Термиз давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phD
Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги
Download 1.66 Mb. Pdf ko'rish
|
maktab oqituvchilarida kasbij madaniyatni rivozhlantirishning pedagogik tizimini takomillashtirish
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги. Тадқиқот методологик
асосининг таъминланганлиги, адекват методик тадқиқот ишлари амалга оширилганлиги, қўлланилган ёндашув ва усуллар илмий-методик жиҳатдан асосланганлиги, тажриба–синов майдончалари белгиланган талаб доирасида танланганлиги, зарур миқдорда синов ишларига респондентларнинг жалб этилганлиги, тўпланган маълумотларнинг ишончлилиги ва аниқлиги исботланганлиги, математик статистиканинг ишончли методлар ёрдамида амалга оширилганлиги, хулоса, таклиф ва тавсияларнинг амалиётга жорий этилганлиги, якуний натижаларнинг ваколатли тузилмалар томонидан тасдиқланганлиги билан изоҳланади. Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқотнинг илмий аҳамияти “маданият”, “касбий маданият”, “касбий маданиятни ривожлантириш”, “касбий рефлекция”, “касбий компетентлик” тушунчаларининг мазмунига оид замонавий мулоҳазалар кўламининг кенгайтирилганлиги, мактаб ўқитувчиларида касбий маданиятни ривожлантириш жараёни умумий рефлексив кўникмалар билан ўзаро уйғунлиги динамикасининг аниқланганлиги, мактаб ўқитувчиларининг касбий маданиятини ривожлантиришда компетенциявий ёндашув модернизацион воситаси эканлиги эмпирик асосланганлиги ҳамда мазкур жараён технологик ёндашувга асосланган ҳолда ташкил этишга боғлиқлиги назарий материаллар асосида бойитилганлиги билан изоҳланади. Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти ўқитувчиларнинг касбий маданиятини ривожлантиришга хизмат қилувчи тренинг машғулотлари мажмуи, умуммаданий фаолиятнинг таркибий тузилмаси, компонентлари корпоратив тизимининг аниқлаштирилганлиги билан белгиланади. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мактаб ўқитувчиларида касбий маданиятни ривожлантиришга доир тадқиқот натижалари асосида: касбий маданият тушунчаси мазмунининг фалсафий, педагогик, психологик, социологик тавсифи ҳамда мактаб ўқитувчиларининг касбий маданиятини ривожлантиришнинг психологик-педагогик хусусиятлари рефлексив кўникмалар билан алоқадорлигини аниқлашга доир таклиф ва тавсиялардан 2019 йил 29 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5712-сон фармони мазмунига сингдирилган, асосий мақсад, халқ таълими ходимларининг касбий маданияти ва фаолият самарадорлигини мунтазам ошириб боришда фойдаланилган (Республика таълим марказининг 2022 йил 25 майдаги 01/11-02/02-748-сон 10 маълумотномаси). Натижада, мактаб ўқитувчиларининг касбий маданиятини ривожлантиришда, фан дастурлари, дарслик ва ўқув қўлланмаларда ўқитувчи касбий маданияти, касбий фаолиятига йўналтирилган вазифаларини ишлаб чиқишни такомиллаштиришга хизмат қилган; мактаб ўқитувчиларида касбий маданият ривожланганлигини белгиловчи қадриятли, гносеологик, фаолиятли-ижодий ва рефлексив- баҳолашга доир мезонлари импровизация ва рефлексивлик принципларига устуворлик бериш асосида аниқлаштирилган таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 майдаги “2022-2026 йилларда халқ таълимини ривожлантириш бўйича миллий дастурни тасдиқлаш тўғрисида”ги 134-сонли фармони билан тасдиқланган миллий дастурга асосан “Узлуксиз касбий таълим” махсус электрон платформаси учун ишлаб чиқилган Миллий ўқув дастури асосида педагог кадрлар учун махсус контентларни яратишда фойдаланилган (Республика таълим марказининг 2022 йил 25 майдаги 01/11-02/02-748-сон маълумотномаси). Натижада, ўқитувчиларда касбий маданиятни ривожлантириш самарадорлигини оширишга эришилган; гуманистик-қадриятли, акмеологик, креативлик, рефлексивлик, деонтологик ёндашувлар устуворлигини таъминлаш ҳамда мазмунли, методологик, фаолиятли-технологик ва натижавий-баҳолаш каби компонентларнинг узвий алоқадорлигини инобатга олиш асосида мактаб ўқитувчиларида касбий маданиятни ривожлантиришнинг ташкилий- функционал модели амалий машғулотларни ташкил этишнинг методик таъминотидан унумли фойдаланиш орқали босқичларини аниқлаштириш асосида такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 майдаги “2022-2026 йилларда халқ таълимини ривожлантириш бўйича миллий дастурни тасдиқлаш тўғрисида”ги 134-сонли фармони билан тасдиқланган миллий дастурга асосан “Узлуксиз касбий таълим” махсус электрон платформаси учун ишлаб чиқилган Миллий ўқув дастури асосида педагог кадрлар учун махсус контентларни яратишда фойдаланилган (Республика таълим марказининг 2022 йил 25 майдаги 01/11-02/02-748-сон маълумотномаси). Натижада, ўқитувчиларда касбий маданиятни ривожлантиришнинг амалий-технологик тизими такомиллаштирилган; мактаб ўқитувчиларида касбий маданиятни ривожлантиришнинг локал- модулли технологияси мақсадли-мотивли, ахборотли-мазмунли, фаолиятли ҳамда рефлексив-баҳолаш каби босқичларнинг ўзаро ички интеграциясини фанлараро алоқадорлик мазмунидаги шакл, метод ва воситаларини ўзига хос хусусиятлари ва уларни амалиётга жорий этиш механизмига асосланган ҳолда ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялардан 2019 йил 29 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5712-сон фармони мазмунига сингдирилган, асосий мақсад, халқ таълими ходимларининг касбий маданияти ва фаолият самарадорлигини мунтазам ошириб боришда фойдаланилган (Республика таълим марказининг 2022 йил 11 25 майдаги 01/11-02/02-748-сон маълумотномаси). Натижада, ўқитувчиларда касбий маданиятни ривожлантиришнинг механизми такомиллаштирилган. Download 1.66 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling