Туризм ва меҳмонхона хўжалиги кафедраси
1. Кафедрада фаолият кўрсатаётган барча ўқитувчиларнинг илмий мавзулари ва илмий раҳбарлари аниқлаштирилиб ОАК бюлетенида эълон қилинди.
2. Кафедранинг илмий ишларни ташкил қилиш бўйича иш режаси ишлаб чиқилди.
3. Яратилган шарт-шароитларга мувофиқ кафедра ўқитувчиси З.Тўраев диссертация ишини ҳимоя қилди.
Фуқаролик жамияти
1. Кафедранинг илмий салоҳияти 39% га оширилди. (аввал 31% эди).
2.Кафедра ўқитувчиси А.Хўжаназаров 2022 йил 6-декабрда диссертация иши юзасидан кафедрада, Ш.Жумаева 2022 йил 12-декабрда университетда илмий семинардан муваффақиятли ўтишди.
2.Кафедра ўқитувчилари Ш.Давлатова ва Г.Худойбердиеваларнинг 2023 йил январь ойида диссертация иши юзасидан кафедрада илмий семинари режалаштирилган.
3. Кафедра ўқитувчиси М.Алланазаров 2022 йил 24-ноябрда илмий ҳимояга диссертация ишини тақдим этиб ҳимоя қилди.
4.Кафедра барча ўқитувчилари илмий мавзулари ОАК бюллетенида эълон қилинди. Кафедра ўқитувчилари М.Рўзиева, М.Дўсназарова, Н.Ҳамраева ва Ў.Жўраевалар (PhD) илмий даражасини олиш учун илмий тадқиқот ишларини олиб боришмоқда.
4. Кафедра доценти ф.ф.д.Э.Бобомуратов нуфузли юқори импакт факторли (Scopus, илмий-техник маълумотлар базалари) халқаро илмий журналларда мақола чоп эттирди. Кафедра профессор-ўқитувчилари маҳаллий (ОАК рўйхатидаги) ва нуфузи юқори халқаро илмий журналлар (Scopus, ScienceDirect, Google Scholar, Web of Science ва бошқа халқаро илмий-техник маълумотлар базалари) да мақолалар чоп эттиришмоқда. Илмий мақолаларга 2022 йилда маколаларга 300 га яқин индексация бўлган.
Фалсафа
1. Кафедранинг илмий салоҳияти 76% оширилди.(50% эди). 2023-йилда яна икки нафар ўқитувчи ҳимояга чиқади. 5 йилдан ортиқ ишлаб келаётган катта ўқитувчилар Сухроб Панжиев ва Алишер Шоимовлар 2023 йилда ҳимояга чиқади.
2. Кафедранинг илмий салоҳиятини йилма-йил ошириш бўйича кафедранинг индивидуал ҳар йилги режаси мавжуд.
Ушбу режа буйича 2022 йилда 2-та фалсафа доктори (PhD) диссертацияси химояси булиб утди (Б.Турдибоев, Г.Абдураззоқов.);
2023 йилда Сухроб Панжиев ва А.Шоимовларнинг химояси режалаштирилган;
3. Эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда кафедра томонидан Университетнинг таянч докторантурасига 2022 йилда 2 нафар ўқитувчи юборилди (Э.Маматқулов ва Н. Қорабоев). 2023 йилда Д.Шоқамбаров таянч докторантурага қабул қилинди.
4. Мустақил изланувчиларга халқаро илмий-техник базалардан фойдаланиш имконияти яратилган (SciVal, Scopus, Springer) АРМ биносида.
5. Илмий даражага эга бўлмаган педагогларни илмий фаолият билан шуғулланишлари, диссертация тайёрлашлари учун шарт-шароитлар яратилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |