Санкт-Петербургда психологлар олиб борган тадқиқотларга кўра ажралиш сабаблари ичида биринчи ўринда умумий фикрлаш, қизиқиш хавасларининг йўқлиги туради. Иккинчи ўринда характернинг бир – бирига мос келмаслиги, учинчи ўринда эр ёки хотиннинг хиёнат қилиши туради. Севги- мухаббат хис-туйғусининг йўқлиги, эр – хотиннинг ўз вазифаларига енгилтаклик билан қараши, ота-оналари ёки қайнота- қайноналар билан чиқисмаслик, алкоголизм, эрлар томонидан хотинларига нисбатан жисмоний жазо усулларининг қўлланиши; фарзандли бўлишни истамаслик кейинги ўринларни егаллайди. Турмуш қураётган ёшлар билан сухбатлашсангиз, уларнинг кўпчилик оила кўришда мухаббатни биринчи ўринга қўядилар. Юқоридаги рақамларга эътибор берган бўлсангиз, мухаббат хислари тўртинчи ўринга тушиб қоляпти. Бу оилавий хаётда мухаббат хисларининг динамикаси билан боғлик бўлган табиий холдир. Чунки никохдан сўнг дастлабки 1-5 йиллар айнан оила босқичида мухаббат хисларида сифат ўзгариши кузатилади ва шунга асосан илгари етакчи мотив бўлган мухаббат оилавий хаётда зарурроқ, ахамиятлироқ бўлган бошқа сабабларга ўз ўрнини бўшатиб беради. Download 0.78 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling