Термиз давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phD


-рaсм. Мaктaб ўқитувчилaридa кaсбий мaдaниятни


Download 1.66 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/46
Sana24.03.2023
Hajmi1.66 Mb.
#1293003
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   46
Bog'liq
maktab oqituvchilarida kasbij madaniyatni rivozhlantirishning pedagogik tizimini takomillashtirish

2-рaсм. Мaктaб ўқитувчилaридa кaсбий мaдaниятни 
ривoжлaнтиришнинг тaркибий кoмпoнентлaри 
Aйтиш лoзимки, ушбу тaркибий кoмпoнентлaр мaктaб ўқитувчилaридa 
кaсбий мaдaният ривoжлaнгaнлигини белгилoвчи мезoнлaр сифaтидa ҳaм 
эътирoф этилaди. 
Диссертациянинг “Мактаб ўқитувчиларида касбий маданиятни 
ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитлари” деб номланган 
иккинчи бобида компетенциявий ёндашув асосида мактаб ўқитувчиларининг 
касбий маданиятини ривожлантириш модели, локал-модулли технологияси 
ҳамда касбий маданиятни ривожлантиришнинг шакл, метод ва воситалари 
мазмуни ёритилган. 
Ўзбекистон Республикасининг таълим соҳасини ислоҳ қилишдаги саъй 
ҳаракатларидан бири – бу педагог кадрларнинг замон талабларига хамнафас 
тарзда фаолият юритишлари, ҳар томонлама ривожланган комил шахсни 
тарбиялашга доир чуқур билим, кўникма, малака ва маданиятга эга 
бўлишларини талаб этмоқда. Бу эса ўз-ўзидан таълим ва тарбия ишларининг 
қонуниятларини 
ўрганувчи 
педагогика 
фанига 
“компетентлик”, 
“компетенция” деган тушунчани олиб кирди. Шундан келиб чиқиб, мактаб 
ўқитувчиларида касбий маданиятни ривожлантириш билан боғлиқликда 
компетенциявий 
ёндашувнинг 
шахсни, 
жамиятни 
ва 
давлатни 
Касбий маданиятнинг таркибий компонентлари 
Қадриятли компонент 
Гносеологик компонент 
Фаолиятли-ижодий 
Шахс мотивацион соҳаси 
Касбий-деонтологик соҳа 
(педагогик одоб) 
Технологик 
Касбий билимдонлик 
Шахсий-ижодий сифатлар 
Рефлексив баҳолаш 


15 
ривожлантиришга таъсири ушбу масалани илмий педагогик нуқтаи назардан 
чуқур ўрганишни талаб этмоқда. 
Мактаб ўқитувчиларининг касбий маданиятини ривожлантириш 
бевосита компетенциявий ёндашувни талаб этади. Компетентлик тушунчаси 
таълим соҳасига педагог - психолог тадқиқотчиларнинг илмий изланишлари 
натижасида кириб келган. Психологик нуқтаи-назардан, компетентлик 
“ноанъанавий вазиятлар, кутилмаган ҳолларда мутахассиснинг ўзини қандай 
тутиши, ҳамкасблари билан ўзаро муносабатларда янгича усулларни 
қўллаши, 
ноаниқ 
вазифаларни 
бажаришда, 
зиддиятларга 
тўла 
маълумотлардан фойдаланишда, изчил ривожланиб борувчи ва мураккаб 
жараёнларда ҳаракатланиш режасига эгалик”ни англатади. 
Инглизча “kompetenc” тушунчаси луғавий жиҳатдан бевосита 
“қобилият” маъносини ифодалайди. Мазмунан эса фаолиятда назарий 
билимлардан самарали фойдаланиш, юқори даражадаги касбий малака, 
маҳорат ва иқтидорни намоён эта олишни назарда тутади.

Download 1.66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling