Терроризмга қарши курашнинг миллий ва маънавий жиҳатлари


Динимизга киритмоқчи бўлган янгиликлари


Download 102.5 Kb.
bet7/9
Sana02.02.2023
Hajmi102.5 Kb.
#1147189
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
терроризм

Динимизга киритмоқчи бўлган янгиликлари. Бу ташкилотнинг юртимизда тарқатилган адабиёт ва варақаларидаги қарашларида ислом динининг анъанавий фиқҳий йўналишлари, хусусан ақидавий таълимотларига зид қатор фикрларни учратиш мумкин..
Бу борада тадқиқотчилар уни сиёсий, ақидавий ҳамда фиқҳий масалаларга аралашиб қўпол хатоликларга йўл қўйгани, биринчи навбатда “ягона халифалик давлати”ни тиклаш борасидаги асосий даъволарини келтиришади. Қолаверса, “таҳрирчи”лар қандай шароитда, ҳозир ҳам халифалик давом этиши керак, у фарзларнинг гултожиси, бошқа фарзлар усиз амалга ошмайди, - дея жар солиши, бу - миллиарддан зиёд мусулмонларнинг ибодат (намоз, рўза, закот, ҳаж ва бошқа амал)ларини беҳудага ҳукм қилишидир. Уларнинг даъвосича, “ягона халифалик давлати”ни чиклаш исломдаги муҳим фарз амаллардан ҳисобланиб, уч кундан ортиқ мусулмонларнинг халифасиз яшашлари ҳаром ҳисобланади.
Маълумки, бирон нарса ёки ишни ҳаром деб, ҳукм чиқаришга ёлғиз Аллоҳ ва Унинг Пайғамбаригина ҳақли. Қолаверса, шариат қоидаларига кўра, фарз бу - далилида шак ва шубҳа йўқ намоз, рўза, закот, ҳаж каби Аллоҳнинг амри ҳисобланади. “Таҳрирчи”ларнинг юқоридаги даъвоси эса, Қуръон ва ҳадисларга зид. Чунки, мусулмонларнинг ягона халифа қўл остида яшашлари ҳақида буйруқ ёки кўрсатма мавжуд эмас.
Шу ўринда мантиқий савол туғилади: агар мусулмонлар томонидан ягона халифалик давлатида яшаш фарз(!) бўлса, нега қанчадан-қанча Қуръонга тафсир ёзган муфассирлар, ҳадисларни не-не машаққатлар билан йиққан муҳаддислар ёки шариат билимдонлари ҳисобланмиш фақиҳлар ўз асарларида уни таъкидлаб баён қилишмаган? Агар халифа сайлаш ҳақиқатан энг муҳим ислом асосларидан бири ёки ҳизб таъкидлаганидек “фарзларнинг гултожи”си бўлганда, Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг ўзлари аниқ кўрсатмалар билан халифалик ҳар даврда бўлиши зарурлигини тайинлаб кетмасмидилар?!
“Ҳизбут-таҳрир”нинг бу даъводан ташқари динимизга яна бир қанча янгиликлар киритгани маълум. Улар жумласига муқаллид (имонига далил келтира олмайдиган киши)нинг имони имон бўлмаслиги, ҳизбнинг фикрати ва тариқатига имон келтириш зарурлиги, шаръий манбалардан ақл ва тафаккурни устун қўйиши кабиларни кўрсатиб ўтиш мумкин.

Download 102.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling