топшириғидир.
114. Суд буйруғи бўйича ундирув қанча муддат ичида амалга
оширилади?
а) буйруқ берилгандан сўнг ўн кунлик муддат ўтгач, суд ҳужжатларини
ижро этиш учун белгиланган тартибда
амалга оширилади;
б) буйруқ берилгандан сўнг ўн беш кунлик муддат ўтгач, суд
ҳужжатларини ижро этиш учун
белгиланган тартибда амалга
оширилади;
в) буйруқ берилгандан сўнг йигирма кунлик муддат ўтгач, суд
ҳужжатларини ижро этиш учун белгиланган тартибда амалга
оширилади;
г) буйруқ берилгандан сўнг бир ойлик муддат ўтгач, суд ҳужжатларини
ижро этиш учун белгиланган тартибда амалга оширилади.
115. Суд буйруғини чиқариш учун асос бўлмайдиган ҳолатни
аниқланг?
а) агар талаб нотариал тасдиқланган битимга асосланган бўлса;
б) агар талаб ёзма битимга асосланган ва
жавобгар томонидан тан
олинган бўлса;
в) ходимни ишга тиклаш ва иш ҳақини ундириш ҳақидаги талаб билан
арз қилинган бўлса;
г) агар вояга етмаган болалар учун алиментлар ундириш ҳақидаги,
оталикни белгилаш билан учуинчи шахсларни
жалб этиш зарурати
билан боғлиқ бўлмаган талаб билан арз қилинган бўлса.
116. Суд буйруғини бериш тўғрисидаги ариза учун қанча миқдорда
давлат божи тўланади?
а) қонун ҳужжатларида даъво иши юритиш учун белгиланган тартибда
ва миқдорда
давлат божи ундирилади;
б) судга даъво билан умумий тартибда мурожаат қилганда
низолашилаётган сумма асосида ҳисоблаб чиқилган ставканинг
йигирма беш фоизи миқдорида давлат божи тўланади;
в) судга даъво билан умумий тартибда мурожаат қилганда
низолашилаётган сумма асосида ҳисоблаб чиқилган
ставканинг эллик
фоизи миқдорида давлат божи тўланади;
г) суд буйруғини берганлик учун давлат божи ундирилмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: