Терроризмга қарши курашнинг миллий ва маънавий жиҳатлари
Унинг зўравонлик ва бузғунчиликни тарғиб қилиши
Download 102.5 Kb.
|
терроризм
Унинг зўравонлик ва бузғунчиликни тарғиб қилиши. Ташкилот ўз адабиёт ва варақаларида, зўравонлик ва бузғунчилик ғояларини мафкуравий ғоя билан ниқобланган тарзда баён қилганлиги кузатилган. Жумладан, партиянинг 1989 йил 23 декабрь куни АҚШнинг Миссури шаҳрида бўлиб ўтган “Мусулмон талабалар уюшмаси” қурултойида ташкилот вакили янги ишлаб чиқилган “стратегия”си ҳақида қуйидагиларни баён қилган:
“Ҳизбут-таҳрир” шу ўрганишдан сўнг “ислом умматининг тақдирини ҳал қиладиган энг муҳим масала исломни ҳаёт майдонида, давлат ишларида ва жамиятда татбиқ қилишни ўз ўрнига қайтариш ҳамда исломни бутун оламга Рисолат сифатида даъват ва жиҳод йўли орқали ёйиш”, деган фикрга келди”. Унинг юртимизда тарқатган варақаларида бузғунчилик ва зўравонлик шаклига эга бўлган “Ҳизб душманларини топган жойда ўлдириш ва уларни эгаллаб турган жойларидан қувиб чиқариш”,“азизлик либосини кийиб, жиҳод йўлида моли ва жонини тикиб бўлса ҳам, исломий давлатни қуришда кофирларга қарши қуролланган уруш”,“халифаликни тиклашга қўзғалинг” каби даъватлари мавжуд. Шунингдек, унинг экстремистик ва террорчилик ҳаракатларда бевосита иштирок этганлиги хусусида етарлича маълумотлар мавжуд. Хусусан, Яқин Шарқда бир қатор муваффақиятсизлик билан якунланган давлат тўнтаришларида террорчилик фаолиятлари олиб борганлигини ўзи ҳам тан олади. Жумладан, Иордания (1968, 1969, 1974, 1977, 1993 й.й.) ва Миср (1974, 2002, 2003 й.й.)да мавжуд ҳукуматини қуролли куч билан ағдариш ва мамлакатда қатор террорчилик амалиётларини амалга оширганлиги маълум. Шунингдек, ташкилотнинг бузғунчи бўлимлари томонидан Ливия, Сурия, Фаластин, Ироқ, Филиппин каби ўнлаб давлатлар азият чеккан. Ҳозирда мутахассис ва тадқиқотчилар “ҳизбут-таҳрир” ўз мақсадига эришиши учун ишлаб чиққан уч босқичли ҳаракатнинг сўнггиси бўлмиш “давлат тепасига келиши” (инқилоб босқичи), қуролли куч билан амалга ошириш мўлжалланганлигини таъкидлашмоқда. Қолаверса, унинг давлатларнинг конституцион ҳокимиятига салбий муносабати, асосий стратегик мақсад сифатида ҳар қандай воситалар орқали ҳокимиятга интилиши, халифалик давлати барпо этиш дастури, тактикаси ва кураш стратегиясининг мавжудлиги, ташкилот мафкурасини зўрлаб сингдиришга хизмат қилувчи ривожланган ташвиқот ва тарғибот воситаларига эгалиги каби хусусиятлари мавжудлиги сабабли унинг фаолияти эътиборда турмоғи лозим. Шунингдек, унга қарши қарши курашда республикамизда мусулмон аҳолининг сони кўплиги, ташкилот мафкурасини кенг оммага ташвиқот этиш мўлжалланганлиги, фаолиятини ёйиш учун катта маблағларни тасарруф этиши ҳамда Ўзбекистоннинг мустақил ривожланишига қарши кайфиятдаги ташқи ва ички кучлардан фойдаланиши билан таҳдиди улкандир. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ҳозирги кунда буюк ислом уламолари “ҳизбут-таҳрир”ни қўллаб-қувватламайдилар. Балки, уларга нисбатан доимий равишда кескин, илмий асосланган раддиялар бериб бормоқдалар. Улар жумласига юртимиздаги йирик уламолардан тортиб, Муҳаммад Тантовий, Юсуф ал-Қарзовий, Сулаймон Ашқор, Албоний каби уламоларни кўрсатиш мумкин. Жумладан, “ал-Азҳар” университети шайхи Тантовий қуйидаги сўзи билан ташкилотнинг асосий бош ғоясини инкор этади: “Халифалик давлатини барпо қилиш ислом шариатида зарур эмас. ... хулоса шуки, ҳар бир ўлканинг ўз раҳбари бўлиши жоиздир”. Туркия уламолари эса, “ҳизбут-таҳрир”ни “ҳизбуш-шайтон” – “шайтоннинг жамоаси” деб қоралагани унинг ислом дунёсидаги “ўрни”ни кўрсатади. Қолаверса, 2002 йил 22 ноябрда АҚШ Давлат Департаментининг Марказий Осиё давлатлари билан ишлайдиган офиси томонидан “ҳизбут-таҳрир” - “Марказий Осиё ҳукуматларини ўзгартиришга интилувчи трансмиллий экстремистик ташкилотдир”, деб баҳо берилгани, унинг Германия университетларида олиб борган антисемитизм (яҳудийликка қарши) даъвати сабабли, 2003 йил 15 январдан бошлаб бу давлатда фаолияти таъқиқилангани ҳамда 2003 йил 14 февралида Россия Федерацияси Олий Судининг қарорига мувофиқ “ҳизбут-таҳрир” ҳам “Туркистон ислом ҳаракати” каби террорчи ташкилот деб кўрсатилган. Қолаверса, у МОҲТ (Марказий Осиё ҳамкорлиги ташкилоти)га аъзо давлатлар томонидан террорчи ташкилотлар рўйхатига киритилгани, унинг минтақамиздаги фаолиятига ҳам қаттиқ зарба бўлди. [1] Ушбу сўзлар исботини қуйидаги фактлар орқали ҳам янада равшанроқ англашимиз мумкин: “ал-қоида”нинг машҳур жангариси, иорданиялик Абу Мусаб ал-Зарқавий ҳам дастлаб “ҳизбут-таҳрир”нинг аъзоси бўлган. У Афғонистонда таълим олиб қайтгач, бу мафкурани Ироққа олиб кирди. Ёки “ал-қоида”нинг етакчиларидан яна бири Ҳамид шайх Муҳаммад ҳам “ҳизбут-таҳрир” билан боғлиқ фаолият олиб борган. Ҳизбнинг на бир асосчиларидан Асад Тахминий кейинчалик “ислом жиҳоди” террорчи гуруҳнинг диний раҳнамосига айланган бўлса, Холид Ҳасан Фаластинни озод қилиш ташкилотининг жанговор тузилмаси бўлган “ФАТҲ” ташкилотига асос солган. Туркистон ислом ҳаракати Печать Категория: ANTITERROR Опубликовано: 07.07.2013 18:42 Просмотров: 6259 Узоқ вақтдан буён қўшни Афғонистондаги нотинч вазият, сиёсий беқарорлик ҳолатлари у ерда радикал исломчиларнинг мустаҳкам ўрнашишига ҳамда мамлакат экстремизм ва терроризмнинг ҳақиқий ўчоғига айланишига олиб келди. Бу ҳол нафақат унинг, балки унга туташ мамлакатларнинг хавфсизлигига ҳам тажовуз солгани барчага маълум. Таъкидлаш жоизки, диний экстремизм ва у билан боғлиқ терроризмнинг минтақага кириб келишида Афғонистон ўзига хос дарвоза вазифасини ўтади. “Толибон” ва “ал-қоида” халқаро террорчи ташкилотларининг бевосита молиявий маблағлари эвазига ташкил топган “Туркистон ислом ҳаракати” (собиқ “Ўзбекистон ислом ҳаракати”) 1996 йилда ташкил топиб, унинг таркибига 1992-1993 йилларда республикамизда фаолияти тугатилган қатор диний-экстремистик ташкилотлар (“ислом лашкарлари”, “адолат”, “тавба”, “ислом уйғониш партияси”, “одамийлик ва инсонпарварлик” ва ҳ.к.)нинг собиқ фаоллари кирган. Ушбу террорчи ташкилот ҳақида тўхталганда, аввало унинг шаклланишида бевосита ўрин эгаллаган икки шахс: Т.Йўлдошев ва Ж.Намангоний тўғрисида тўхталиш ўринлидир. Ашаддий жиноятчи бўлмиш Тоҳир Йўлдош (Йўлдошев) 1967 йилда Наманган вилоятида туғилган. “Бой” ва “директор” лақаблари билан танилган. У 1991-1992 йилларда “салафий”ликнинг фаол тарафдори сифатида танилади. Ана шу йилларда у Ж.Намангоний билан бирга “тавба” гуруҳининг ташкилотчиларидан бири, сўнгра унинг раҳбарига айланади. 1994-1997 йилларда бу ақидапараст гуруҳ бир қанча талончилик ҳужумларини амалга оширади, хусусан ҳокимият вакиллари, ҳуқуқни муҳофаза этувчи идоралар вакиллари ва бошқа фуқароларни ҳаётига зомин бўлади. Кейинчалик Т.Йўлдош ўзини “Ўзбекистон ислом ҳаракати”нинг амири этиб эълон қилган. У Афғонистонда доимий яшаб, бу мамлакат ва Чеченистондаги жангарилар тайёрлаш лагерларида таълим бериш, қўпорувчилик-террорчилик фаолиятига ёшларни тайёрлаш ишлари билан мунтазам фаол шуғулланган. Унинг инсоний қиёфасини йўқотган шахс эканлигини минтақамизда содир этилган қатор қўпорувчилик фаолиятларида гувоҳи бўлишимиз мумкин. Айниқса, унинг ҳеч қандай мусулмончиликка хос бўлмаган хислатини 1999 йил 16 майга ўтар кечаси Тожикистоннинг Гарм ва Хоит қишлоқларида амалга оширган қотиллиги очиқ гувоҳлик беради. Бунда Ж.Намангоний гуруҳига кируви йигирма беш нафар ёшлар, ўз қилмишларидан пушаймон бўлиб, тавба қилиб она юртига қайтиб келаётганда унинг буйруғи кўра ваҳшийларча саккиз нафари отиб ташлангани, қолган ўн еттитаси эса лагерга қайтарилиб бошларини таналаридан узиб мусулмонларга хос бўлмаган тарзда тупроққа кўмишгани исбот бўла олади. Унинг 2009 йилда вафот этганлиги бўйича хабарлар тарқатилган. Жума Намангоний (Жума Ҳожиев) 1969 йилда Наманган вилоятида туғилган, ҳарбий хизматни Афғонистондаги совет қўшинлари таркибида ўтаган. Диний таълимни ашаддий мутаассибчи Абдували қори Мирзаевдан олган. У 1991 йилдан бошлаб “салафий”ликни фаол қўллаб-қувватлайди ва Т.Йўлдошев билан бирга “тавба” гуруҳини шакллантиради. Ҳуқуқни муҳофаза этувчи идоралар томонидан фаолиятлари қаттиқ назоратга олингач, ўттиз кишидан иборат ҳамфикрлари билан Тожикистоннинг Қўрғонтепа вилоятига ўтиб, тожик мухолифати томонида туриб фуқаролар урушида қатнашади. 1992 йили Афғонистонда ажнабий йўриқчилар раҳбарлигида махсус тайёгарликдан ўтгач, таркибида араб ва афғон жангарилари бўлган қуролли тузилмага қўмондонлик қилади. Сўнгра Тожикистондаги ёшлар, шу жумладан Ўзбекистон фуқароларини ҳам қўпорувчи-террорчилик амалиётига жалб этиш ишларига раҳбарлик қилади. У Тожикистоннинг Тавилдара тумани маҳаллий аҳолиси, айниқса 1999 йилда Қирғизистон жанубида япон фуқароларини гаровга олганидан сўнг кенг жамоатчиликка танилди. Унинг 2001 йилда вафот этганлиги бўйича маълумотлар мавжуд. Шубҳасиз, ўз олдига “Буюк ислом халифалиги”ни тиклаш, мазкур жараёнга Кавказ ва Россия Федерациясининг Волгабўйи республикаларини ҳам жалб қилишни кўзда тутган “Туркистон ислом ҳаракати” қатор халқаро экстремистик ва террорчи ташкилотлар бўлмиш “ал-қоида”, “толибон”, “ал-жамоа ал-исломий”, “ал-муҳожирун” тузилмалари билан бевосита алоқа ўрнатган. Ушбу террорчи ташкилот ўзининг асосий жанговар тузилмаларининг Афғонистон, Покистон ва қатор бошқа мамлакатлар ҳудудида жойлашиши ушбу алоқаларни ўрнатиш ва мустаҳкамлашга қулай имкониятлар яратган. Алоқалар хусусиятидан шуни очиқ айтиш мумкинки, “Туркистон ислом ҳаракати” ташкилий жиҳатдан шубҳасиз, “ал-қоида”нинг таркибий бўлинмасига айланган. Шунингдек, халқаро террорчи ташкилотлардан бўлмиш, “ал-қоида”, “ихвонул-муслимийн”, “ҳизбуллоҳ”, “Лобнор йўлбарслари”, “ХАМАС”, “толибон” кабилар унинг ҳомийлари қаторига қўшиш ўринли бўлади. Хусусан, “ал-жиҳод” тузилмаси 1998 йил бошларида Покистонда бўлиб ўтган қурултойда Марказий Осиёдан чиққан жангариларни қурол-яроғ, анжомлар ва пул билан таъминлашга мунтазам ёрдам бериши ҳақида эълон қилган. Буни “даъватул-иршод” ва “Покистон ислом уламолари жамияти” қўллаб-қувватлаган. Маълумотларга қараганда, 1995 йилдан 1998 йилгача бўлган давр мобайнида Усома бин Лодин Афғонистон ва Покистон Республикалари ҳудудида “Туркистон ислом ҳаракати” амири Т.Йўлдош билан бир неча бор учрашиб, турли молиявий ёрдам қилган. “Толибон” ҳаракати Афғонистон ҳудудининг талайгина қисмини босиб олгач, “Туркистон ислом ҳаркати” етакчиларининг ҳам ҳомийсига айланди. 1997 йилдан Т.Йўлдош “толибон”ларнинг юқори мансабдор раҳбарияти вакиллари билан бир неча бор учрашган. 1997 йил бошида бин Лодин Т.Йўлдошга Қундуз вилоятида Марказий Осиё давлатларидан келган ислом жангариларини тайёрлаш бўйича янги ўқув маркази очишни таклиф қилган. 1998 йил баҳорида Т.Йўлдош Саудия Арабистонида бўлган. Жидда, Макка, Мадина ва Тоиф шаҳарларида ўзбеклар билан улардан молиявий ёрдам олиш ва Саудия Арабистони Қироллигида доимий яшовчи ўзбек ёшларини ўз сафига тортиш мақсадини кўзлаган. Шу билан бирга, Фарғона водийсидан чиққан ёшларни ўз тузоқларига фаол жалб этаётган “ҳизби ҳаракати жиҳод”, “даъватул-иршод”, “Покистон ислом уламолари жамияти” сингари ташкилотлар уларга террорчилик усулларини ўргатаётганлиги ҳамда мақсадли минтақага ташлаш учун махсус гуруҳлар тайёрлаганлиги маълум. 1999 йил август ойида “Туркистон ислом ҳаракати” гуруҳлари (деярли 1000 киши атрофида) Тожикистон ҳудудидан Қирғизистоннинг жанубий туманларига бостириб киради. Улар тўрт нафар япон фуқароси ва Қирғизистоннинг бир неча мансабдор шахсларни гаровга олиб, маълум шарт ва маблағ эвазига ҳеч қандай тўсиқларсиз Тожикистон ҳудудидаги ўз базаларига қайтиб кетган. 2000 йилда эса, Афғонистон ҳудудидаги лагерларда ва Тожикистоннинг тоғли жойларида бир йил тайёргарлик кўриб, Ўзбекистоннинг Сариосиё ва Узун, Қирғизистоннинг Лайлак туманидаги ўтиш қийин бўлган тоғли жойларга бир вақтнинг ўзида бостириб киришди. Бундан “Туркистон ислом ҳаракати” жангарилари замонавий қуроллар билан таъминланган ҳолда, замонавий информатик алоқа воситаларидан фойдаланишни, кичик ҳажмдаги, лекин катта портлаш, ўлдириш кучига эга бўлган портловчи мосламалар, тунда кўриш мосламаларидан ҳам фойдаланишди. 2004 йилнинг октябрь ойида “Туркистон ислом ҳаракати” халқаро террористик ташкилотининг раҳбари Т.Йўлдош Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий тузумига тажовуз қилганлиги учун озодликдан маҳрум қилинган “акромий” диний экстремистик оқими фаоллари билан музокарага киришган. Бу ёвуз ниятли шахслар ўзаро тил бириктириб, Ўзбекистонда 2005 йилнинг май ойида давлат ҳокимиятини босиб олиш мақсадида террорчилик ва қўпорувчилик ҳаракатларини содир этишликни келишиб олишган. Ташқи кучларнинг бевосита раҳнамолигида Афғонистон ва Покистон давлатларининг расмий ҳукумати томонидан назорат қилинмайдиган ҳудудларида жойлашиб олган “Туркистон ислом ҳаракати” базалари, “ҳизбут-таҳрир”нинг Лондондаги штаб-квартираси ва унинг сўл оқими бўлган “акромий”лар ўзаро тил бириктириб фитна уюштиришган. Қўшни Қирғизистон Республикасида ҳукм сураётган беқарор вазиятдан фойдаланиб, унинг ҳудудида террорчиларни тайёрлаш учун махсус полигон ва базаларни ташкил этиб, жиноий уюшма аъзоларини жанговор тайёргарликдан ўтказиш ҳамда олдиндан белгилаб олинган йўллар орқали Ўзбекистонга кириб келиш режалаштирилган. Махсус жанговор тайёргарлик ҳаракатлари чет элдан келган (асосан, чечен ва араб) ҳарбий инструкторлар томонидан олиб борилган. Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш ўринлики, 2001 йилда терроризмга қарши иттифоқнинг Афғонистонда бошланган жанговар операциялари натижасида “Туркистон ислом ҳаракати”нинг қолдиқлари “толибон”нинг мавжуд жангарилари билан иттифоқда ўз фаолиятини Афғонистон ва Покистон ҳудудларида давом эттиришга мажбур бўлди. Демак, мазкур каолицион кучларнинг ҳамкорликдаги кураши натижасида “Туркистон ислом ҳаракати”нинг асосий куч ва базалари йўқ қилиб ташланган ҳамда ташкилотнинг тузилиши бутунлай барбод қилиниб, жанговарлик қобилияти сусайтирилган. Ал-Қоида Печать Категория: ANTITERROR Опубликовано: 07.07.2013 18:42 Просмотров: 1117 “Ал-Қоида” халқаро террорчи ташкилоти, глобал миқёсда фаолият кўрсатаётган диний экстремизмнинг ўзига хос “мияси”, яъни ташкилий-ядровий маркази деб эътироф этилган. У афғон можаролари бошланишида АҚШнинг фаол қўллаб-қувватланиши натижасида юзага келган. Унга XX асрнинг 80-йилларида қўшни Афғонистонда собиқ шўролар қўшинларига қарши кўнгиллиларни ёллаш ва уларни қурол-аслаҳа билан таъминлаш мақсадида Покистон ҳудудида тузилган “Мактаб ал-хидамат” буюроси асос бўлиб хизмат қилган. Ғарб ва АҚШнинг глобал етакчилигига қарши кураш, исломнинг фундаментал асосларига қайтиш ва ягона исломий халифат қуришдек мақсадлар дастурига монанд равишда 1992 йилда Ҳартум (Судан)да қайта шакллантирилган. Кейинчалик Совет қўшинлари Афғонистондан чиқиб кетганидан кейин бин Лодин “ал-қоида” фаолиятини бошқа мамлакатлардаги “ғайридин” – Ғарб ва АҚШнинг глобал етакчилигига қарши курашга қаратган. Ташкилот раҳбариятининг Яқин Шарқдаги Араб-Исроил муаммосини мусулмон ва кофирлар орасидаги динлараро кураш сифатида таърифлаши, 1991 йилда Америка қўшинларининг Ироқда ҳарбий ҳаракат олиб бориш учун Саудия Арабистони ҳудудига жойлашувини мусулмон дунёсига нисбатан салб юриши деб баҳолаши ҳамда АҚШни мусулмонларнинг асосий душмани, Исроилни эса унинг яқин ёрдамчиси, деб ҳисоблаши ташкилотнинг ғоявий қарашларини аниқ ифодалашини хулоса қилиш мумкин. 1996 йилда АҚШнинг Судан ҳукуматига тазйиқи остида “ал-қоида”нинг асосий жанговар кучлари Афғонистоннинг “толибон” ҳаракати назоратидаги ҳудудларга кўчиб ўтди. Айнан шу ерда, 1998 йилнинг февралида “ал-қоида” етакчилигида “ал-жамоа ал-исломиййа”, “ал-жиҳод” (Миср), “жамаати уламе Покистон”, “Кашмир қўзғалончилик ҳаракати” (Ҳиндистон), “ал-жиҳод” (Бангладеш) ва “толибон” ҳаракати вакиллари иштирокида “Яҳудий ва салбчиларга қарши халқаро ислом фронти” уюшмаси тузилганини эълон қилган. Уюшмага кирувчи ташкилотларнинг баъзилари илгари ҳам ўзаро ҳамкорлик қилган бўлсалар (асосан, террорчилик ҳаракатларини амалга ошириш)да, ягона бошқарув тизимига эга бўлмаган эди. Уюшма ташкил топгандан сўнг унга кирган ташкилотларнинг фаолияти самараси улар ҳаракатининг бин Лодин бошқарган олий орган – “мажлис ал-шўро” томонидан мувофиқлаштириши туфайли ўсган. Айнан, шу уюшманинг олий органи бўлмиш, “мажлис ал-шўро” номидан Усома бин Лодин АҚШ ва Ғарб дунёсигажиҳод эълон қилган. Ҳозирда биринчи рақамли халқаро террорчи ташкилот деб баҳоланган “ал-қоида” халқаро террорчилик тизимининг марказий унсури ва жаҳоннинг турли нуқталарида рўй бераётган қуролли тўқнашувлар, террорчилик амалиётларини молиялаштириш, режалаштириш ҳамда бевосита амалга оширишда раҳбарлик вазифасини ўтовчи асосий бўғинга айланган. Мавжуд маълумотларга кўра, “ал-қоида” ташкилоти жангарилари Афғонистон (1992 йилдан), Сомали (1992-1993 йй.), Бония ва Герцеговина (1992-1995 йй.), Кашмир (1993 йилдан), Шимолий Кавказ (1995 йилдан), Косово (1999 й.), Марказий Осиё (1999 йилдан), Покистоннинг Жанубий Вазиристон вилояти (2001 йилдан), АҚШ (2001) ва Ироқ (2003 йилдан) ҳудудларида қуролли тўқнашув ва террорчилик ҳаракатларини амалга оширишда фаол иштирок этиб келмоқда. Ташкилотнинг яширин ячейкалари дунёнинг кўпгина мамлакатларида мавжуд. Шу ўринда, совуқ уруш тугаши билан малакали мутахассисларнинг бир қисми ўз давлатларида ишсиз ва эътиборсиз қолиши уларни катта маблағлар эвазига уларни эксперт ва ёлланма жангарилар бозорига етаклаб келди. Натижада, уларнинг саъй-ҳаракатлари туфайли ўтган асрнинг 90-йилларга келиб, терроризм глобал хавф солишга эга кучга айланди. Биргина, қўшни Афғонистон ҳудудида террорчи ташкилотларнинг уясига айланиб, унинг чегаралари назорат қилиб бўлмайдиган қурол-яроғ аслаҳахонасига айлангани ҳеч кимга сир эмас. Мазкур террорчи ташкилот ўз ғаразли мақсади йўлида ёш гўдаклардан иборат “туйур ал-жанна” (“жаннат қушлари”) ва аёллардан ташкил топган “харим ал-қоида” (“ал-қоида аёллари”) гуруҳларидан террорчилик йўлида фойдаланиб келмоқда. Ақидапарастлар гўдак ва аёлларни баъзи хорижий мамлакатларда жойлашган террорчи марказларга олиб чиқиб кетиб, ота-онаси ва Ватанини тан олмайдиган манқуртларга айлантиришга интилмоқда. Улар онгини манқуртлаштириб мутаасиб ғоялар билан заҳарлаган ҳолда қурол отиш, одам ўлдириш каби “амалиёт”га ўрганишмоқда. “Ўргимчак уяси” номини олган бу ташкилот, янги янги шароитда муҳим бир хусусияти “намоён” бўлмоқда, у ҳам бўлса экстремистик ташкилотларни молиялаштириш ва моделлаштириш билан шуғулланадиган малакали мутахассис ва жангарилардан иборат экстремистик кучларнинг хизматлар бозорини вужудга келтирди. Соҳа мутахассислари ва тадқиқотчилар томонидан “ал-қоида”нинг молиявий таъминот каналларида наркобизнес, қурол-яроғ бизнеси, буюртма қотиллик ва террорчилик ҳаракатлари асосий ўрин эгаллаб келаётганлигини таъкидлашмоқда. Шубҳасиз, “ал-қоида”нинг молиявий қудрати асосини гиёҳванд моддалар савдо-сотиғи ташкил этади. АҚШ ҳуқуқни ҳимоя қилиш идораларининг маълумотига кўра, наркотик моддалар билан савдо қилишнинг йиллик умумий айланмасидан тушган маблағнинг, ҳеч бўлмаганда, бир миллиарди бин Лодин ҳисобига келиб тушади. Наркобизнес “ал-қоида” етакчиларини кам-кўстсиз яшаши, террорчи ва экстремистик гуруҳларга “энагалик” вазифасини ўташда уларга беминнат “молиявий кўмак” бериши қанчалик мисли кўрилмаган фойда берса, қурол-яроғ савдосида ҳам ундан кам фойда топилмайди. 2001 йилнинг ноябрида Қобулда “толибон” ҳукуматига қарши курашда иттифоқ кучлари томонидан қўлга киритилган ҳужжатлардан маълум бўлишича, “ал-қоида” оммавий қирғин келтирадиган кимёвий ва биологик, хусусан, ўта хавфли токсин-бутулинга эга. Унинг фаоллари Афғонистонда етарли миқиёсда изланишларни амалга оширган бўлиб, ўз тасарруфида бўлган қуролларнинг барча турларини синовдан ўтказган. Терроризмга қарши операция чоғида “ал-қоида”ни асосий “хавфсиз” жойи – Афғонистондан маҳрум қилди. Унинг фаолияти, жумладан, молиявий каналлари сиқувга олиниб, ҳисоб рақамлари музлатилишга ҳаракатлар бўлди. Юртимиздаги ғайриқонуний фаолият юритаётган ақидапараст гуруҳларнинг молиявий манбалари Печать Категория: ANTITERROR Опубликовано: 07.07.2013 18:41 Просмотров: 788 Диний ақидапарастлик ғояларнинг Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг бошқа ҳудудларида пайдо бўлиш ва тарқалиш сабабларини дунё ҳамда минтақада рўй берган ҳодисалардан ажратиб ўрганишлик кутилган натижа бермаганидек, унинг молиявий каналларини ҳам тадқиқ қилишда алоҳида бир давлатга хослаб ёритишлик мақсадга мувофиқ эмас. Ҳозирги вақтда ташкилий жиҳатдан “ал-қоида”нинг таркибий бўлинмасига айланган “Туркистон ислом ҳаракати” ўз фаолиятини Марказий Осиё ҳудудида ҳамда унинг ташқарисида бўлган бир-бировини тўлдирувчи ички ва ташқи молиявий каналларга эга. Жумладан, унинг фаолияти қатор ҳомий тузилмалар, хусусан улар қаторига “ал-қоида”, “ихвонул-муслимийн”, “ҳизбуллоҳ”, “Лобнор йўлбарслари”, “ХАМАС”, “толибон” каби террорчи гуруҳларни қўшиш мумкин. Ҳаракат аъзолари 1994-1998 йиллар мобайнида Фарғона водийси ҳудудида 12 нафар кишининг жонига қасд қилиб, 38 нафар фуқарога турли даражадаги тан жароҳати етказганлар ҳамда умумий қийматда 5 миллион сўмдан зиёд пул ва қимматли буюмларни талаганлар. Улар томонидан чет эллик фуқароларни гаровга олиш, маълум шарт ва маблағ эвазига қайтариш ҳолатлари ҳам аниқланган. Бу эса, “Туркистон ислом ҳаракати”нинг ўзини-ўзи молиялашда талончилик, босқинчилик, тамагирлик, одам ўғирлаш, буюртма қотилликлар билан ҳам шуғулланишини кўрсатади. 2005 йил май ойида Андижон шаҳрида бир неча террорчи гуруҳларга раҳбарлик қилган “Туркистон ислом ҳаракати” жангарилари ноқонуний гиёҳванд моддалари ва қурол-яроғлар олиб кириб тарқатгани унинг ушбулар билан бевосита молиявий каналларини яратишда фойдаланишини исботлайди. “Туркистон ислом ҳаракати”нинг жангари бўлинмалари Афғонистон, Тожикистон, Қирғизистон, Ўзбекистон орқали ўтадиган наркотик моддаларни етказиб беришлик билан ҳам фаол шуғулланишган. Ушбу террорчи ташкилот нафақат қурол-яроғ ва ўқ-дорилар билан, балки Афғонистон ва Тожикистонда қазиб олинаётган қимматбаҳо тошларни контрабандаси билан ҳам фаол шуғулланганлиги бўйича маълумотлар мавжуд. Шуни алоҳида таъкидлаш ўринлики, Марказий Осиё, хусусан Ўзбекистонда фаолияти кузатилган ғайриқонуний гуруҳларнинг деярли барчаси ўз таркибий йўналишларида молиявий бўлинма очиб, жамоа “жамғарма - байтулмол”ини ташкил этганлиги уларнинг ўзини-ўзи молиялашга катта аҳамият берганлигини кўрсатади. Айтиш мумкинки, ушбу жамғармаларнинг молиялаштиришда жамоа аъзолари томонидан ҳар ойда бериладиган “табарруот” (взнос) маблағларининг ҳам каттагина улуши бор. Шу ўринда, “ҳизбут-таҳрир”нинг ўз-ўзини молиялаштириш борасидаги расмий тижорат тузилмаларини шакллантирганига тўхталсак. Республикамизда шу кунгача ҳизбийларнинг олиб борган фаолиятларининг таҳлили шуни кўрсатадики, улар бевосита ўзларининг фаолиятларига иложи борича кўпроқ тижорат билан шуғулланувчи, бевосита иқтисодий муқаррар пул топиш ва чет элга чиқиб келиш имконияти кенг бўлган шахсларни ўз тузоғларига илинтиришга кўпроқ интилишган. Уларга зарур бўлганда ташкилотнинг молиявий маблағлари ҳисобига ҳам ёрдам бериб турилган. Бундан кўзланган мақсад, биринчидан, ишбилармон, тижоратчи аъзоларнинг фаол ҳаракати билан топилган маблағ ва мулкнинг 15-20% игача эгалик қилишлик бўлса, иккинчидан фаол аъзолар бевосита чет элдан техника воситалари, компьютер, телефон алоқалари ҳамда бошқа анжомларни тижорат фаолияти орқали давлатимиз ҳудудига олиб кириб, эҳтиёжлари қондирилиши ҳам кўзланган. Маълумотларга кўра, унинг ҳар ойлик тахминан таборруот (взнос) пуллари 40 минг доллар, ҳомий ва ансорлар (беғараз ёрдам берувчилар)дан келиб тушган маблағлар эса, 20 минг АҚШ долларини ташкил қилган. Айтиш мумкинки, “акромий”ларнинг кенг қулоч ёйилишининг асосий кўрсаткичи бу моддий маблағ бўлган. Яъни, кишиларни молиявий жиҳатдан қарам қилиб, ўзаро жамоа алоқаларини мустаҳкамлаб бориш орқали натижага эришилган. Бу жамоа, иш билан таъминлаш, иқтисодий муаммолар ечими учун “холис” моддий ёрдам кўрсатиш ниқоби остида кишиларни ўз томонларига оғдира бошлаган. Ёки қайси бир тадбиркор, қўлида маблағи бўлмаган ишбилармон билан ўзаро келишиб, уни етарли маблағ билан таъминлаган. Бу билан жамоанинг иқтисодий салоҳиятини ривожлантиришга эришган. Шунингдек, жамоа бошқарув органи томонидан ўз аъзоларининг ҳафталик умумий даромади ҳисобидан 20% ини йиғиб олиниб, жамғарма ташкиллаштирилган. Жамғарманинг асосий қисми, янги иш ўринларини ташкил этиш ва аъзолар сафини кенгайтиришга сарфланган. Таъқиқланишига қарамай фаолиятини давом эттиришга уринаётган минтақадаги экстремистик ташкилотлар бугун тинчлик, осойишталик ва озодлигимизга бевосита хавф солиб турибди. Бу мутаассиб кучлар дунёнинг турли бурчакларида фаолият олиб бораётган халқаро экстремистик ташкилотлардан турли кўринишларда озиқланиб туради. Ижтимоий тармоқлар ҳақида нималарни биламиз? Бизга маълумки, ахборот оламида Интернет даври келгани, интернет-телевидение, интернет-радио, электрон почта, онлайн-видео каби кўплаб янги ахборот тарқатиш технологиялари қандай тез суръатлар билан ривожланиб, уларнинг аудиторияси ва таъсир доираси тобора кенгайиб бораётгани ҳақида ортиқча гапиришга зарурат йўқ, деб ўйлайман. Ахборот технологиялари жамиятимизнинг деярли барча соҳаларида қўлланилаяпти. Уларсиз бугунги тараққиётни тасаввур ҳам қилиш қийин. Масалан, бундан 30 йил аввал бир маълумот дунёни бир марта айланиб чиқиши учун қарийб 4 соат вақт талаб етилган бўлса, бугунга келиб эса бу вақт атиги 2 дақиқани ташкил этмоқда.Бундай ахборот тезлигини амалга оширишда ижтимоий тармоқларнинг роли беқиёсдир. Қисқа вақт ичида ижтимоий тармоқлар виртуал кенгликда ниҳоятда оммалашди. Илмий таърифга кўра, «ижтимоий тармоқ» ижтимоий обект (инсон ва ташкилот)лар ҳамда улар ўртасидаги ижтимоий муносабатларни ҳосил қилувчи кўплаб тугунлардан ташкил топган ижтимоий тузилмани ифода этади.Бугунги кунда интернет маконида асосан, кўнгилочар йўналишдаги ижтимоий тармоқлар тобора оммалашиб бормоқда.Бутун дунёда энг ёш миллиардер дея танилган Марк Цукерберг томонидан ихтиро қилинган «Facebook», қисқа-қисқа хабарлар юборишга қулай «Twitter», дастлаб фақат синфдошлар учунгина мўлжалланган бўлишига қарамасдан, кўпчилик МДҲ давлатларида машҳур бўлиб улгурган «Одноклассники», бепул СМСлар юборишга мўлжалланган «Whatsapp», асосан фотосуратлар билан ишлашга асосланган «Instagram», шунингдек, «mail.ru» сайтининг бир хизмат тури бўлмиш «Moy mir» тармоқлари, айниқса, кўпчиликни ўзига оҳанрабодай тортиб олган.Эътибор қиладиган бўлсак, бугунги кунда ОАВда ижтимоий тармоқларни танқид қилиш, ота-оналарни фарзандларини бундай сайтлардан фойдаланишга рухсат бермасликка ундайдиган кўрсатув, ролик ва чиқишлар кўпайиб бормоқда.Ижтимоий тармоқлар ундан жуда ҳам кўп фойдаланувчиларни ўзига тортади ва тобе қилиб олади. Натижада, виртуал тобелик инсонда ташқи оламдан ёлғизланиш, реалликдан, шахсий ҳамда ижтимоий ҳаётдаги қийинчилик ва муаммолардан қочиш, уларни кўрмаслик ва тан олмасликка, охир-оқибатда депрессияга олиб келади.«Омма ичида ёлғизлик» феноменининг салбий оқибати ўлароқ, депрессияга йўлиққан инсонлар ниҳоятда пассив-камҳаракат ва камгап бўлиб қолишади. Чунки, реал ҳаётда яшаш, инсонлар билан мулоқот қилиш кишидан фаолликни, маълум даражада энергия сарфлашни талаб этади. Виртуал дунёда эса, минимал ҳаракат қилиш эвазига деярли барча кутилган натижаларга эришиш мумкин. Бугун АҚШда қайд этилган ҳар бешта ажримдан биттасига ижтимоий тармоқлар сабаб бўлмоқда. Санкт-Петербург психоанализ маркази мутахассислари томонидан ўтказилган тадқиқот натижалари эса, ажрашган оилаларнинг 15 фоизи яна шу ижтимоий тармоқлар туфайли барбод бўлганини кўрсатади.Юқоридаги фикрларни умумлаштирган ҳолда шуни айтиш мумкинки, ижтимой тармоқларни нега фақат танқид қилаверишимиз керак? Ахир, уларнинг ижобий томонлари ҳам бор-ку!.. Фикримизча, ёшларни ижтимоий тармоқлардан фойдаланмасликка эмас, тўғри фойдаланишга ундаш ота-оналарнинг, устоз-мураббийларнинг асосий вазифаларидан бири бўлиши лозим. Зеро, ёшларни замон руҳига мос қилиб, шу билан биргаликда менталитетимиздан ажратмаган ҳолда тарбиялаш ҳар биримиз учун ҳам қарз, ҳам фарздир.Масаланинг яна бир жиҳати борки, бу ҳам инсонни ўйлантириб қўяди. Социологик сўров натижасига кўра сўралганларнинг 29 фоизи ўз мобил телефони орқали интернет хизматидан фойдаланади. Барчамизга маълумки, бугунги кунда андроид тизимида ишловчи смартфонлар кўпайиб бормоқда. Ҳаттоки, мактаб ўқувчисида ҳам ана шу аппаратларни кўриш мумкин. Бу смартфонларни олган ҳар қандай одам интернет, айниқса ижтимоий тармоқларга кириб ишлаши тайин. Чунки, мазкур смартфонлар айнан мана шу ижтимоий тармоқларда ишлашни осонлаштириш учун яратилган. Биз интернет кафе ёки уйдаги шахсий компютердан фойдаланишни чеклаб қўйишимиз мумкин, лекин ўқувчининг қўлидаги смартфони орқали нималардан фойдаланаётганлиги ва қайси сайтларга кираётганлигини текширмаймиз. Бундан келиб чиқиб, бир нарсани айтиш керакки, бугунги кун ўқувчисига «интернетда ишлаш одоби»ни ўргатиш керак бўлади. ХХI асрда замонавий ахборот-коммуникация технологиялари, хусусан, интернетнинг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамияти шиддат билан ошиб бормоқда. Бугун ижтимоий, маданий, иқтисодий ва сиёсий — барча-барча соҳаларда глобал тармоқнинг чексиз-чегарасиз имкониятларини ҳисобга олмаслик, ундан маълум мақсадлар йўлида фойдаланмаслик, таъбир жоиз бўлса, замондан орқада қолиш, деганидир. Бу масала бевосита сиёсий партиялар фаолиятига ҳам дахлдор. Кейинги йилларда интернет партияларнинг ўз дастурий мақсадларини рўёбга чиқариш — партия ғоя ва қарашларини аҳоли орасида кенг тарғиб қилиш, одамларни ўз ортидан эргаштириш, куч-қудратига ишонтириш ва шу орқали сайловларда муносиб иштирок этишда самарали воситалардан бирига айланмоқда. Бунда ҳар бир партия ўзининг веб-сайтига эга эканлиги қўл келмоқда. Бироқ халқаро экспертларнинг таҳлилларига кўра, кейинги ўн йилда жаҳон сиёсий тизимида сиёсатшунос ва депутатларнинг сайловчилар билан мулоқотга киришиши, фикр алмашиши, баҳслашиши, одамларни ташвишга солаётган муаммоларни ўрганиши, бир сўз билан айтганда, сайловчиларга янада яқин бўлишида кўпроқ глобал тармоқнинг бошқа имкониятлари — блог ва ижтимоий тармоқлар катта ёрдам бермоқда. Download 102.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling