Тезис ассалому алайкум ҳурматли йиғилиш иштирокчилари ҳамда азиз ҳамкасблар !


Download 18.36 Kb.
bet2/3
Sana04.01.2023
Hajmi18.36 Kb.
#1077328
1   2   3
Bog'liq
Ёш хотин

Ҳурматли Президент рухсат берсангиз ҳар бир маҳаллада ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган ёш хотин-қизлар ҳамда ёш оилалар билан ишлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида Ёшлар етакчилари билан биргаликда қуйидаги чора-тадбирларни амалга оширишни режа қилганмиз.
Биринчидан, маҳаллалардаги ёш хотиин-қизларнинг бандлик, тадбиркорлик ҳамда ижтимоий ва психологик муаммоларини ҳал этиш орқали уларни маҳаллалардаги маиший зўравонлик ва таҳдидлардан ҳимоя қилиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳридан “Ёшлар дафтари”га рўйхатга олинган ёш оила аъзоларига Маҳалладаги Ёшлар етакчисининг тавсиялари асосида қуйидаги амалий ёрдамларни бериш:
- ёш хотин-қизларни доимий иш ўринларига жойлаштириш;
- ёш хотин-қизларга имтиёзли кредитлар ажратиш;
- ёш хотин-қизларга “Ҳар бир ёшга бир гектар” тамойили асосида
1 гектаргача ер майдони ажратиш;
- ёш хотин-қизларни “Устоз-шогирд” анъанаси доирасида ҳунармандларга бириктириш;
- ёш хотин-қизларга меҳнат қуроллари учун субсидия ажратиш;
- ёш хотин-қизларга якка тартибдаги тадбиркорлигини бошлаш учун субсидиялар тақдим қилиш ҳамда моддий ахволи қийин бўлган тоифа вакилларига бир марталик моддий ёрдам ажратиш, шунингдек, оила аъзолари ҳамда болалари касал бўлган тақдирда хорижда даволатиш билан боғлиқ харажатларнинг яримини қоплаб бериш чораларини кўриш.
Иккинчидан, Ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш “Ёшлар дафтари”га киритилган янги турмуш қурган ёшлар учун - “Ёшлар жамғармаси” кафиллигида Тижорат банклари томонидан ёш оилаларга ўзлари истиқомат қилиб турган якка тартибдаги уй хўжалигида
33 миллион сўм миқдордаги гаровсиз кредит ажратиб боришга кўмаклашиш;
Учинчидан, маҳаллалардаги ёш хотин-қизларни ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш орқали уларни давлат бошқарувидаги иштироки ва ролини кенгайтириш ҳамда уларнинг конституциявий ҳуқуқларини кафолатлаш мақсадида “Қизлар овози” клуби (координаторлар) фаолиятини маҳаллалар кесимида йўлга қўйиш ҳамда уларни кенгайтириш;

Download 18.36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling