Терроризмга қарши курашнинг миллий ва маънавий жиҳатлари


Ташкилот вужудга келиши, мақсад ва фаолият усуллари


Download 102.5 Kb.
bet6/9
Sana02.02.2023
Hajmi102.5 Kb.
#1147189
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
терроризм

Ташкилот вужудга келиши, мақсад ва фаолият усуллари. “Ҳизбут-таҳрир ал-исломий” (“Ислом озодлик партияси”) диний-сиёсий ташкилот бўлиб, унга 1953 йил Исроилда Тақийюддин Набҳоний (1909-1979) томонидан асос солинган. Баъзи манбаларда, хусусан Туркиянинг “Интерпол” миллий маркази маълумотига кўра, “ҳизбут-таҳрир”нинг вужудга келишида тахминан Буюк Британия махфий хизматининг бевосита ёрдами асосида ташкил топган ва Америка коммунистик партияси томонидан қўллаб-қувватланган.
Дастлаб, “ихвонул-муслимийн”нинг Иорданиядаги бўлими раҳбарларидан бири сифатида фаолият кўрсатган Набҳоний унинг раҳбари Саййид Қутб билан ўзаро қараш ва мулоқотларида қарама-қаршиликлар кучайгач “Ислом низоми”, “Исломий оламга қайноқ нидолар”, “Ҳизбут-таҳрир тушунчаси” каби рисолалари орқали Иордания, Ливан, Сурия каби давлатларда “ҳизбут-таҳрир” қарашларини ёйишга киришади.
Айтиш мумкинки, Набҳоний “ихвонул-муслимийн”нинг ислом давлатини қуриш ва халифалик бошқарувини жорий қилиш ғоясини қайта шакллантирган. Фақатгина Набҳоний, ушбу ғояни кенгроқ талқин қилиб, барча мусулмон мамлакатларини бирлаштирувчи, “ягона халифалик” давлатини барпо қилиш каби “хомхаёл” назарияни илгари сурган.
Дастлаб, ташкилот Фаластинда араб миллатини қутқариш, мустақил Фаластин давлатига асос солиш шиори билан антисемитизм (аксиляҳудийлик) ҳаракатини олиб борди. Сўнгра, араб юртларида ислом давлатини вужудга келтириш ва барпо бўлган халифалик давлати орқали бошқа юртларга таъсир ўтказишлик режалаштирилди. Унинг ушбу йўналишдаги уринишлари араб мамлакатларида қаттиқ танқид остига олингач, бу юртлардан кескин қувғинга ҳам учради. Айнан шу сабабли “ҳизбут-таҳрир” бош қароргоҳини исломий юртларда эмас, балки Буюк Британияда ташкиллаштириб, ўша ерда бошпана топишга мажбур бўлди.
Ташкилотга 1953-1979 йилларда Тақийюддин Набҳоний, 1979-2003 йилларда Абдулқадим Заллум раҳбарлик қилган. 2003 йилдан Ато Абу Рушта (Абу Ёсин) номли, асли фаластинлик бўлган шахс бошчилик қилмоқда.
Юртимизда “таҳрирчи”ларнинг фаоллиги ислом динига юқори даражада мойиллиги бўлган, аҳолиси зич жойлашган Тошкент шаҳри ва вилояти, Фарғона водийси, Бухоро, Сурхондарё, Қашқадарё вилоятларида кузатилган. Қолаверса, бу вилоятларнинг қўшни мамлакатлар билан чегарадошлиги, унинг аъзоларини фаол ҳаракат қилишларига сабаб бўлди. Чунки, ғайриқонуний фаолиятлари фош бўлгудек бўлса, чегарадош давлатлар ҳудудида яшириниш имконини берган. Шунингдек ташкилот, аёлларга ҳам алоҳида эътибор қаратиб, “аёллар қанотини” ташкил этган эди. Унга асосан, “таҳрирчи”ларнинг оиласи, яқин қариндошлари ва экстремистик ғоялари учун жазога ҳукм этилганларнинг яқинлари киритилган.
Аввалги “таҳрирчи”лар сафига кириш оддий бўлмаган, дастлаб бошланғич диний маълумотга (ҳужра, мадраса ва ҳ.к.ларда ўқиган) эга бўлган шахслар ташкил этган. 1997 йилнинг иккинчи ярми, 1998 йилда ўз сафларида бошланган парокандалик сабаб “қабул тартиби”ни бир мунча соддалаштиришга ўтишган.
Ўзбекистонда “таҳрирчи”лар ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан сиқувга олингач, ўз фаолиятларида мақсадли чекинишга ўтган ҳолда ғарбий Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон ҳудудларида давом эттиришга мажбур бўлдилар.

Download 102.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling