Терроризмга қарши курашнинг миллий ва маънавий жиҳатлари
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِنْ جَاءكُمْ فَاسِقٌ بِنَبَأٍ فَتَبَيَّنُوا أَنْ تُصِيبُوا قَوْماً بِجَهَالَةٍ فَتُصْبِحُوا عَلَى مَا فَعَلْتُمْ نَادِمِينَ
Download 102.5 Kb.
|
терроризм
- Bu sahifa navigatsiya:
- Эй, мўминлар! Агар сизларга бирор фосиқ кимса хабар келтирса, сизлар
- وابن جرير عن قتادة "أن النبي صلى الله عليه وسلم قال يوم نزلت الآية : التثبت من الله والعجلة من الشيطان
- “Динда зўрлаш йўқ, зеро, тўғри йўл янглиш йўлдан ажрим бўлди”
- Сизлардан фақат золимларгагина хос бўлмаган
- «Қачон қора байроқларни кўрсангиз, жойларингиздан қўзғалманглар. Қўлларингизни қимирлатманг, оёқларингизни ҳам. Сўнгра бир қавм пайдо бўлур. Улар заифдирлар (
- ), эътиборга сазовор эмаслар. Уларнинг қалблари темирнинг зангига ўхшайди. Улар давлат соҳибларидир
- Нисбатлари қишлоқларгадир
- “Мен илм шаҳриман ва Алий унинг эшигидир”
- “Раҳмдилларга Роҳман раҳм қилади”
- ИШИДнинг ботил эътиқодлари
- “Ўзбекистон экстремизмни, террорчиликни, ҳар қандай кўринишдаги диний фанатизм ва ақидапарастликни қоралайди”
- Фатҳулло Гулен
- Ажз-и Менди
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِنْ جَاءكُمْ فَاسِقٌ بِنَبَأٍ فَتَبَيَّنُوا أَنْ تُصِيبُوا قَوْماً بِجَهَالَةٍ فَتُصْبِحُوا عَلَى مَا فَعَلْتُمْ نَادِمِينَ
“Эй, мўминлар! Агар сизларга бирор фосиқ кимса хабар келтирса, сизлар (ҳақиқий аҳволни)билмаган ҳолингизда бирор қавмга азият етказиб қўйиб, (кейин) қилган ишларингизга пушаймон бўлмаслигингиз учун (у хабарни) аниқлаб (текшириб) кўрингиз!” (6-оят) дейилган. Уламолар ушбу ояти каримадан келиб чиқиб, келтирилган хабарни ишончли дея баҳолаш ва уни қабул қилиш учун хабар қилувчи шахс мусулмон, балоғат ёшига етган, ақл-идрокли ва тақводор бўлиб, фосиқ ва мурувватсиз бўлмаслиги шарт дейдилар. وابن جرير عن قتادة "أن النبي صلى الله عليه وسلم قال يوم نزلت الآية : التثبت من الله والعجلة من الشيطان Машҳур муфассир Ибн Жарир Табарий ушбу оят тафсирида Қатода (р.а.)дан ривоят қилиб, Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг: “Хабарни текшириш Аллоҳдан, (унда) шошқалоқлик қилиш Шайтондандир” -деган ҳадисларини келтиради. Ҳадисдан кўринадики, олинган маълумотни текшириб, асосли ёки йўқлигини аниқламай туриб, ўша маълумотга қараб иш тутиш шайтон йўлига кириш билан баробар. Чунки бунда хабарчинининг ғаразли мақсади амалга ошишига замин яратиб қўйилади. Халқ орасида ўзларининг иғво ва бўҳтон сўзлари билан кун кўрадиганлдарнинг тегирмонига сув қуйилади. Аксинча хабарни текшириб, рост ёки ёлғонлигига ишонч қозонилса кимгадир ноҳақ азият етказишдан сақланилади, эл орасида асоссиз гапларнинг тарқатувчиларнинг илдизига болта урилади. Бу борада буюк муҳаддис бобокалонимиз Имом Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий ҳазратларининг йўлларини тутсак барака топамиз. У киши етти юзмингдан ортиқ ҳадисни жамлаб улардан етти мингдан зиёдроғи, аниқ қилиб айтганда 7632 та ҳадисни ишончли деб топдилар. Бу муҳаддис бобомиз асосан ҳадис ривоят қилувчиларга қараб уларнинг ҳидисларига баҳо бердилар. Ҳадис ривоят қилувчилар бўйича меъёр ишлаб чиқдилар ва қайси бир одам ушбу меъёрга мос келса унинг ривоят қилган ҳадиси саҳиҳ яъни ишонарли деб баҳоланди. Ровийдаги иллат билан ҳадис ҳам ишончни қозона олмади. Масалага чуқурроқ назар солайлик. 2005 йилнинг май ойида Андижонда бўлиб ўтган воқеалар хусусида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 14 май куни Оқсарой қароргоҳи ва 17 майда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида мамлакатимиз ва чет эл журналистлари ҳамда дипломатик корпус вакиллари учун ўтказган матбуот анжуманида асосан иккита нарсага урғу бериб ўтдилар. Биринчиси бўлиб ўтган воқеа-ҳодисалар ўз-ўзидан бўлгани йўқ. Албатта бу ишларнинг ортида учинчи тараф, Ўзбекистоннинг нотинчлигидан манфаатдор бўлган тараф борлиги ва бўлиб ўтган нотинчликлар уларнинг иштирокисиз амалга ошмаган. Четдан ёрдам бўлмаса, ҳомийлар моддий кўмак кўрсатмаса, улар ҳеч қачон бундай чуқур тайёргарлик кўролмасди, умуман, бундай жиноятни қилолмасди. Иккинчи ўта муҳим масала журналистларнинг холислиги. Президентимиз журналистларга қарата: “Биз журналистнинг ўз фикрларини баён этиш, далилларни қандай тушунса, шундайлигича талқин қилиш ҳуқуқига ҳурмат билан қараймиз, лекин барча учун бирдек қатъий бир қоида мавжудки, журналист ҳар қандай вазиятда ҳам аниқ далилларга таяниши лозим” - дедилар ва аниқ мисолар билан дунёдаги Жанубий Корея, Ҳиндистон, Япония, Туркия ва Россия каби мамлакатларнинг ўнлаб фаолиятига таҳлилий баҳо бериб ўтдилар. Демак дунёни кўплаб мамлакатларини ўз домига тортган нотинч сиёсий жараёнларнинг келиб чиқишида Оммавий ахборот воситалари ёки интернатда тарқатилаётган хабарларнинг ўрни катта экан. Бузғунчи кучлар халқлар ўртасида уруш-жанжал, зиддиятлар келтириб чиқаришда “ўргимчак тўри”дан ҳам кенг фойдаланишмоқда. Бунда WikiiLeaks каби сайтларнинг “ҳиссаси” катта бўлмоқда. Бундай сайтларнинг манбалари номаълум, улар фитнага сабаб бўлувчи шов-шувли ёки ёлғон-яшиқ маълумотларни кенг оммага эълон қилиш билан шуғулланади. Шунингдек, бузғунчи кимсалар “Facеbook” “Twitter”, “Instagram” каби ижтимоий тармоқлар орқали ҳам минглаб кишиларни оммавий норозилик уюштиришга чақиришади. Миср ва Сурия каби араб мамлакатларида ҳали-ҳануз давом этаётган тўс-тўполонларни авж олдиришда, нифоқ уруғларини сочишда ҳам радикал гуруҳлар ижтимоий тармоқлардан кенг фойдаланишди. Маълумки, бутун жаҳон афкор оммасининг диққат-эътиборида бўлган “Араб инқилоби” ёки “Араб баҳори” номи остида бошланган воқеъалар дастлаб Тунисда давлат тўнтаришига олиб келди. Сўнгра занжирли реакция бўйлаб, Миср, Ливия, Сурия, Иордания, Яман ва бошқа араб давлатларига тарқалди. Бу тўнтаришларни бошлаганлар 18-35 ёшлардаги фуқаролар эди. Яъни, улар ташқи кучлар ва ижтимоий тармоқлар таъсири остида, ўзларидан бошқа ўлкаларда уларнинг дўстлари қандай яшаётганини кўриб, ўз ҳаётларини тубдан ўзгартиришга аҳд қилишди. Жумладан, Мисрдаги тартибсизликлар “Twitter инқилоби” деган ном билан танилди (Интернетга ин қурган ўргимчаклар, 17-бет). Араб мамлакатлари қуршаб олган сиёсий таназзулга бир назар солайлик. Араб зиёлиларининг интернетда тарқатган фикрларига қараганда, “араб баҳори” – улкан фитна. У арабларга кулфат, уни олиб келганларга баҳорни ваъда қилиб, зулматни келтирдилар. Буни англаган миллионлаб араблар бундай “қонли баҳор”ни четдан олиб келиб, ёйганларни лаънатламоқда. Араб халқининг ичидан чиқиб, бузғунчиларга шериклик қилган сотқинларни ер муштлаб қарғамоқда. Афсус. Энди кимни айбдор қилиш керак. Ахир ёшларни ўз халқи ва ҳукуматига қарши гиж-гижлаган ва сохта ваъдалар берган шихсларлардан фақатгина вертуал оламдаги тахаллуслар ва аллақачон амалдан тўхтаган электрон адреслар қолган холос-ку. Шундай дамларда беихтиёр Президентимизнинг “Юксак маънавият – енгилмас куч” асаридаги мана бу фикрни эслайсиз: Маънавий таҳдид деганда, аввало, тили, дини, эътиқодидан қатъи назар, ҳар қайси одамнинг том маънодаги эркин инсон бўлиб яшашига қарши қаратилган, унинг айнан руҳий дунёсини издан чиқариш мақсадини кўзда тутадиган мафкуравий, ғоявий ва информацион хуружларни назарда тутиш лозим...” (13-14-бет). Қоп-қоронғу тунда прожектор қаёқни кўрсатса, одамлар шу ёққа қарайди. Одамларнинг қаёққа қараб, нимани кўришлари прожекторни тутган кишининг хоҳишига боғлиқ бўлиб қолади. Айрим ижтимоий тармоқлар араб ёшларининг кундузларини тафаккур тунларига айлантирди. Фейсбук, Твиттер, Одноклассники ва бошқа минглаб ижтимоий тармоқлар ўз сегменти(қавми)ни ажратиб олгач, уларнинг хулқига ҳам эгалик қилмоқда. Нимани кўриши, эшитиши кераклигини, қачон қаерда бўлишини ҳам ҳал қилмоқда. Бошқармоқда. Афсуски, содда одамлар прожектор (интернет, телевидение, медиа воситалар) кўрсатаётган томонга қарайдилар. Прожектор эгасини кўрмайдилар. Ақллилар эса прожектор эгаларига, ҳаётни кўрсатаётган одамнинг кимлигига эътибор берадилар. Сабабни кўрадилар. Одамлар орасини ким “бўлиб ташлаб, уларнинг инон-ихтиёрларига ким эгалик қилаётганини”, декабрда “баҳор”ни ким, нега келтирганини тушунадилар. Синчиклаб, қараб, “табиий сарҳадларни кенгайтириш” деган экспансия қўлларини кўрадилар. Унинг овозини эшитадилар ва бундай ҳодисаларга нисбатан ўзларининг мустақил фикрларини баён этадилар. Айни кунда Ироқ ва Сурия давлатларининг географик ҳудудидан бир бўлакда жойлашиб олиб “биз халифалик давлатини тикладик” деб дунёга бонг ураётган Ироқ Шом ислом давлати (ИШИД) деб номланган экстремистик ташкилотнинг ҳам фаолиятлари бевосита интернет билан боғлиқ. Ўзларининг сафларига янги-янги “жиҳодчилар”, исломнинг барча қонуниятларига зид келадиган, разолатга билан йўғрилган таълимот йўлида “шаҳидлик”ка тайёр бўлганларни чорлаш учун вебсайтлардан фойдаланмоқдалар. Бу борада ҳам кўринмас қўлнинг қилмишлари кўзга ташланади. ИШИДнинг молиявий базасининг бойитилиши, назорат қилиб турилган ҳудуддаги нефтнинг арзон баҳода олиб, ундан мўмай даромад кўрмоқчи бўлаётганлар наҳотки хунрезларнинг тегирмонига сув қуяётганини, яна ўнлаб бегуноҳ одамларнинг жони қасд қилиш учун кўмак бераётганини англаб етмаса? Балки бундай ўйинларнинг сценарийсига ўзлари муаллиф бўлгандирлар? Хулоса ўрнида айтиш керакки, дунёни қамраб олган мафкуравий хуружлардан огоҳ бўлиш, ёшларни асраш масаласи ҳамон долзарб. Айни кунларда турли “ҳайрихоҳлар”нинг “ёрдамлари” натижасида дунёда содир этилаётган нотинчликлардан тўғри хулоса чиқариш зарур.iii Сўнгги вақтда жаҳон оммавий ахборот воситаларининг асосий диққат-эътибори Яқин Шарқ минтақасида содир бўлаётган воқеа-ҳодисалар, хусусан, араб ва ислом дунёсининг тарихий марказларидан бўлган Ироқ ва Суриянинг катта қисмини эгаллаб, «халифалик давлати»ни эълон қилган жангарилар фаолиятини ёритишга қаратилган. ИШИД (Ироқ ва Шом исломий давлати), ИЛИД (Ироқ ва Левант исломий давлати), ИД (Исломий давлат) каби номлар билан аталаётган ушбу жангари гуруҳнинг фаолияти, амалга оширган хунрезликлари ҳақидаги маълумотлар қисқа фурсатда, шиддат билан дунё бўйлаб тарқалиб, кенг жамоатчиликнинг эътиборини ўзига торта олди. Айтиш керакки, ушбу воқеалар негизида авваллари кузатилмаган геосиёсий, ижтимоий, иқтисодий, информацион аҳамиятга эга бўлган ўзига хос янги ҳодисалар ҳам борки, бу сиёсатчилар, социологлар, диншунослар, журналистлар каби бир қатор соҳа мутахассислари олдига янги тадқиқот мавзуларини кўндаланг қўяди. Биз ёритмоқчи бўлган масала, жангарилар ўз мақсадлари йўлида Интернет ва ижтимоий тармоқ сайтлари хизматларидан қай даражада устамонлик билан фойдаланаётгани, киберкенгликда кечаётган ғоявий кураш, унинг инсонлар онги ва дунёқарашига таъсири ҳақидадир. Жумладан, Ғарбнинг етакчи ахборот каналлари тарқатган маълумотларга кўра, бугунги кунда Британиядаги мусулмонлар қийин даврни бошдан кечирмоқдалар. Британиялик жиҳодчиларнинг Сурияда бегуноҳ асирларни шафқатсизларча қатл қилаётгани акс этган видеотасвирлар, айни шу жангариларнинг Twitter ижтимоий тармоғида ИШИДни қўллаб-қувватлаш ҳақида қолдирган хабарлари британ мусулмонларини хавотирга солмоқда. Бошқа тарафдан улар исломни ёмонотлиқ қилаётган жангариларга қарши етарлича ҳаракат қилмаётганликда ҳам айбланмоқдалар. Бироқ охирги вақтда вазият бироз ўзгарди. Faith Associates жамияти ижрочи директори Шавкат Аррич британиялик имомларнинг ИШИД жангариларини аёвсиз танқид қилган бир неча видеолавҳаларини Интернет тармоғига жойлади: “Менимча, ИШИД жангариларини ковбойлар деб атаса, тўғрироқ бўлади. Улар ислом намояндалари эмас. Улар бунга муносиб эмаслар”. “ИШИДни оқлашга бирорта асос йўқ. Биз уларни қоралаймиз”. “Мусулмон сифатида ИШИД эълон қилган халифаликни тан олмайман. Мен уларни террористик ташкилот деб ҳисоблайман”, дейилади лавҳаларда. Арричнинг фикрича, у жойлаган видеолавҳалар янги шаклдаги курашнинг бошланиши холос. “Шу вақтга қадар мусулмон жамоаларида терроризмни қоралаш ички, ўзига хос характерга эга эди. Энди бу курашни мусулмон жамоасидан ташқарига олиб чиқиш вақти етди. Жангарилар ҳам, ҳақиқий мусулмон даъватчилари ҳам доим тарғибот олиб борганлар. Икки тараф ўз ахборот каналларига эга бўлиб келган. Бироқ ҳеч вақтда ахборотнинг одамларга турли хил филтрларни четлаб ўтиб, тўғридан-тўғри телефонларга етиб келиш ҳолати кузатилмаган”. “Европалик мусулмонлар зўравон хатти-ҳаракатлари ижтимоий тармоқ сайтларида тўлиб тошган жангарилар билан шафқатсиз тарғибот курашида рақобат қила оладиларми?” деган ҳақли савол туғилади. Кўплаб мутахассисларнинг қайд этишларича, ИШИД тарқатган баъзи видеолавҳалар юқори савияда, профессионал тарзда тайёрланган. “Қора тармоқ” китоби муаллифи Жейми Барлеттнинг таъкидлашича, ижтимоий тармоқ сайтлари тақдим этаётган қулайлик боис бундай сифатли видеолавҳалар жангариларга арзон баҳога тушмоқда. Шуни ҳам айтиш керакки, ушбу видеолавҳаларни тайёрлаётганлар муайян малакага эга бўлган европалик ёшлардир. Биргина ноодатий тарафи мазкур юқори сифатга эга бўлган маҳсулотнинг жангариларга тегишлилигидир. Интернетдаги экстремизм масаласи бўйича эксперт Эрин Солтманнинг фикрича, ИШИД олиб бораётган тарғибот янги XXI аср маҳсулидир. “Ҳар сафар жангарилар томонидан янги видеолавҳа чиқарилганида аввалгисидан фарқ қилиб бормоқда. Жангарилар ўзлари тайёрлаган маҳсулот халқаро жамоатчиликка қандай таъсир этганини кузатиб, шунга яраша иш тутмоқдалар. Эътибор билан қаралса, жангарилар тарқатган сўнгги видеолавҳаларда одам сўйиш тасвирлари йўқ. Чунки улар бу ваҳший тасвирларни халқаро ОАВ уларнинг зиддига фойдаланаётганини тушуниб етдилар. Шундай бўлсада, жангариларнинг қурбонлари акс этган тасвирлардан тарғибот мақсадида ҳали-ҳануз фойдаланилмоқда”. Баъзи маълумотларга кўра, бугунги кунда ИШИД тасарруфида 1,5 миллиард евро миқдоридаги маблағ бор. Ташкилот ушбу маблағни қурол-яроғ сотиб олиш ва жангарилик фаолиятини молиялашга сарф этмоқда. Собиқ британ ҳарбийси Афзал Ашрафнинг сўзларига кўра, ИШИД фаолияти “Ал-Қоида” иш услубини жиддий ўрганиб, у йўл қўйган хатоларни такрорламасликка асосланган. ИШИД “Узоқдаги” душман - Ғарбга ҳужум қилиш ўрнига “яқиндаги” душманга қарши ҳаракат қилди. ИШИД жангарилари бундай катта ҳудудни яхши қурол-аслаҳага эга бўлгани сабабли қўлга киритмади, аксинча, уларнинг бу муваффақияти Ироқ армиясининг етарли мудофаа қобилиятига эга бўлмагани туфайли содир бўлди. Британиялик мусулмон ёшлар жамиятда ҳар тарафдан ёғилаётган танқидлар ёмғири остида қолганлар. ИШИД жангарилари ўзларини мусулмон ҳисоблаганлари туфайли улар билан боғлиқ янгиликлар оддий мусулмонлар ҳаётига ҳам таъсир кўрсатмоқда. Шарқий Лондондаги ёшлар маркази фаоллари бундай вазиятдан чиқиш учун ўзига хос янгиликка қўл урдилар. Улар ижтимоий тармоқ сайтларида “Менинг номим билан эмас” деб аталган акцияни бошлаб бердилар. Ана шундай ёшлардан бири қуйидагиларни таъкидлайди: “Менинг номим билан эмас” деганда биз Яқин Шарқдаги европалик жангариларга қарата улар амалга ошираётган ишлар биз билан мутлақо боғлиқ эмаслиги, улар нотўғри йўлда эканини кўрсатишни мақсад қилдик. “Аслини олганда, ИШИДга қарши энг самарали чиқишлар фуқаролик жамияти тарафидан содир этилмоқда”, - дейди Эрин Солтман. “Ҳукумат тарафидан айтилган гаплар отанинг кашанда фарзандига одатий танбеҳ бергани каби самарасиз бўлади. Диний арбоблар, маҳаллий имомлар, жамоатчилик фаолларининг сўзлари эса катта таъсирга эга ва уларнинг айтганларини одамлар қабул қилмоқдалар. ИШИД фаолиятини қоралайдиган чиқишлар қанчалар кўп ва хилма-хил бўлса, шунчалик самарали бўлади. Чунки ИШИД томонидан қилинаётган чиқишлар сони жуда ҳам кўп. Уларнинг турли тилларда маъруза қиладиган ўз диний даъватчилари бор. Шунинг учун биз уларга қарши кўпроқ чиқишлар қилишимиз керак”. Юқоридаги манзара бир тарафдан муқаддас ислом дини номидан инсонийлик мезонларига буткул ёт бўлган жиноий қилмишларни содир этаётган, шу орқали бир ярим миллиарддан зиёд дунё мусулмонларининг шаъни, қадр-қиммати топталишига сабаб бўлаётган, тинч ва осуда ҳаётига тажовуз туғдираётган жангариларнинг “профессионал” иш услубидан ҳикоя қилса, бошқа тарафдан, мункар ишни кўрганда қўли, тили билан қайтариши, ҳеч бўлмаса, дили билан нафратланиши лозим бўлган чинакам эътиқод намоёндаларининг бугунги иш режасини белгилаб беради.iv Яқинда хориж оммавий ахборот воситалари Ироқ ва Сурия ҳудудида “Ироқ ва Шом Ислом давлати” диний-экстремистик гуруҳи гўёки “халифалик” тузилганини даъво қилиб, баёнот бергани ҳақида хабарлар тарқатди. Хўш, бу қандай гуруҳ? Унинг баёнотига мусулмон оламининг муносабати қандай? Гуруҳ фаолиятининг жаҳон ҳамжамияти, хусусан, Марказий Осиё минтақаси учун хатарли жиҳатларини маларда кўринади?.. Мазкур саволларга жавоб бериш учун аввал “Ироқ ва Шом Ислом давлати” гуруҳининг вужудга келиши тарихига назар ташласак. “Ироқ ва Шом Ислом давлати” (ИШИД, араб. “ад-давлат ал-исломия фил Ироқ ва аш-Шом”, бошқа номлари – “Ироқ Ислом давлати”, “Ироқ ва Левант Ислом давлати”) – Ироқ ва Сурия ҳудудида қуролли “жиҳод” ғояси остида фаолият олиб бораётган қатор диний-экстремистик гуруҳларнинг етакчи ташкилоти ҳисобланади. Бош мақсад сифатида Ироқ, Иордания, Сурия мамлакатлари негизида сунний мусулмонларнинг ягона давлати – “халифалик”ни барпо этиб, босқичма-босқич Яқин Шарқ ва Шимолий Африка мамлакатлари ҳисобига кенгайтиришни эътироф этади. 2006 йилнинг октябрь ойида “Ал-Қоида” террорчи ташкилотининг Ироқдаги бўлинмасига “Жайш ат-Тоифа ал-Мансур”, “Жайшу аҳли-Сунна вал Жа-моа”, “Жайшул Фотиҳин”, “Жунд ас-Саҳоба” каби гуруҳларнинг бирлашуви асосида “Ироқ Ислом давлати” ташкилоти юзага келган. Унга турли даврларда Абу Мусо аз-Зарқавий, Абу Аюб ал-Мисрий, Абу Умар ал-Бағдодий каби шахслар етакчилик қилган. 2010 йилдан буён ташкилотга Абу Бакр ал-Бағдодий номи билан танилган Абдулло Иброҳим ас-Самарий (айрим маълумотларга кўра, Иброҳим Авад Иброҳим ал-Бадрий ал-Ҳусайний) раҳбарлик қилмоқда. 2013 йилнинг апрелида “Ироқ Ислом давлати” ва “Ал-Қоида”нинг Сурия ҳудудларида фаолият юритаётган “Жабҳа ан-Нусра” гуруҳлари бирлашиши натижасида “Ироқ ва Шом Ислом давлати” ташкилоти тузилади. Бироқ ушбу гуруҳларнинг етакчилик талашиши кейинчалик ўзаро қуролли тўқнашувларга айланиб кетган. Натижада ўша йил охирларида “Ал-Қоида” раҳбарлари ИШИДни тарқатиб юборади. Бироқ “Ироқ Ислом давлати” ташкилоти ИШИД номини сақлаб қолиб, “Ал-Қоида”га бўйсунишдан бош тортади. 2014 йилнинг февраль ойида “Ал-Қоида” етакчиси Айман аз-Завоҳирий ушбу гуруҳ “Ал-Қоида” таркибидан чиқиб кетганини эълон қилади. Бунгача, аниқроғи, 2013 йилнинг охирида ИШИД Суриянинг Раққа шаҳрини эгаллаб, ўзининг қароргоҳига айлантириб улгурган эди. 2014 йилнинг бошидан гуруҳ жангарилари Ироқдаги фаолиятини кенгайтиради. Бугунги кунда гуруҳ мамлакатнинг шимоли ва ғарбида Найнава, Салоҳиддин, Анбар вилоятларидаги катта ҳудудда, жумладан, Мосул, Рамади, Сулаймонбек, Тикрит, Фалужа шаҳарларида тўлиқ ўз назоратини ўрнатган. Гуруҳ ўта шафқатсиз равишда террорчилик ҳаракатларини амалга ошириши билан ажралиб туради. ИШИД томонидан ҳарбийлар, шиа йўналишидаги мусулмонлар, умуман, ўз ғояларига эргашмаган фуқароларни оммавий қатл этиш, аҳоли гавжум жойларда ўзини портлатиб, террорчилик амалиётлари ўтказиш кенг қўлланилади. Биргина 2013 йилда ИШИД Ироқ ҳудудида 10 мингдан зиёд террорчилик ҳаракатларини содир этган, ҳудкуш террорчилар 80 га яқин портлатишни амалга оширган. Бугунги кунга келиб, ИШИД энг хатарли террорчи гуруҳлардан бирига айланди, десак муболаға бўлмайди. Дубайдаги Яқин Шарқ ва Форс қўлтиғи ҳарбий таҳлили институти мутахассисларининг фикрига кўра, гуруҳ таркибида 15 мингга яқин жангари бўлиб, уларнинг 3 минг нафарини хорижликлар ташкил этади. ИШИД сўнгги вақтда йирик миқдорда қуроляроғ, жумладан, “Скад” русумли баллистик ракеталар, зирҳли техника, артиллерия тўпларини қўлга киритган. Террорчилар июль ойида Ироқнинг Мутанна вилоятида жанговар кимёвий заҳарли моддалар сақланаётган омборга, Мосул шаҳридаэса ядро қуроли компоненти ҳисобланган 40 кг уранга эга бўлишган. Гуруҳнинг фаолияти тадбиркорларга “солиқ” солиш, одамларни гаровда ушлаб, товон олиш ва босқинчилик ҳисобидан молиялаштирилади. Қатор мутахассислар Форс қўлтиғи мамлакатларидаги айрим мутаассиб "шайхлар" яширин тарзда ИШИДга моддий ёрдам кўрсатиб келаётгани ҳақида ҳам фикр билдиришмоқда. Ҳозир назорат остига ўтган ҳудудлардаги нефт хомашёсини сотиш террорчилар учун яна бир муҳим молия манбаига айланди. (Бунинг олдини олиш учун шу йил 28 июль куни БМТ Хавфсизлик Кенгаши ИШИДдан нефт харид қилишни тақиқловчи баёнот қабул қилди.) Таҳлилчилар ИШИДнинг бу даражада хавфли кучга айланиши сабабларидан бири сифатида айрим сиёсий доираларнинг суннийлар ва шиалар ўртасида зиддиятларнинг авж олдирилаётганини кўрсатмоқда. Хусусан, Ироқда шакллантирилган, асосан шиалардан иборат ҳукумат суннийларнинг ҳуқуқ ва эркинликларни кескин чегаралаб қўйгани оқибатида ҳукуматга нисбатан норозилик кучайиб, ИШИД каби радикал ташкилотларга қўшилиб кетаётганлари эътироф этилмоқда. Хорижий ОАВда қуролли тўқнашувларда ИШИД сафида нафақат радикал кайфиятдаги динийэкстремистик гуруҳлар, балки собиқ президент Саддам Ҳусайн тарафдорлари ҳам фаол иштирок этаётгани айтилмоқда. БМТ Хавфсизлик Кенгашининг тегишли қарорларига мувофиқ, “Ал-Қоида”га алоқадор ташкилот сифатида ИШИДга нисбатан халқаро санкциялар қўлланилади. АҚШ Давлат департаменти томонидан ташкилот етакчиси Абу Бакр ал-Бағдодий энг хавфли террорчилар қаторига киритилган бўлиб, уни ушлашга ёрдам берганларга 10 миллион доллар миқдорида мукофот пули ваъда қилинган. 2014 йилнинг 29 июнь куни ИШИД назорат ўрнатган ҳудудда “Халифалик” тузилгани, эндиликда гуруҳ “Халифалик” деб номланиши эълон қилинди. Террорчилар ўз раҳбари Абу Бакр ал-Бағдодийни “халифа” этиб сайлашгани, барча мусулмонлар унга қасамёд келтириши (“байъат”) лозимлигини даъво қила бошлашди. Ҳозир ИШИД Ироқнинг шарқида жойлашган Диёл вилоятидан Сурия шимолидаги Ҳалаб шаҳригача бўлган катта ҳудудни эгаллаб турибди. Мазкур ҳудудда аҳоли шариат талабларига бўйсунишга мажбур қилинмоқда. Суд тизими бекор қилиниб, “қозилик” жорий этилган. Дунёвий ташки-лотлар, маданият масканларининг фаолияти тўхтатилган. ИШИДга хайрихоҳлик кўрсатмаган мусулмонлар аёвсиз жазоланмоқда. Хусусан, шу йил 14 июнь куни Мосул шаҳридаги “Ал-Исро” масжиди ёнида ташкилотга қўшилишдан бош тортган 12 нафар диний уламо намойишкорона қатл этилди. Террорчилар эгаллаб турган ҳудудларда истиқомат қилаётган бошқа дин вакилларига ўлим таҳдиди остида ҳар ой 250 АҚШ доллари миқдорида солиқ (жизя) тўлаш, Ислом динини қабул қилиш ёки мамлакатни тарк этиш талаби қўйилган. Оқибатда, биргина Мосул шаҳридан 600 мингдан зиёд одам уй-жойларини ташлаб кетишга мажбур бўлди. Сурияда бу жангарилар 60 дан зиёд черков ва монастирни вайрон қилишди. Дунёдаги етакчи уламолар ИШИД аъзолари хунрезликларини ва “халифалик” эълон қилинишини қаттиқ қораламоқда. Жумладан, шу йил 3 июлда Дунё мусулмон уламолари кенгаши ташкилоти ИШИД эълон қилган “халифалик”ни кескин қоралаб, уни шаръан ботил деб фатво чиқарди. Фатвода Ислом таълимотига мувофиқ ҳеч қандай алоҳида фирқа ёки гуруҳга ўзбошимчалик билан “халифалик”ни эълон қилиш ҳуқуқи берилмагани таъкидланган. Террорчилар “халифалик” барпо этиш даъвоси остида зўравонлик, қотиллик, бошқа дин вакилларига зуғум ўтказиш каби Ислом дини таълимотига мутлақо зид ишларни амалга оширишмоқда. Таъкидлаш жоиз, Қуръони каримнинг 50 дан зиёд сураси, юзлаб оятларида мусулмонлар тинчлик ва бағрикенгликка чақирилган. Динга даъват қилишда мажбурлаш эса қатъий қораланади: “Динда зўрлаш йўқ, зеро, тўғри йўл янглиш йўлдан ажрим бўлди” (“Бақара”, 256). Бегуноҳ қон тўкканларга қаттиқ жазолар белгиланган: “Кимда-ким қасддан бир мўминни ўлдирса, унинг жазоси жаҳаннамда абадий қолишдир. Яъни, унга Аллоҳ ғазаб қилгай, лаънатлагай ва унга улкан азобни тайёрлаб қўйгай” (“Нисо”, 93). Мусулмонлар паноҳидаги бошқа дин вакили (зиммий)ни ўлдирган кишининг гуноҳи ҳақида қуйидагича ҳадис бор: «Абдуллоҳ ибн Амр ривоят қилади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким бир зиммийни ўлдирса, жаннатнинг ҳидини ҳидламайди. Ҳолбуки, унингҳиди қирқ йиллик йўлдан келиб туради!”, деб марҳамат қилдилар». ИШИД диний-экстремистик жангариларни урчитиш ва “малакасини ошириш” манбаи сифатида жаҳон ҳамжамиятига жиддий хавф туғдирмоқда. ИШИД ва унга маслакдош гуруҳлар томонидан “Интернет” тармоғи орқали Ироқ ва Суриядаги жангариларнинг сафини кенгайтиришга қаратилган кенг кўламли тарғиботташвиқот ишлари йўлга қўйилган. Маълумотларга кўра, ҳозир Ироқ ва Сурия ҳудудида ИШИД каби террорчи ташкилотлар таркибида 80 дан зиёд мамлакатлар, шу жумладан, Марказий Осиё республикалари фуқаролари бўлган жангарилар бор. Ҳеч шубҳасиз, мазкур жангарилар келажакда “ҳомий”лари томонидан янги беқарорлик ҳудудларини юзага келтириш мақсадида ўз мамлакатларига йўналтирилиши мумкин эканини теран англаб етишимиз лозим. Шу ўринда қайд этиш лозимки, етук Ислом уламолари жиҳод, аввало, уруш маъносида эмас, балки Аллоҳнинг динига сўз билан даъват қилиш маъносида юзага келгани ва ҳеч қачон фитна шаклида бўлиши мумкин эмаслигини таъкидлайдилар. Тинч юртда фитна чиқариш, халқнинг хавфсизлиги ва хотиржамлигини бузиб, таҳликага солиш катта гуноҳ ҳисобланади: “Сизлардан фақат золимларгагина хос бўлмаган (балки ҳаммаларингизга оммавий бўладиган) фитна (азоб)дан сақланингиз ва билиб қўйингизки, Аллоҳ жазоси қаттиқ (Зот)дир” (“Анфол”, 25). Исломда ҳақли равишда ҳукмдорлик қилаётган раҳбарлар қўли остида халқ тинч яшаб келаётган вақтда бош кўтариб фитна чиқарганлар боғийлар (арабчада – “душманлик қилувчи”) тоифасига киритилган. Уламолар ҳукмига кўра, шариатда боғийларга қарши курашда фуқаролар бор имкони билан давлатга ёрдам беришлари лозим. Ўз навбатида, Исломда мусулмонлар ўз эътиқодларини эмин-эркин бажариб, тинч яшаб келаётган юртларини ташлаб кетишлари бўйича ҳеч қандай кўрсатма йўқ эканини таъкидлаш лозим. Минглаб мусулмон афғонлар, суриялик ва ироқликлар урушдан безор бўлиб, жонларини сақлаш учун юртларини тарк этишга мажбур бўлаётган бир вақтда, отаонаси, яқинлари ва Ватанидан воз кечиб, қон тўкаётган ва бузғунчилик қилаётган кимсаларга қўшилиш шариатга ҳам, умуминсоний қадриятларга ҳам зиддир. Хуллас, бугунги кунда тинчликни асраш, фитналардан ҳушёр ва огоҳ яшаш давлат ва жамият олдидаги долзарб вазифамиз экани, ушбу йўналишда давлат идоралари, жамоат ташкилотлари ва кенг жамоатчиликнинг ҳамкорлигини янада кучайтириш зарур экани ҳақида хулоса қилишимиз зарур. Айни чоғда, фарзандларини турли сохта ақидалар таъсиридан сақлаш ҳар бир отаонанинг бурчи эканига эътибор қаратиш лозим. Айниқса, бугунги кунда хорижда ишлаётган ёки таҳсил олаётган ёшларни экстремистик оқимларнинг таъсиридан огоҳ этиш ва ҳимоялаш, шунингдек, фарзандларимизни “Интернет” тармоғида ақидапараст кучлар тарқатаётган Покистон, Сурия, Ироқ каби ҳарбий тўқнашувлар ўчоқларига “ҳижрат” қилиш ва “жиҳод”да иштирок этиш гўё мусулмонларнинг бурчи экани ҳақидаги ёлғонларга, сохта даъволарга алданиб қолишларига йўл қўймаслик барчамизнинг долзарб вазифамиз ҳисобланади.v Бугунги кунда ўзларини “Ироқ ва Шом ислом давлати” деб даъво қилаётган (ИШИД)нинг кирдикорлари хусусида Печать Категория: ANTITERROR Опубликовано: 14.10.2014 14:01 Просмотров: 6782 Милодий 2006 йилнинг октябр ойида Ироқда Ал-Қоида террористик гуруҳининг бўлинмаларидан ҳисобланган "Исломий давлат" номли гуруҳ вужудга келган. "Исломий давлат" гуруҳи билан Сурияда "Жабҳатун-Нусра" номи билан танилган экстремистик гуруҳ бир бирлари билан қўшилиб ИШИД террористик гуруҳи ташкил этади. Бу икки гуруҳнинг бирлашганини "Ироқ исломий давлати" етакчиларидан бири Абу Бакр Бағдодий эълон қилади ва ўзини “халифа” деб атайди. Ушбу воқеадан 2 ой ўтиб Ал-Қоида гуруҳининг раҳбари Айман ал-Завоҳирий томонидан бу икки гуруҳнинг бирлашишлари бекор қилиниши ҳақида буйруқ берилади. Аммо Абу бакр Бағдодий ушбу жараённи давом эттириб ИШИД гуруҳини, яъни Ироқ ва Шом исломий давлатини ташкил этди. Бу гуруҳ ташкил этилгандан сўнг Сурия ва Ироқ мамлакатларида террористик амалиётларни амалга оширишни, қон тўкиш, қотилликлар, аҳоли яшайдиган уй-жойларни вайроналарга ва харобаларга айлантиришни ўз олдига мақсад қилиб олди. Ҳозирда ушбу фожеали ва қўрқинчли амалиётларни ваҳшийларча амалга оширишмоқда. ИШИД номи "Ироқ ва Шом исломий давлати"нинг қисқартирилган шаклидир. Аммо Сурияда ИШИДнинг назорати остида бўлган минтақаларда ИШИД сўзини ишлатишни ўрнига "Давлат" номидан фойдаланишмоқда. Агар кимда-ким ИШИД сўзини ишлатса, 75 марта дарра ёки қамчи билан калтакланиш жазосига лойиқ теб топилади ҳамда ушбу жазо чорасини қўллашмоқда. ИШИД қуролланган террористик гуруҳ бўлиб, бу гуруҳ салафийлик жиҳоди, яъни экстремистик ғоялар ва қарашлар билан йўғрилгандир. ИШИД гуруҳи асосчиларининг мақсадлари "Исломий халифалик ва шариат ижроси" номини қайтадан тиклашдир. Ушбу мақсадларига етишлари учун ўзларига Ироқ ва Сурия юртларини танлаб олиб, ушбу мамлакатни террористик амалиёт ўтказадиган майдонга айлантиришди. Бугунги кунда баъзилар уларнинг таҳдиди туфайли, айримлар эса турли алдовлар сабабидан уларнинг сўзларига ишониб, уларнинг фаолиятларини қўллаб қувватламоқдалар. Хусусан ёшларимизни уларнинг ғаразли ғояларидан асрамоғимиз ва уларнинг кирдикорларини фош қилишимиз муҳим ишлардан ҳисобланади. ИШИДнинг пайдо бўлиши ва унинг фаолиятлари ҳақида бугунги кунда дунёнинг таниқли уламолари ўзларининг салбий муносабатларини билдирмоқдалар. Жумладан, Миср Араб Республикасининг собиқ муфтийси Алий Жума айтади: “Албатта, Ироқ, Шом ислом давлати (ИШИД) тўсатдан пайдо бўлиб қолган эмас. Уларнинг сифатлари ислом динининг қадимги манбаларида ҳам Ҳазрати Али ибн Абу Толиб разияллоҳу анҳунинг сўзларида баён қилинган. Ҳазрати Али ибн Абу Толиб каррамаллоҳу важҳаҳунинг айтган сўзларини Нуъайм Ибн Ҳаммод ўзининг «ал-Мотеъ ал-фитан (катта фитналар» номли китобининг 1 жилд 210 саҳифасида келтиради: «Қачон қора байроқларни кўрсангиз, жойларингиздан қўзғалманглар. Қўлларингизни қимирлатманг, оёқларингизни ҳам. Сўнгра бир қавм пайдо бўлур. Улар заифдирлар (Бу ердаги «заифлик» дин маърифатида заиф, аҳлоқда заиф, аҳлоққа амал қилишда заиф, деган маъноларни ўз ичига олади), эътиборга сазовор эмаслар. Уларнинг қалблари темирнинг зангига ўхшайди. Улар давлат соҳибларидир (яъни давлат тузишга иштиёқмандлар). Аҳдга вафо қилмаслар, келишувга ҳам вафо қилмаслар. Ҳаққа чақирурлар, лекин ўзлари ҳақ аҳлидан эмаслар(Ислом динининг кўрсатмаларига чақириб, ўзлари унга амал қилмайдилар). Исмлари кунядир (Абу Бакр, Абу Муҳаммад, Абу Мусанна кабилар). Нисбатлари қишлоқларгадир (Бағдодий, Зарқовий, Тунисий, Яманий, Канадийлар каби). Сочлари аёлларнинг сочига ўхшаб осилиб туради. Улар охири бориб ўзаро ихтилоф қиладилар, сўнгра Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ҳақни кимга хоҳласа, ўшанга беради»[1]. Собиқ муфтий Али Жума ўз сўзини тўртинчи рошид халифа, илм эшиги бўлган ҳазрати Алий разияллоҳу анҳу ҳақларида давом эттириб, Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг: “Мен илм шаҳриман ва Алий унинг эшигидир” деган ҳадисларини келтиради. Муҳаммад ибн Саъднинг “ат-Табақот” номлик асарида Саид ибн Мусаййабнинг ривоятида Умар разияллоҳу анҳу ҳам Алий разияллоҳу анҳу иштирок этмайдиган муаммоли масалани ечишдан Аллоҳ таолодан паноҳ сўрар эдилар, деган”. ИШИД фирқасининг хатоларидан яна бири улар Ислом динини тушунмасдан балки уни бузуб талқин қилишидир. Чунки улар бирор олим ва шайхдан таълим олишмаган. Улар ўзларининг тарқоқ маълумотларини турли хил китоблардан тўплашган. Улар тўплаган маълумотларнинг баъзиси ишончли манбалардан олинган бўлсада, лекин улар ўша маълумотни тўғри англашмаган, қолган маълумотларини эса ишончли бўлмаган кишилардан йиғишган. Оқибатда уларнинг ҳузурида “илм” деб номлаб бўлмайдиган маълумотлар тўпланган. Улар ўша маълумотларни ўзларининг ҳавойи нафсларига мос тарзда амалга оширишга ўтиб, хоҳлаган кишисини дин номи билан ўлдира бошлашди. Ваҳоланки, бу иш диндан эмасдир. Дин бу каби ишлардан покдир. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам биз учун ислом динини худди нурафшон йўл каби баён қилиб берганлар. Ундан фақатгина ҳалокатга йўл олган кишигина юз ўгиради, халос. Бу диннинг асоси раҳмат ҳисобланади. Бу борада Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам; “Раҳмдилларга Роҳман раҳм қилади”, деган маънодаги ҳадиси шарифни айтганлар. Бу ҳадиси шарифни толиби илм биринчи бўлиб ўрганиши ва қолган илмларни унга кўра ўрганиши даркор. Чунки бинонинг асоси яхши бўлса, бино ҳам яхши бўлади. Агар асос яхши бўлмаса ҳар қандай пирамида ҳам қулаши таъйин. ИШИДнинг ботил эътиқодлари 1.ИШИД вакиллари уламоларга нисбатан кескинлик кайфиятда бўлиб, нафратланиб уларни турли туман ёмон лақаблар билан сифатлайди. Баъзида уламоларни очиқчасига кофирга чиқарсалар, бошқа пайтда киноя тарзда уларга куфр нисбатини берадилар. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам "Кимки бир инсонга эй кофир ёки эй Оллоҳнинг душмани деб айтса агар у инсон ундай бўлмаса айтган гапи ўзига қайтади" дедилар (Имом Бухорий ривояти)[2]. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ таоло “Ким менга яқин бўлган бир бандамга нисбатан душманлик қилса, унга қарши уруш эълон қилурман” деди” деганлар (Имом Бухорий ривояти). Ушбу ҳадисни изоҳлаб имом Абу Ҳанифа ва Имом Шофеъий раҳимаҳуллоҳлар: “Агар уламолар Аллоҳга яқин бўлишмаса, ким ҳам у зотга яқин бўларди?” дейишган.. Ал-Фокиҳоний айтади: “Бу ҳадисда қаттиқ таҳдид бор. Чунки Аллоҳ кимга уруш эълон қилса, уни албатта ҳалок қилади. Зеро кимки Аллоҳ яхши кўрган одамни ёмон кўрса, Аллоҳга қарши чиқибди. Кимки Аллоҳга қарши чиққан бўлса, Ул Зотга қарши ҳаракат қилибди, қайсарлик қилибди. Кимки Ул Зотга қарши ҳаракат қилса, албатта Аллоҳ уни ҳалок қилади. Энди бу маъно душманлик томонда собит-содир бўлса, дўстлик томонида ҳам собит бўлади. Яъни кимки Аллоҳ дўст тутган инсонни дўст тутса, Аллоҳ уни иззат-икром қилади”. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ўз биродарига «Эй кофир!» деса, икковидан бири ўша бўлади», деганлар. Мазкур ҳадисда бир мусулмонни кофир деб айтган кишининг ўзи кофир бўлиши таъкидланмоқда. Ваҳоланки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз ҳадисларида аҳли қиблага куфр нисбатини бермасликни таъкидлаганлар. Бундан ташқари Ибн Умар ва Оиша онамиз розияллоҳу анҳум: «Аҳли қиблани кофирга чиқариш йўқ», дейишган. Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ ҳам “Қибладошларингизни кофирга чиқарманглар”, деб айтган. Хусусан фиқҳий китобларда шариат илмини ўргатадиган уламоларни сўккан ёки кофир деб айтган кишига таъзир берилиши ва сўккан кишининг ўзи кофир бўлиши баён қилинган.Машҳур муҳаддис олим Абул Қосим ибн Асокир илм аҳлларига одобсизлик қилган кишига насиҳат қилиб, шундай деган: “Билгинки, уламоларнинг гўштлари заҳарлидир. Ким бирор олимни ҳақорат қилса, Аллоҳ таоло унинг ўлимидан аввал қалбини ўлими билан балога гирифтор қилади”. Замонамизнинг машҳур алломаси доктор Юсуф Қарзовий бир мусулмонни кофирга чиқариш хусусидаги саволга қуйидаги жавобни берган: “Ким Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Муҳаммад алайҳиссалом Унинг Расули эканига қалби билан тасдиқлаган ҳолда гувоҳлик берса, у мусулмондир. Унга тўлалигича мусулмонларга қилинадиган муомала қилиниши керак” [3]. 2. ИШИДнинг шубҳаларига танқидий муносабатда бўлган кишиларни сўкиш ва хақорат қилиш билан нафратланишлари. Уларни куфр ва муртадликка чиқариш билан бирга уларни золим кишилар деб туҳмат қилишлари. ИШИДнинг бу фикри хаворижларнинг дастлабки вакилларининг сўзларига ўхшайди. Хаворижларнинг биринчи бошлиғи Абдуллоҳ ибн Ваҳб ар-Росибий ўз ҳовлисида хаворижлардан байъат олгандан сўнг Куфа шаҳридан чиқиб кетишга тарғиб қилади ва хаворижлар чиқиб кетадилар. 3. Мусулмонлар диёрида ўрнатилган тузумларни очиқчасига ҳеч бир истисносиз ёппасига куфрга чиқариш. ИШИДнинг бу эътиқоди ҳам хаворижларнинг Азориқа фирқасининг ақидаси билан бир хилдир. Азориқа фирқаси ҳам ўз даврида ўзлари яшаётган жойдан бошқа шаҳар ва вилоятларни дорул куфр деб эътибор қилганлар. Ҳатто бошқа мусулмонлар билан қуда-анда бўлишни, мерос олишни ва улар сўйган жонлиқларнинг гўштини ейишни ҳаром деб ҳисоблаганлар. Ўзларидан бошқа мусулмонларнинг қони ва молини ҳалол санашган. Бугунги кундаги ИШИДнинг фаолиятлари ҳам Азориқа фирқасининг қилган ишларига ўхшайди. 4. Уларни даъволарига кўра бугунги кунда барча ислом диёридаги шаръий аҳкомлар шайтоннинг ҳукмларидир. ИШИДнинг бу сўзлари хорижийларнинг фикри бўлмаса, унда нима? 5. Уларнинг бузуқ эътиқодларига кўра бугунги кунда Маккаи Мукаррама Дорул ислом эмас балки дорул харб ҳисобланади. 6. Ушбу асрда ИШИД гуруҳи бошқаларни кофирга чиқариш борасида энг ашаддий ақида соҳибларидир. Хаттоки улардан бири ўз сўзида: “Ҳозирги вақтда дунёнинг барча жойи куфр диёридир, буни ичида Макка ва Мадина бўлса ҳам”, деб айтади. Агар шариат илмларидан озгина хабари бор инсон ҳам бу гапларни айтишдан ўзини сақлайди. Чунки бир диёрда яшайдиган кишиларни ёппасига кофирга чиқариш ҳамда ушбу давлатларни куфр диёри деб айтиш фақатгина шаръий илмлардан умуман хабари бўлмаган одамни сўзи ҳисобланади. Зеро Ислом дини кўрсатмаларида бир инсонни амали туфайли кофирга чиқаришга шошилмасдан балки уни қилаётган иши нотўғри эканини тушунтириш лозимдир. Биздан олдин яшаб ўтган алломаларимиз инсонни куфрга далолат қиладиган амалларини обдон текшириб сўнг ўша инсонга нисбатан ҳукм чиқарганлари тўғрисида китобларда жуда кўплаб маълумотлар келтирилган. Ҳанафийларнинг машҳур уламоларидан бўлмиш 970 ҳижрий санада вафот этган, «ал-Баҳр ар-роиқ» номли китобнинг муаллифи Ибн Нужайм раҳматуллоҳи алайҳ: «Агар бу масалада (яъни бир инсонни амалига қараб кофирга чиқариш) кофир дейиш учун тўқсон тўққизта далил бўлса-ю, кофир демаслик учун биргина далил бўлса, тўқсон тўққизтасини қўйиб, ўша бир далилни олиш керак», деганлар.[4] 7. ИШИД ва Ал-Қоида гуруҳи дорул исломни дорул харб деб айтиш ҳукми борасида аввал ўтган Хорижийлар тоифаси билан мувофиқ келадилар. 8. ИШИД ва Хавориж тоифасининг сифатларидан бири – уларнинг ҳар бири ўзлари турган жойни дорул иймон ва дорул ҳижрат деб айтиб бошқа жойларни куфр ва мурдатлик диёри деб нисбат беришлари. Мазҳабимизда мўътабар саналган “Раддул муҳтор” асарида бундай ёзилган: “Ислом диёри фақат мана бу учта шарт тўпланганидан кейингина куфр диёрига айланади: 1) Ширк аҳлининг ҳукмлари юртилиши билан; (шу жойнинг ҳошиясида: “Мушрикларнинг ҳукми ошкор юритилиб, мусулмонларнинг ҳеч бир ҳукми юритилмаганидан кейин куфр мамлакати бўлади”. Демак, мусулмонларнинг ҳукми ҳам, кофирларнинг ҳукми ҳам юритилган диёр куфр юрти саналмайди; 2) Ислом диёри куфр мамлакатларига қўшилиб, бирлашса; 3) Мамлакатда бирор тинч ва хавфсиз мусулмон қолмаса”. Мазкур уч шартнинг ҳаммаси бир мамлакатда топилса, у жой куфр мамлакатига айланади. Агар биттаси ёки иккитаси топилиб, бошқаси топилмаса, Ислом юрти бўлиб қолаверади. Ислом ҳукмлари деганда фақат сиёсий ҳукмлар эмас, жума ва ҳайит намозларини барпо қилиш, муфтий ва қози сайлаб, унга эргашишни буюриш, ҳаж сафарига шароит яратиб бериш каби ҳукмлар ҳам тушунилади. Бугунги кунда дунёда Япониядан тортиб жанубий Америка давлатларида ҳам мусулмонлар учун масжидлар бино қилинмоқда ва ҳаж қилиш учун шароитлар яратиб берилмоқда. Чунончи, юқоридаги китобда ёзилганидай, “Дорул ҳарб (куфр юрти) мусулмонларнинг жума ва ҳайитларига ўхшаган ҳукмлари юритилиши билан Ислом юртига айланади, гарчи у ерда кофирлар бўлса ҳам, Ислом давлатига қўшни бўлмаса ҳам”.[5] Шундан сўнг ҳам ақлли инсон албатта ИШИД тоифаси хорижийлар фирқасидан эканига шак қиладими. 10. Ибни Таймиянинг[6]: "Хаворижларнинг сифатларидан бири улар ўзлари турган жойни дорул ҳижрат (Ҳижрат диёри) , мусулмонлар яшайдиган бошқа жойни дорул куфр ёки дорул ҳарб деб ҳисоблаб мусулмонларнинг бошлиқларини кофирга чиқаради" деб айтган сўзлари ИШИД тоифасига мувофиқ келади. 11. Куфанинг машҳур қозиси Шарик Нахаий айтади: "Тўрт тоифа инсон борки, уларни гувоҳлиги қабул қилинмайди. Ушбу тоифадан бири дунёни барча жойини дорул ҳарб деб эътиқод қиладиган хорижийдир". Бу эса ИШИД даъво қилаётган нарсани айнан ўзидир. 12. ИШИД гуруҳининг ботил эътиқодларидан бири улар мусулмон бошлиқлари ва қўшинларини кофир ва муртад деб ҳисоблашлари ҳамда уларга қарши уришиш салб босқинчиларига қарши уришдан ҳам муҳимроқдир деб ҳисоблайдилар. Агар бу хаворижларнинг фикри бўлмаса, унда нима бўлиши мумкин?! Шу ўринда 1400 йил олдин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг муборак ҳадисларида зикр қилган баъзи ишларни бугунги кунда ўз тасдиғини топаётганини кўришимиз мумкин. Ушбу ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам қўшнини ширкда айблашдан ва унга қарши қилич кўтаришдан қаттиқ огоҳлантирганлар. У зот: "Сизларга бўлишидан энг хавфсираган нарсам, бир киши Қуръонни ўқиб сўнг ундан ажраб ва орқасига отиб юбориб, қўшнисига қилич кўтарган ва уни ширкда айблашидир", деганлар. (Ибн Ҳиббон ривояти)[7]. Бошқа бир ҳадисда Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳунинг «Ла илаҳа иллаллоҳ» деган бир одамни ўлдириб қўйганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга «Ла илаҳа иллаллоҳ», деса ҳам ўлдирдингми?» деб қайта-қайта сўрайверганлар. Усома розияллоҳу анҳу: «Эй Аллоҳнинг Расули! У буни қуролдан қўрққанидан, хавфсираб айтди», деганида, у зот: «Сен унинг қалбини ёриб кўрдингми?» деганлар[8]. Имом Заҳабий ўзининг шайхи Ибн Таймиядан нақл қилиб айтади: «У умрининг сўнгги кунларида «Мен бу умматдан бирор кишини кофир деб айтмайман. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Доим таҳоратда юрган одам фақатгина мўмин бўлади. Ким таҳорат билан, намозларини ўқиб юрган бўлса, мусулмондир», деганлар», дер эди.[9] Хулоса Юқорида келтирилган далил ҳужжатлардан кўришимиз мумкинки, ИШИД гуруҳи даволарини барчаси ботил экани ҳамда уларни келтираётган ҳужжатлари Аҳли сунна вал жамоа йўлига тўғри келмаслигини гувоҳи бўламиз. Чунки агар улар келтираётган хужжатлар тўғри бўлганида ёки ислом ниқоби остида амалга оширган ҳаракатлари Ислом дини кўрсатмаларига зид келмаганида замондош уламоларимиз уларга қарши раддиялар ёзмаган ва ушбу гуруҳ томонидан содир этилаётган ишларни қораламаган бўлар эдилар. Лекин замонамиз уламолари ҳам уларни ўзил кесил куфрга нисбат бермасдан балки одоб ила адашганларини тан олишлари ва Ислом дини таълимотларини тўғри тушинишга чақирдилар. Дунёнинг энг кўзга кўринган уламоларидан бир юз йигирма олти нафари томонидан ИШИД гуруҳи аъзоларига очиқ хат йўлланди. Уни мазмуни энг аввало покиза Ислом динига турли-туман бўҳтонлар келтирмаслик, бегуноҳ инсонлар қони тўкилишини олдини олиш, аёлларни ва ёш болаларни тахқирламаслик, динлар ўртасида урушни қўзғатмаслик ҳамда ўзга дин вакилларига нисбатан ўзаро дўстона муносабатда, иззат ҳурматда бўлишга чақирдилар. Агар ИШИД гуруҳи аъзолари ўзлари айтаётган каби Ислом дини кўрсатмаларига тўлиқ амал қилганларида эди улар ўзларидан бир неча минг марта илмда, тақвода, тажрибада олимроқ кишиларни сўзларига кирган бўлар эдилар. Лекин улар ҳар доимгидек қайсарлик, кибр ила ўзларидан бошқаларни сўзини қабул қилмасдан зулмат ботқоғига тобаро чуқуррроқ шўнғиб бормоқдалар. Агар уларда озгинагина ақл бўлганида ушбу уламолар жамоаси томонидан юборилган очиқ хатдаги келтирилган далиллар ўзлари даъво қилаётган сохта ғоялардан кўра минг чандон тўғрилигини тушуниб етган бўлар эдилар. Афсуски улар ўзлари ижро қилаётган ролларидан воз кечишни истамадилар. Чунки уларни асл мақсадлари Исломни ўзлари даъво қилаётган турли-туман бидъат хурофотлардан тозалаш ва ислом давлатини қуриш эмас балки Ислом дини ҳеч бир қонунни эътиборга олмасдан барчага ашаддий зўравонлик билан таҳдид қилади деган ғояни жаҳон аҳли оммасига сингдиришга уринмоқдалар. Бунга мисол тариқасида интернет орқали оммага ҳавола қилинган лавҳани ҳам кўришимиз мумкин. У ерда ИШИД гуруҳининг Шокир Муайт деган вакили тинч аҳолидан икки нафар қуролсиз кишини тўхтатди. Улар мусулмон эканини айтишди. Сўнг у баъзи намозларнинг неча ракат эканини сўради. Бояги кишилар жавобда хато қилишган эди, уларни ўлдирди.[10] Нақадар аянчли ҳолат! Эътибор қилинг, икки инсонни тўсатдан сўралганда шошиб қолиб тўғри жавоб бермагани учун уларни ўлдирилмоқда. Ахир Ислом динида ўзга дин вакилини беайб ўлдиришдан қайтарилган бўлса, мусулмонлигини иқрор қилиб турган инсонни ўлдириш бу ўта кетган жоҳилликни ўзгинасидир. Аллоҳ таоло барчамизни тўғри йўлдан адаштирмасин ҳамда турли фитна ва фасодлардан сақласин!vi Ўзбекистонда терроризм хавфини олдини олиш масалалари Печать Категория: ANTITERROR Опубликовано: 03.10.2014 11:36 Просмотров: 1480 Терроризм тарихий жиҳатдан пайдо бўлган дастлабки даврларданоқ ўз олдига қўйган мақсад ва вазифалари, қўллаган кураш воситалари, ғоявий даъволари билан инсоният учун катта ижтимоий хавфга айланган. Шунга кўра, мутахассислар умумий маънода терроризмга қуйидагича таъриф беришади: “Терроризм – муайян сиёсий мақсадларда, жамиятда беқарорлик келтириб чиқариш ва аҳолининг кенг қатламларида ваҳима ва қўрқув уйғотиш учун зўравонлик ишлатиш ёки зўравонлик ишлатиш билан қўрқитиш”. Ҳозирда терроризм ҳодисаси янги-янги кўринишлар касб этиб, афсуски, миқдор ва сифат жиҳатдан ўсиб бормоқда. Кейинги йилларда Евроосиё минтақаси ва Африкада қитъасида жойлашган қатор мамлакатларда ижтимоий-сиёсий вазиятга салбий таъсир ўтказаётган диний ақидапараст ва террорчи гуруҳларнинг фаоллашуви кузатилаётганини таъкидлаш зарур. Терроризмнинг таҳдиди, хавфи ва унинг фожиали оқибатларидан Ўзбекистон ҳам холи бўла олмади. Ўтган асрнинг 80-йилларнинг охирида террорчилик хуружлари у ёки бу кўламда ўзига хос хилма-хил кўринишларда содир бўлиб турган эди. Бироқ, мустақилликка эришгандан сўнг бу хуружлар кенгроқ ва хафлироқ тус ола бошлади. Бунга 1999 йил 16 февралда Тошкентда, 1999-2001 йиллари Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида, 2004 йил Тошкент шаҳри ва Бухоро вилоятида, 2005 ва 2009 йилларда Андижон вилоятида амалга оширилган террорчилик ҳаракатлари мисол бўла олади. Истиқлолнинг илк йиллариданоқ Ўзбекистон Респудликаси раҳбарияти терроризмнинг ҳар қандай миллат ва давлатнинг бугуни ҳамда келажаги учун анча катта хавф эканини чуқур англаб етди. Миллий манфаатларимиз ва миллий хавфсизлигимизни ҳимоя қилишда халқаро терроризмга қарши кураш муҳтарам Президентимиз томонидан устувор йўналиш сифатида белгилаб қўйилди ва изчил амалга оширилмоқда. “Ўзбекистон экстремизмни, террорчиликни, ҳар қандай кўринишдаги диний фанатизм ва ақидапарастликни қоралайди” – деб алоҳида таъкидлайди Ислом Каримов. Ўзбекистон ўз миллий манфаатларини, дунё давлатлари манфаатлари қатори, қатъият билан ҳимоялайди ва бу манфаатларга зид бўлган ҳар қандай таҳдидларга қарши халқаро ҳамжамият билан бирга кураш олиб боради. Демак, мамлакатимиз глобал муаммолардан бири бўлган халқаро терроризмга қарши курашда ҳам халқаро ҳамжамият билан ҳамкорликда ҳаракат қилади ва бу борада муносиб ўрин эгаллайди. Ўзбекистоннинг халқаро террорчиликка қарши курашдаги муҳим ўрни ва ролини ёрқин ифодаловчи далиллардан бири юртбошимизнинг энг йирик халқаро анжуманлар минбаридан туриб, халқаро терроризмнинг кўлами жаҳон миқёсида кенгайиб бораётганидан ташвиш билдириб, жаҳон ҳамжамиятини ушбу трансмиллий жиноятга қарши қатъият билан кураш олиб боришга даъват этиб келаётганида кўриш мумкин. Халқаро террорчилик, радикал, тажовузкор экстремизм ва айирмачилик, наркотрафик ва уюшган жиноятчиликка қарши кураш Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти фаолиятининг энг муҳим таркибий қисмига айланган. Айнан шу вазифаларни ҳал қилиш учун Минтақавий аксилтеррор марказнинг Тошкент шаҳрида очилгани Ўзбекистон Республикасининг террорчиликка қарши курашдаги амалий саъй-ҳаракатлари, дадил ташаббусларининг ҳиссаси катта ҳисобланади. Мамлакатимизда нафақат ташқи сиёсатда, балки ички сиёсатда ҳам ушбу жирканч ҳодиса хавфини олдини олиш масалаларига алоҳида эътибор билан қаралмоқда. Бунинг учун ҳуқуқий асос қўйилагинини алоҳида қайд этиш зарур. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 155-моддасида террорчиликнинг икки хил кўриниши: халқаро ва мамлакат ичкарисидаги террорчилик ҳақида сўз боради. Ўзбекистон Республикасининг “Терроризмга қарши кураш тўғрисида”ги Қонунида эса ушбу хавф-хатар қуйидагича изоҳланади: “Терроризм – сиёсий, диний, мафкуравий ва бошқа мақсадларга эришиш учун шахснинг ҳаёти, соғлиғига хавф туғдирувчи, мол-мулк ва бошқа моддий объектларнинг йўқ қилиниши (шикастлантирилиши) хавфини келтириб чиқарувчи ҳамда давлатни, халқаро ташкилотни, жисмоний ёки юридик шахсни бирон-бир ҳаракатлар содир этишга ёки содир этишдан тийилишга мажбур қилишга, халқаро муносабатларни мураккаблаштиришга, давлатнинг суверенитетини, ҳудудий яхлитлигини бузишга, хавфсизлигига путур етказишга, қуролли можаролар чиқаришни кўзлаб иғвогарликлар қилишга, аҳолини қўрқитишга, ижтимоий-сиёсий вазиятни беқарорлаштиришга қаратилган, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексида жавобгарлик назарда тутилган зўрлик, зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш ёки бошқа жиноий қилмишлар”. Ҳозирги давр инсон онги ва қалби учун кураш кучайганлиги билан характерланади. Демак, мавжуд маънавий таҳдидлар, мафкуравий тажовузларга қарши фақат қурол кучи билан, ҳуқуқий воситалар билан кураш кўзланган натижани бера олмаслиги Афғонистон, Покистон, Ироқ каби давлатларда бўлаётган воқеа-ҳодисалар мисолида англаб етиш мумкин. Шунинг учун Ўзбекистонда бошқа таҳдидлар қатори террорчилик хавфига қарши курашда Президентимиз белгилаб берган “ғояга қарши ғоя, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш” тамойилига асосланмоқда. Бунда фуқароларимиз орасида тарғибот-ташвиқотнинг кенг тармоқларидан самарали фойдаланган ҳолда, терроризмнинг ғоявий, сиёсий шиорларини мафкуравий жиҳатдан фош қилиш асосий вазифа қилиб олинган. Юртбошимиз Ислом Каримов таъкидлаганларидек «Эй одамзод, кўзингизни очинг, огоҳ бўлинг, бугун терроризмнинг даҳшатли қиёфасини англаш вақти етди. Асримиз вабоси бўлмиш бу жирканч иллатнинг фақат шафқатсиз кўринишларини эмас, балки илдизларига етиб бориб, жамият ҳаётидан, дунё халқлари ҳаётидан уни таг-томири билан суғуриб ташлаш - барча давлатларнинг энг долзарб вазифаси бўлиши керак, бу йўлда барчамиз бир тан, бир жон бўлиб ҳаракат қилишимиз, қаттиқ кураш олиб боришимиз шарт». Зеро, терроризм каби мудҳиш ҳаракатнинг қандай кутилмаган оқибатларга олиб келиши барчани огоҳликка, ҳушёрликка, беғам бўлмасликка ундайди.vii Миссионерликдан огоҳ бўлинг! Печать Категория: ANTITERROR Опубликовано: 05.05.2014 00:00 Просмотров: 846 Алҳамду лиллаҳ, бизлар мусулмонмиз. Динимиз Ислом. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом. Юртимиз мустақил Ўзбекистон. Динимиз 1500 йиллик тарихга эга. Бу давр мобайнида дунё цивилизациясига катта ҳисса қўшган имом Бухорий, Термизий, Беруний, Ибн Сино, Хоразмий, Фарғонийлар каби минглаб-милионлаб олиму уламоларимиз ўтишган. Фахрлансак арзигулик бу ота-боболаримизнинг бугунги авлоди – бизлар миллатимиз меросини ўрганиб, ҳаётимизга татбиқ қилиш билан бирга, уни ҳимоя қилмоғимиз, мустақил юртимизнинг тинчлиги-фаровонлиги йўлида ҳаракат қилмоғимиз лозим. Ҳозирги кунда динимизга раҳна соладиган атеист-коммунистлар йўқ. Лекин “миссионерлар” деган сектачилар пайдо бўлганлиги ҳаммамизга аён бўлди. “Миссионерлик (лотинча: миссия – “юбориш”, “топшириқ”, “вазифа” маъноларида бўлиб) бирор динни ўз юртидаги ёки ўзга юртлардаги ғайридинлар ўртасида тарқатиш бўйича христиан черков ташкилотларининг фаолиятидир. Миссионерлик босқинчилик урушлари даврида ҳам мустамлакачи империяларни барпо этиш ва мустаҳкамлашда идеологик экспанция турларидан бири бўлган. Миссионерлар ошкора ёки махфий равишда Америка, Осиё ва Африка халқларини забт этишда қатнашганлар”. (Энциклопедик луғат) Юртимизда дин эркинлиги, виждон эркинлиги кафолатланган: “Ҳамма учун виждон эркинлиги кафолатланади. Ҳар бир инсон хоҳлаган динига эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эга. Диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўйилмайди”.(Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 31-моддаси) Негадир, бу қонун-қоидаларга миссионерлар бўйсунишмаяпти?! Тўғри, христиан дини асли илоҳий дин. Ислом динини ўзларига ниқоб қилиб олган оқимлар қандай қораланса, христиан динида ҳам ўз ичидан чиққан миссионерлар, сектачилар шундай қораланади. Дарвоқе, бугунги Инжилларда: “(Исо деди): “Сизлар: “Кўз эвазига кўз, тиш эвазига тиш”, деб айтилганини эшитгансизлар. Лекин мен сизга айтаман: “Ёмонга қарши чиқма. Ким сенинг ўнг чаккангга урса, унга иккинчисини ҳам ўгир. Ким сен билан даъволашиб, кўйлагингни олмоқчи бўлса, унга тўнингни ҳам бериб юбор. Ким сени бир чақирим йўл юришга мажбур қилса, у билан икки чақирим юр. Сендан сўраганга бер, сендан қарз олмоқчи бўлгандан юз ўгирма”. “Яна: “Қардошингни севгин, душманингдан нафратлан”, деб айтилганини ҳам эшитгансизлар. Лекин мен сизга айтаман: “душманларингизни севинглар. Сизни лаънатлаганларни дуо қилинглар. Сиздан нафратланганларга яхшилик қилинг. Сизнинг номингизга иснод келтирганлар учун, сизга жабр-зулм ўтказганлар учун ибодат қилинглар”[1], дейилган. Ҳолбуки, биз мусулмонлар Ислом динимиз таълимотидан келиб чиқиб, христиан динини асли илоҳий дин эканига иймон келтирганмиз. Аллоҳ таоло Ийсо алайҳиссомга Инжил китобини нозил этганига ишонамиз. Ийсо алайҳиссаломни “Улул Азм” – сабот-матонат эгалари бўлган улуғ Пайғамбарлар қаторида санаймиз. Ийсо алайҳиссаломнинг номларини тилга олганимизда албатта, у кишининг исмларидан сўнг “алайҳиссалом” (у зотга салом бўлсин) деган жумлани қўшамиз. У зотнинг худди Одам алайҳиссалом каби мўъжизавий суратда Аллоҳ таолонинг чексиз қудрати ила отасиз туғилганларига ҳам ишонамиз. Оналари Марямни “Марям онамиз” ёки “Биби Марям” деб, ҳурмат билан ёд этамиз ва у зотни покиза аёл дея дунё аёллари ичида энг буюк аёллар қаторида зикр этамиз... Юқорида ўқиганимиз “Инжил” таълимотига “Православ” йўналишидаги христианлар маълум даражада амал қиладилар. Лекин “Католик” йўналишидан ажралиб чиққан “Протестант”лардан тарқалган миссионерлар Ийсо алайҳиссаломнинг мазкур насиҳатларига амал қилмай, тескарисини қиляптилар. “Бизлар масиҳиймиз, Худонинг ўғилларимиз”, деб сохта даъво қиладилар. Негадир, мусулмонларни ўзларига душман фаҳмлаб, баъзи мусулмон фарзандларининг соддаликларидан ва илмсизликларидан фойдаланиб, тинчлигимизга раҳна солмоқдалар. Муқаддас Ислом динимизга тош отмоқдалар, Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломни ҳақорат қилмоқдалар, муқаддас китобимиз Қуръони каримга тил теккизмоқдалар. Мусулмонларга, “бизнинг йўлимиз тўғри, сизлар адашгансизлар” дея, кўча-кўйда содда мусулмонларни йўлдан урмоқдалар. Огоҳ бўлинг! “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар” тўғрисидаги қонуннинг 5-моддасида бир диний конфессиядаги диндорларни бошқасига киритишга қаратилган ҳатти-ҳаракатлар (яъни, прозелитизм), шунингдек, бошқа ҳар қандай миссионерлик фаолияти ман этилади. Бу каби ҳаракатлар қонун томонидан жазоланиши Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 216 моддаси, биринчи ва иккинчи бандларида белгилаб қўйилган”.viii Нурчи Печать Категория: ANTITERROR Опубликовано: 07.07.2013 18:45 Просмотров: 1267 “Нур”чилар – диний миллатчилик руҳидаги турк ташкилоти бўлиб, унинг асосчиси курд миллатига мансуб Саид Нурсий (1876-1960) ҳисобланади. Унинг “Кастамону лахикаси”, “Земъалар”, “Генчлик реҳбери”, “Калимот”, “Мактубот”, “Ламъалар”, “Шуъалар”, “Асои Mусо”, “Маснавийи Нурийя”, “Ишоротул Иъжоз”, “Тарихчаи Ҳаёт”, “Сиккаи Тасдиқи Ғайбий” номли китоблари “нур”чилик таълимотини тарғиб қилишда асосий қўлланмалардан ҳисобланади. 6000 саҳифалик “Рисолаи-нур” китоби дунёнинг ўн беш тилига таржима қилиниб, Саид Нурсийнинг катта меҳнати эвазига дунё юзини кўрган. Унинг ўзи мазкур китобга “Рисолаи Нур бу асрни ва келажак асрларни нурлантирган бир мўъжизаи Қуръонийядир”, - дея баҳо беради. Бироқ, мазкур асар Туркия Жумҳуриятининг янги қурилган илк даврида “халифалик” кўринишидаги ислом давлатидан, европа минталитети руҳидаги секуляризм (дунёвийлик) принципи асосида давлат сиёсатининг юргизила бошланиши, фундаменталистик ғояларга жуда яқин бўлганлиги учун кескин эътироз ва давомий қаттиқ таъқибларга сабаб бўлган. Нурсий Туркия давлатининг исломга бўлган муносабати туфайли, дунёвий давлат тузуми ўрнатилишига қарши чиққан ва атрофидагиларни мавжуд муаммоларни “исломга даъват этиш орқали ҳал қилиш” чақирган. Унинг фикрича, ““Рисолаи-нур” вайрон этилган кичиккина хонани таъмир этмайди, балки вайронага айлантирилган ва буюк тоғлардек улкан тошлардан бунёд этилган ислом муҳити қалъасини таъмирлайди”. Нурсий тараққиёт сабабли юзага келган муаммоларни ҳал этишда диний қарашларни замонага мос равишда яқинлаштирган ҳолда оддий ва енгил шарҳлаши сабабли, “Бадиуззамон” (“Вақт ҳаками”) даражасига кўтарилади ҳамда мамлакат ва минтақада обрўси ошишига олиб келди. Бироқ, Туркия давлат тузуми ва отатуркчиликка қарши кураши туфайли сургун қилинади ва 1960 йилда вафот этади. Унинг вафотидан сўнг, “нур”чилар ҳаракати етти йўналишга бўлиниб кетади. Улар “Фатҳулло Гулен” ёки “Фатҳуллачилар” (раҳбари Ф.Гюлен), “Янги Осиё” (раҳбари Мехмет Кутлулар), “Янги насл” (раҳбари Мехмет Биринжи), “Мед Зехра” (раҳбари Сиддик Дурсун), “Ажз-и Менди” (раҳбари Муслим Гундуз), “Шура” (раҳбари Мехмет Киркинжи) ва “Язижи” (раҳбарлари Хусрав Алтинбаўак ва Сайид Нурий Эртурк) каби йўналишлари мавжуд. Ҳозирги кунда “нур”чиларнинг ёрқин кўзга кўринган намоёндаси бўлмиш - Фатҳулло Гюлен (1942 йилда Туркиянинг Эрзурум шаҳрида туғилган.) замонавий “нур” ҳаракатини диний ва ирқий келиб чиқишидан қатъий назар, дунё халқларига ислом ғояларига тарқатиш, ягона диний бирликни яратиш ва Аллоҳнинг бирлигини исломий асосда инсониятга тан олдиришдир, деб қарамоқда. Нотиқлик ва одамларни ишонтира билиш қобилиятига эга бўлган Гюленнинг жамоатчилик олдидаги чиқишлари ва фаолияти турк жамияти томонидан кенг муҳокамага сабаб бўлмоқда. Унинг қаламига мансуб 24 та китоб ва 130 дан зиёд турли видеокассеталар мавжуд. Туркияда Гюлен томонидан ташкил этилган турли жамғармалар, хусусий мактаблар, ширкатлар, ўқув курслари ўз фаолиятини кўрсатмоқда. Шунингдек, у “Бадиуззамон” жамияти “Saman yoli”, TGRT телеканалига ва бир қанча радиостанцияларга эгалик қилади, даврий нашрлар бўлмиш “Заман”, “Сызынты”, “Йни умит”, “Зафер”, “Сур”, “Бизим Аиле”, “Фонтан” “Нур”лар фаолиятини назорат қилади. Шунингдек, Туркиядан ташқари, масалан Германияда у томонидан тил мактаби, иккита ўқув маркази, радиостанция, касалхона ва болалар боғчаси, Голландия, Швейцария, Болқон, Марказий Осиё, Яқин Шарқ ва Африка, АҚШ каби 50 дан зиёд давлатларда ҳам қатор жамғармалар, хусусий мактаб, лицейлар, университетлар, тил курслари, махсус ётоқхоналар ва масжидлар фаолиятини йўлга қўйган. Таълим масканларида фаолият кўрсатаётган уч мингдан ортиқ ўқитувчилар 400 дан 1400 долларгача ойлик маош берилгани маълум. Хорижий давлатлардаги таълим масканларининг очилишига жами 1 миллиард 205 миллион АҚШ доллари сарфланган ва ҳозирги кунда ҳам ўқув масканларининг ишини юритиш учун бир миллиард долларлик бюджет ҳар йили тасдиқланаётгани оммавий ахборот воситаларида эълон қилинмоқда. Кенг муҳокамага сабаб бўлган яна бир масала бу мактабларга қилинаётган улкан моддий харажатлар ва уларнинг келаётган жойи бўлди. Туркия қуролли кучлари Бош штабининг юқори лавозимли амалдорининг АҚШдаги Robert Collegeда қилган маърузасида 10 йил давомида Туркия таълим вазирлигига қанча пул ажратилган бўлса, бу мактабларга ҳам шунча миқдорда маблағлар сарф қилинган. Ўзбекистонда “нур”чилик ҳаракати мустақилликдан сўнг намоён бўла бошлаган. Жумладан, Туркияга ўқишга бориб, қайтарилиб келинган ёшлар ичидаги “таъсир доира”га тушиб қолганлари, шунингдек юртимизда турк лицейи ўқитувчи-эмиссарларининг фаолияти натижасида пайдо бўла бошлаган. Ўзбекистонда турк эмиссарларининг фаолиятлари Қарши, Навоий, Нукус, Самарқанд, Тошкент ва Ургенч шаҳарларида амалга оширилган. Асосан, турк лицейларининг очилиши ва ундаги таълим даражасининг юқорилиги боис халқ ўртасида анчагина эътибор топади. “Нур”чиларнинг режасига кўра, 10-15 йиллардан сўнг мазкур лицейларнинг биритувчилари ўз мамлакатларида йирик сиёсий арбоблар ва тижоратчилар бўлиб етишар эдилар. Ўзбекистон ҳудудида мазкур ҳаракат вакиллари турли ваколатхоналар, фирмалар, маданий ва миллий марказлар ниқоби остида ҳаракат қилдилар. Унинг мафкураси ислом илми ва маданиятини замонга мослаш ва чексиз маконда тарғиб қилиш билан бирга пантуркизм ғоялари асосида ҳам қурилган. Расмий ҳокимият, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларнинг саъй-ҳаракатлари билан “нур”чиларнинг Ўзбекистондаги фаолиятига чек қўйилди. Жамияти таблиғи исломий Печать Категория: ANTITERROR Опубликовано: 07.07.2013 18:43 Просмотров: 2087 “Таблиғ” ташкилотига Ҳиндистонда Муҳаммад Илёс Кандеҳлавий (1885-1944) томонидан асос солинган. Унинг тарихи 1927 йилдан бошланиб, Деҳлидан унча узоқ бўлмаган Меват деган жойда пайдо бўлган. Ташкилот дастлаб, XX аср бошларида индуизм дини фаоллари томонидан ўз эътиқодларидан воз кечган Меват мусулмонларини яна қайтариб исломга киритганида намоён бўлади. Бу каби исломдан чиқиш ҳолларига тўсқинлик қилиш мақсадида мадрасалар тармоғини кенгайтиришга эътибор қаратилиб, ташкилотга бирлашган гуруҳ (10 киши атрофида)лар томонидан ташвиқот ишини олиб бориш белгиланган. Унинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида тўхталганда, эътиқоднинг ҳар қандай шаклларига, шу жумладан исломнинг шиа йўналишига ҳам тоқатсизлик, тараққиётнинг ҳар қандай шаклини ислом билан тўғри келмайди деб талқин қилиш, аёлларнинг ижтимоий ҳаётдаги ролини истисно қилиш, шунингдек ислом бошқа динларни сиқиб чиқариши керак, деган ишончга асосланган мутаассиб прозелитизми билан ажраб туради. Кандеҳлавий ўз эргашувчиларига Қуръондан эътиқод асосларидаги амалиётнинг устуворлиги ва яхши фазилатлар ҳамда исломий қонунларнинг баъзи жиҳатларини таъкидловчи кўчирмалар берган. Бундай ёндашув ўзининг юқори самарасини берди ва унинг вафоти даврида янги ҳаракатнинг ғояси ҳамда амалиёти Буюк Британия Ҳиндистони ҳудуди бўйлаб тарқалди. Кандеҳлавийдан сўнг унинг ўрнига келган ўғли Муҳаммад Юсуф (1917-1965) ҳаракат етакчиси сифатида фаолият доирасини янада кенгайтирди. Ҳиндистоннинг бўлишидан сўнг ташкилот ўзининг позициясини мусулмонлар кўпчиликни ташкил этган Покистонда янада кучайтирди ва унинг қароргоҳи аста-секин Деҳли яқинидаги “Низомиддин” марказидан Лоҳур шаҳридаги 50 км узоқликдаги Райвиндга кўчиб келди. Ташкилотнинг Муҳаммад Юсуф, кейинчалик унинг ўрнига келган Инамулло Ҳасан (1965-1995) раҳбарлигидаги икки энг муҳим хусусияти шуки, “таблиғ” халқаро ташкилотга айланди, шунингдек мусулмон бўлмаган халқларни исломга киритишга зўр бера бошлади. XX асрнинг 60-йиллари охирига келиб, ҳаракат Ғарбий Европа ва Шимолий Америкада, Осиёнинг барча ҳудудлари, ҳатто мусулмонлар бўлмаган мамлакатлар, масалан, Японияда ҳам ўз фаолиятини олиб бора бошлади. 70-йилларнинг бошидан ташкилот ўзининг эътирофи бўйича “ислом мафкурасини ташвиқот қилиш ва унинг тарафдорларини кўпайтириш йўли орқали исломнинг таъсирини бутун дунёда кучайтириш масалари билан шуғулланадиган халқаро ноҳукумат исломий ташкилот сифатида фаолият олиб бормоқда”. Унинг 1971 йилда Шарқий Покистон базасида майдонга келган қароргоҳи кейинчалик янги Бангладеш давлати пойтахти Дакка шаҳри (“Коктарил” масжиди)га кўчирилди. Унинг йирик филиаллари Покистон, Ҳиндистон, Миср, Саудия Арабистони, БАА ва бошқа мамлакатларда жойлашган. Ҳар йили муайян вақтда ташкилот аъзолари филиалларининг қароргоҳлари (Покистонинг Лоҳур шаҳри яқинидаги Райвиндда, Бангладешнинг Дакка шаҳри, Ҳиндистоннинг Бхопал шаҳри атрофи)да йиғиладилар. Мавжуд маълумотларга қараганда, фақатгина Покистондаги қароргоҳга миллионга яқин “таблиғ”чилар йиғилади. Бу шахслар оддий зиёратчилар эмас, балки махсус ўргатилган миссионерлар бўлиб, умрининг асосий қисмини дунёнинг кўплаб жойларида исломни тарғиб қилиш йўлида юрадилар. Бу ерда миссионерлик фаолиятини олиб бориш учун турли мамлакатларга борадиган гуруҳлар ташкил этилади. Гуруҳга бир неча амалиётчилар, шунингдек, араб тили ва дин қонунлари билимдони бўлган шахс ҳам киритилади. “Таблиғ”чиларга қўйиладиган 7 қисм талаб: 1. Аллоҳни ва унинг расулини севиш; Download 102.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling