Термиз давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phD


Download 1.66 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/46
Sana24.03.2023
Hajmi1.66 Mb.
#1293003
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   46
Bog'liq
maktab oqituvchilarida kasbij madaniyatni rivozhlantirishning pedagogik tizimini takomillashtirish

IV. Юқори 
даража 
Ўқитувчининг 
ўз 
кучига 
ва 
имкониятларига 
ишониши, 
шахсий 
ташаббускорлиги, фикрлашнинг мустақиллиги ва танқидийлиги, нутқнинг 
бойлиги, фикрнинг мазмундорлиги, соғлом турмуш тарзига оид назарий ва 
амалий билимларга эгалиги, шахснинг ўз фаолиятини мустақил ва тизимли 
ташкиллаштира олиши, мулоқотчанлик кўникмаларига эгалиги, биргаликда 
ҳамкорликдаги касбий педагогик фаолиятга тайёрлиги, ахлоқий сифатларнинг 
юқори даражада акс этиши; фикрлаш, баҳолаш ва ўқув жараёни натижалари 
ва ютуқларини башорат қилиш қобилиятига эгалик; шахсий ва касбий 
фаолиятга оид ҳаракатлар бўйича ўз-ўзини баҳолаш, таҳлил қилиш 
кўникмасига эгалиги; АКТлардан ўз фаолиятида мустақил фойдаланади. 
Тажриба-синов гуруҳида “Касбий маданиятни ривожлантиришга 
йўналтирилган педагогик-психологик тренинг дастури” махсус ўқув модули 
асосида ташкил этилган педагогик фаолият муҳим аҳамият касб этди. 
Шунингдек, мактаб ўқитувчилари ўртасида ўтказилган суҳбат, анкета-
сўровнома, 
блиц-сўров, 
тренинг 
машғулотлари, 
коммуникатив 
компетенциянинг ривожланганлик даражасини аниқлашга қаратилган тест 
синови натижалари асосида уларнинг касбий маданиятини баҳолаш тўртта 
даражага бўлиб аниқланди. Назорат 100 баллик тизим асосида амалга 
оширилди. Шунингдек, «IV» «юқори» даражага 81 ва ундан юқори балл 
тўплаганлар, «III» «ўрта» даражага 61 дан 80 баллгача тўплаганлар, «II» 
«қуйи» даражага 41 дан 60 балгача тўплаганлар, «I» бошланғич даражага 35 
дан 40 баллгача тўплаганлар киритилди.
Тажриба-синов 
ишларининг 
бошида 
касбий 
маданиятнинг 
ривожланганлиги бўйича олинган дастлабки ташхис натижалари тажриба ва 
назорат гуруҳларида бир-биридан деярли фарқланмади. Тадқиқот якунида 
олинган натижалар дастлабки назорат натижалари билан ўзаро таққосланди. 
Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, тажриба-синов ишларининг мазкур 
босқичида топшириқлар тўпламини танлашда натижалар реал бўлиши учун 
биринчи босқичдаги топшириқлар тўплами мазмунидан келиб чиқиб, 
топшириқларнинг шартини ўзгартирмасликка ҳаракат қилинди. Олинган 
натижалар қиёсий таҳлил қилиниб юқори, ўрта, қуйи ва бошланғич 
даражалар бўйича натижалар қуйидагича бўлди: (3-жадвалга қаранг). 
3-жадвалда 
келтирилган сон ва фоиз кўрсаткичларни таҳлил 
қилганимизда, тажриба-синовнинг дастлабки босқичида олинган натижалар 
қайта такрорий ўтказилганда ўзгарганлигини кўришимиз мумкин. Айниқса, 


21 
тажриба гуруҳида тажрибадан олдинги ва тажрибадан кейинги натижалар 
ўртасида катта фарқ борлиги аниқланди. 

Download 1.66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling