Термиз шаҳар Давлат 9-ихтисослаштирилган умумтаълим мактабда 11- синф ўқувчилар ўртасида “Мен танлаган касб” мавзусида йиғилиш


Download 45.5 Kb.
Sana17.06.2023
Hajmi45.5 Kb.
#1533897
Bog'liq
Мен севган касб


Термиз шаҳар Давлат 9-ихтисослаштирилган умумтаълим мактабда 11- синф ўқувчилар ўртасида “Мен танлаган касб” мавзусида йиғилиш


Б А Ё Н Н О М А С И №

18.09.2018 йил Термиз шаҳар



Раислик қилувчи:

  1. А.Турсунов - 9- ИДУМ директори

Қатнашди:

  1. Э.Гадайшаев - ММИБДЎ

  2. С.Курбанов - Мактаб психолог




  1. Г.Абдуллаева - БТ ёшлар етакчиси

  2. М.Жуманазарова – хотин-қизлар қўмитаси раиси

  3. Б.Эгамбердиев – 11 синф раҳбари




  1. 11- синф ўқувчилари



КУН ТАРТИБИ



  1. 2018-2019 ўқув йилида 11-синф битирувчиларини касб-ҳунарга йўналтириш ҳақида

  2. Ўқувчилар ўртасида “Мен танлаган касб” мавзусида иншолар танловини ғолибларини аниқлаш

  3. Турли хил масалалар



Эшитилди: Биринчи масала бўйича ММИБДЎ Э.Гадайшаев маърузаси тингланди. У ўз Ўзбекистон Республикасида узлуксиз таълим тизимини юксалтириш ва ёш авлолдни ҳар томонлама етук ва баркамол комил инсон қилиб тарбиялаш мақсадида таълим соҳасида кўплаб ислоҳотларнинг амалга оширилаётганлиги, мактаб шароити, тартиби, мактабда олиб борилаётган ишлар ҳақида сўз юритди.
Фарзандларимиз келажакда жамиятимиз ривожида ўз ҳиссаларини қўшиши, комил инсон бўлиб етишиларида эса ўз хоҳиши, мойиллиги, қобилиятига мос касб-ҳунар танлашлари муҳим аҳамият касб этади. Ўқувчиларнинг имкониятлар ва қизиқишларини ҳисобга олган ҳолда уларнинг жадал интеллектуал, ривожланиши чуқур, соҳалаштирилган, табақалаштирилган касбга йўналтирилган таълим олишини таъминлайди. Жумладан, бугунги кунда умумий ўрта таълим мактаблари 11 йиллик ўқиш тизимига ўтганлиги сабабли ўқувчилар кейинги таълим тури, яъни, олий таълим йўналишини тўғри танлаб олишлари, шу касб бўйича келажакда мустақил кадр, ўз сохасининг етук мутахассиси бўлиб етишишлари ҳақида фикр билдириб, битирувчиларимиз ва йиғилиш қатнашувчиларига келажакдаги ишларига омадлар тилаб, ўз сўзини якунлади.
Шундан сўнг мактаб психологи С.Қурбонов сўзга чиқиб, “Таълим тўғрисидаги қонун” ва “Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури”дан кўзланган энг биринчи мақсад эркин ва демократик жамият барпо этишдир. Фарзандларимизнинг мустақил фикрлаши, жамиятимиз юксалишида ўз ҳиссаларини қўшиши, жаҳон стандартлари талабларига жавоб берадиган етук мутахассислар бўлиб етишишларида ўз қобилиятлари, иқтидори, салоҳиятидан келиб чиққан ҳолда танланган мутахассисликнинг аҳамияти каттадир. Ўқувчиларнинг касб-хунарга мойиллик, қизиқиши ва қобилиятларини психологик-педагогик, касбий ташхис натижалари ва хулосалари тўғрисида олинган биринчи тест юзасидан ахборот берди. Шу жиҳатдан мактабда 11- синф ўқувчилари ўртасида “Мен танлаган касб” мавзусида иншолар танловинининг ўтказилганлиги маълум қилинди. Унда барча ўқувчилар фаол иштирок этишиб, келажакда ўзлари орзу қилган касб эгалари ҳақида иншолар ёзиб келишди. Мактабнинг она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Н.Улуғов томонидан иншолар текширилиб, холисона баҳоланди.Унга кўра “Мен танлаган касб” мавзусида иншолар танловининг мактаб босқичида С.Мамасойилова I ўринни, М.Қахорова II ўринни, Б.Очилдиевалар III ўринни эгаллашди.
Шундан сўнг БТ ёшлар етакчиси сўзга чиқиб, мактаб ички тартиб-қоидалари, кийиниш маданияти ва мобил телефонлардан тўғри фойдаланиш, мактаб ўқувчиларининг тартиби, давомати тўғрисида сўз юритди. Маълумки, юксак маънавиятли, мустақил фикрловчи, кенг дунёқараш ва чуқур билимларга эга бўлган ватанпарвар ёшларни тарбиялаш, миллий қадриятлар, урф-одатларга садоқатлилик руҳини сингдириш мақсадида мактаб ўқувчи ва ўқитувчилари томонидан самарали ишлар амалга оширилмоқда. Маънавият - инсонни рухан покланиш, калбан улгайишга чорлайдиган, одамнинг ички дунёси, иродасини бақувват, иймон-эътикодини бутун киладиган, виждонини уйготадиган бекиёс куч, маънавиятни шакллантиришга бевосита таъсир киладиган яна бир мухим хаётий омил - бу таълим-тарбия тизими билан чамбарчас боглиқ. Шу муносабат билан мактаб ўқувчиларининг кийиниш маданиятига эътибор бериш, мобел телефонларидан тўғри фойдаланаётганликлари ва давоматни назорат қилиб бориш мақсадга мувоффоқдир. Мактабда таълим олувчиларга машғулотлар ва тадбирлар оралиғида фақат асосли ва кечиктириб бўлмайдиган зарур ҳолатларда ота-онаси (уларнинг ўрнини босувчилар), яқин қариндошлари, мактабнинг раҳбарлари ёки ходимлари зудлик билан боғланиш мақсадида телефонлардан фойдаланишга рухсат этилади.


ЙИҒИЛИШ ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Республика, вилоятда мавжуд бўлган олий таълим муасссасаси тўғрисида ўқувчиларга олиб борилган тушунтириш ишлари мунтазам тарғибот қилинсин.


9-ИДУМ директори : А.Турсунов
Мактаб психологи: С.Курбанов
Download 45.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling