Терроризмга қарши курашнинг миллий ва маънавий жиҳатлари


Жамоанинг мақсад ва фаолият усуллари


Download 102.5 Kb.
bet5/9
Sana02.02.2023
Hajmi102.5 Kb.
#1147189
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
терроризм

Жамоанинг мақсад ва фаолият усуллари. “Акромий”лар жамоаси асосчиси А.Йўлдошев “ҳизбут-таҳрир”га аъзо бўлган даврида ташкилотнинг ғоя ва ҳаракатларини имкони борича маҳаллий, яъни Фарғона водийси шароитига мослаштириш зарурлиги масаласини кўтариб чиққан эди. Бироқ, маҳаллий амирлик унинг таклифини ноўрин санаб, қатъий эътироз билдиради. Шундан сўнг, А.Йўлдошев аста-секинлик билан ўз жамоасининг йўналиш ва услубларини “ҳизбут-таҳрир”дан сезиларли тафовутлар билан ўзгартириб, шакллантира бошлаган. Жамоа олдига эса, Ўзбекистон ҳудудида ислом давлатини қуриш ниқоби остида мавжуд ҳокимиятни эгаллашликни асосий стратегик мақсад қилиб қўйган.
“Акромий”лар дастлабки ҳаракатларини, келгусидаги режали мақсадларига эришиш учун маҳаллий ҳокимият (яъни, бирор-бир вилоят) фаолияти устидан назоратни ўрнатишни режалаштиришган. Бунинг учун жамоа, босқичма-босқич ўз сафини кенгайтириб, иқтисодий қудратни кучайтириш ҳамда зимдан жамоа ғояларига содиқ руҳдаги аъзоларни тарбиялаб, уларни ҳокимият идоралари ва ижтимоий тузилмаларга киргизишга уриниш йўли билан ўз мавқеларини мастаҳкамлаб боришни мақсад қилган.
Шу билан бирга, “акромий”лар жамоа ғоясини ёйиш баробарида кўпроқ кенг халқ оммасини ўз томонига оғдириб, тарафдорлар сонини кўпайтиришга интилди. Бу борада улар жамоанинг асл режасини қаттиқ сир тутиб, гўё сиёсатга алоқаси бўлмаган “диний жамоа” қилиб кўрсатишди. Уларнинг эҳтиёткорлик юзасидан кўрган бу чораси, “сиёсий ҳокимият” учун курашувчи “ҳизбут-таҳрир”дан фарқли ўлароқ, мусулмон оммасининг очиқ нафратига дучор бўлишидан сақлади.
Шунингдек, жамоа аъзолари орасида мансаб вазифалари белгилаб қўйилган бўлиб, унга кўра, “акромий”ларнинг энг юқори бошқарув органи ижодий ҳалқа деб номланади. Унда жамоа асосчиси, бош умум руҳий масъул А.Йўлдошевнинг буйруқ ва кўрсатмаларини амалда татбиқ этилиши ҳамда унинг ижросини қуйи ҳалқаларда бажарилиши назорат қилинади. Шунга мувофиқ, ижодий ҳалқанинг барча буйруқ ва кўрсатмалари “акромий”ларнинг қуйи бўғинлари учун мажбурийдир.
“Акромий”ларнинг бош мияси ҳисобланувчи бу ижодий ҳалқа, жамоанинг барча воситаларидан келиб тушадиган байтулмол (жамоа жамғармаси)нинг ҳисоботи ва берилган кўрсатма бўйича тақсимот масалалари билан ҳам шуғулланади. Шунга кўра, қаерларга “восита”лар очиш ва қанча миқдорда маблағ ажратиш ҳамда янги очилган “восита”ни ривожлантириш йўл-йўриқларига буйруқлар бериш ваколатига эгадир. Ижодий ҳалқада жамоанинг сафини кенгайтириш мақсадида атрофдаги моддий кам таъминланганларга эътибор бериш ҳамда уларни жамоага жалб қилиш борасида иш билан таъминлашга кўрсатмалар ҳам берилади. Шунга мувофиқ, улар томонидан аҳолининг қуйи қатламларидан тортиб, талаба ва зиёлилар орасида хайрихоҳларни кўпайтиришга интилишлар кузатилган. Айниқса, ёшларга спорт ёки бошқа тўгаракларни ташкиллаштириш орқали уларни ўз сафларига қўшишга уринишлар бўлган. Унда диний ва тарбиявий ишлар, “Камолот пойдевори” кружоги, спорт, савдо ишлари, қурилиш, мебель, кондитер маҳсулоти воситалари каби йўналишлар бўйича масъулларни тайинлаган.
1999 йилда А.Йўлдошев бошчилигида жамоанинг бир қанча масъуллари қўлга олингач жамоадаги ҳолат жонсизланиб қолди. Бироқ, 2005 йил 12 ва 13 май кунлари Андижон шаҳрида содир этилган террорчилик ҳаракатлари шуни кўрсатмоқдаки, жамоа ўз хатти-ҳаракатини буткул тўхтатмаган, балки Ўзбекистон ҳудудида улар ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан сиқувга олингач, маълум муддатга ўз фаолиятларини сусайтириб, қўшни давлат ҳудудида эҳтиёткорлик билан давом эттиришга интилган.
[1] Қосимов Абдурашид, 1960 йилда Андижон вилоятида туғилган. “Ҳизбут-таҳрир” нинг юртимиздаги биринчи амири.
Ҳизбут-таҳрир ал-исломий

  •  Печать 


  •  E-mail

Категория: ANTITERROR
Опубликовано: 07.07.2013 18:43
Просмотров: 2064
Ҳозирда, жамиятимиз барқарорлигига путур етказишга уринган бир қатор мутаассиб гуруҳлар ўз фаолияти қамровида “ғоявий кураш” услубини кенг қўллашга интилгани аниқланган. Айниқса, ўз дастурида ғоявий услуб орқали кураш олиб боришни эълон қилган “ҳизбут-таҳрир” - ташкилот мақсад ва фаолияти атрофида бир қанча оқим ва гуруҳларнинг юзага келишида “манба” вазифасини ўтайди. Дастлаб, “акромий”лар, сўнгра “ҳизбун-нусра” жамоалари унинг “қўйни”да шаклланди. Таъкидлаш жоизки, “ҳизбут-таҳрир” оқими ислом оламидаги босқинчилик хусусиятига эга ва кўплаб жамоаларнинг “ғоявий базаси” бўлмиш “ихвонул-муслимийн” каби ақидапарастлик руҳидаги ашаддий мутаассибларни тайёрлаб берувчи “конвейр”га айланганлиги билан ҳам хатарлидир. Чунончи, дунёнинг турли бурчакларида “ҳизбут-таҳрир”нинг “тарбияси”ни олган минг-минглаб тарафдорлари унинг даъватларидан руҳланиб, янада фаолроқ ҳаракатлар қилишга интилмоқдалар. Бу ташкилот минглаб бошқариладиган онг билан террорчи ташкилотлар сафини тўлдирмоқда[1].
Юртимизда содир этилган 1999 йил 16 февраль, 2004 йил 28-31 март ва 1 апрель ҳамда 30 июль кунлари содир этилган террорчилик ҳаракатлари ҳамда мазкур жиноий ишлар бўйича қўлга олинган шахсларнинг ичида “ҳизбут-таҳрир” аъзолари борлиги суд жараёнлари пайтида ўз тасдиғини топган. Биргина 2004 йилдаги террорчилик ҳаракатлари билан боғлиқ факт: Бухоро вилояти, Ромитан туманидаги “ҳизбут-таҳрир” аъзоси Н.Раззоқовнинг уйи қурол ва портловчи моддалар сақланадиган жой бўлганининг ўзиёқ, ушбу ташкилотнинг “куч ишлатмайдиган” деган “имиж”ини буткул йўққа чиқаради.
Унинг нафақат юртимизда, балки бошқа давлатларда ҳам террорчилик ҳаракатлари содир этганлиги хусусида етарлича маълумотлар бор. Дарҳақиқат, 2005 йил май ойида Андижонда содир этилган мудҳиш террорчилик ҳаракатида ҳам бевосита ушбу оқим аъзолари фаол қатнашди. Қолаверса, “ҳизбут-таҳрир” оқими “Туркистон ислом ҳаракати”нинг 1999 йил Қирғизистонга, 2000 йил Сурхондарё ва Тошкент вилоятларига қилган машъум хуружларини фаол қўллаб-қувватлади.
Ж.Ҳожиев бошчилигида Қирғизистоннинг Боткент вилояти ҳудудига қуролли хуруж қилган “Туркистон ислом ҳаракати” таркибида афғон, тожик, уйғур ёлланма аскарлари билан бир қаторда “ҳизбут-таҳрир”нинг вилоят тузилмалари раҳбарлари жумласидан бўлмиш мутаассиб кайфиятдаги шахслар ҳам бўлиб, улар жиноий жавобгарликдан қочиб, мазкур террорчи тузилма таркибига келиб қўшилган эдилар. “Туркистон ислом ҳаракати”нинг йўқ қилинган ҳамда қўлга олинган жангариларидан “ҳизбут-таҳрир”нинг адабиёти ҳам далилий ашё сифатида топилгани сўзимизнинг исботидир.
Баъзи маълумотларга қараганда, ҳар икки ташкилот раҳнамолари ҳарбий ҳаракатлар бошланишидан олдин қўшма мажлис ўтказганлар. Баъзи мамлакатлар махсус хизматлари “туркистон ислом ҳаракати” ва “ҳизбут-таҳрир” тузилмаларининг “ал-қоида”, “толибон” ва бошқа халқаро диний-экстремистик ташкилотлар ўзаро ҳамкорлик алоқаларини йўлган қўйган.

Download 102.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling