Термиз давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phD


Download 1.66 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/46
Sana24.03.2023
Hajmi1.66 Mb.
#1293003
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   46
Bog'liq
maktab oqituvchilarida kasbij madaniyatni rivozhlantirishning pedagogik tizimini takomillashtirish

Касбий маданиятни ривожлантириш – педагогик фаолият 
ривожининг муҳим тавсифини ўзида ифода этиб, таълим жараёнида 
педагогик ёндашув, стратегик мақсад ва вазифаларни тўғри белгилаш, 
қарорлар қабул қилиш, таълим жараёнини лойиҳалаштириш, инновацион 
педагогик фаолиятни ташкил этиш, таълимни бошқариш ҳамда бошқарув 
усуллари, методлари ва тамойилларидан самарали фойдаланиш орқали шахс 
фаоллигини ошириш, ўз – ўзини намоён этиш имкониятини кенгайтириш
жамият талабларига мувофиқ фаол ҳаракатланиш ва самарали мулоқот 
кўникмаларини ўзлаштириш, эгаллаган билим, кўникма ва малакаларини 
амалиётга тадбиқ эта олиш қобилиятидир. 
Демак, касбий маданият моҳияти ўқитувчининг касбий фаолиятига 
йўналтирилган вазифаларини бажаришида ҳамда шахс сифатидаги 
ҳаракатларида намоён бўлади ва педагогик фаолиятда муваффақиятларга 
эришишни таъминлайди. Ўқитувчининг касбий маданияти педагогик 
фаолият жараёнида юзага келади, лекин у фаолиятнинг алоҳида тури 
саналмайди. Ўқитувчининг касбий маданияти махсус кўникмаларнинг юқори 
даражада ривожланганлиги билан тавсифланади ҳамда ўқитувчининг 
педагогик жараёнда ўз ўқувчилари фаолиятини маҳорат билан бошқаришида 
эгаллаган ўрнини белгилайди. 


13 
Тадқиқот муаммосини назарий ва амалий ўрганиш мактаб 
ўқитувчиларининг касбий маданиятини ривожлантиришда рефлекция, унга 
доир билим ва кўникмалар мазкур жараёнда етакчи омиллардан эканлигини 
кўрсатди. Рефлекция – (лотинча “reflexio” – ортга қайтиш, акс эттириш) 
фикрлаш жараёни билан боғлиқликда шахснинг ўз ички (руҳий) ва ташқи 
(ижтимоий) ҳолатларини билиш ва тўғри баҳолаш усули сифатида қаралади. 
Ўқитувчи шахсини шакллантириш ва ўз-ўзини ривожлантириш 
муаммоларини тадқиқ этган педагог олим В.А.Сластенин рефлексив 
жараёнларни изоҳлашнинг икки анъанаси мавжудлигини таъкидлайди:
- когнитив ва ҳиссий кечинмалар моҳиятини изоҳлашга ва уларни 
конструкциялашга олиб келадиган онгнинг рефлексив таҳлили;
- инсоннинг ўз-ўзини ва шахслараро мулоқот мазмунини тушуниши. 
Мaдaният, кaсбий мaдaният тушунчaлaрининг мaзмуни ҳaмдa педaгoгик 
фaoлиятнинг ўзигa хoс хусусиятлaри ва прагматик таҳлилидaн келиб чиққaн 
ҳoлдa мaктaб ўқитувчилaрининг кaсбий мaдaниятини ривoжлaнтириш 
тузилмaси aниқлaштирилди (1-рaсмгa қaрaнг). 

Download 1.66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling