Тезис ассалому алайкум ҳурматли йиғилиш иштирокчилари ҳамда азиз ҳамкасблар !


Download 18.36 Kb.
bet3/3
Sana04.01.2023
Hajmi18.36 Kb.
#1077328
1   2   3
Bog'liq
Ёш хотин

Тўртинчидан, Маҳаллалардаги нотинч ва кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Оилавий саёҳат” туристик пакетларини жорий этиш;
“Оилавий саёҳат” туристик пакетлари ишлаб чиқилган ҳолда ҳар йили маҳаллабай режа-жадвали асосида Республика бўйича жами
1 000 та нотинч ажрим ёқасига келиб қолган ва кам таъминланган оилаларни ички туристик саёҳатга имтиёзли юбориш.
Бешинчидан, маҳаллалар кесимида Ёшлар етакчилари томонидан "Янги Ўзбекистоннинг ибратли оиласи" кўрик-танловини ўтказиш; Танлов 4 босқичда (маҳалла, туман (шаҳар), ҳудудий, Республика) ўтказилади.
Олтинчидан, Ёш оилалар ўртасида ижтимоий-маънавий муҳит самарадорлигини яхшилаш орқали улар ўртасидаги салбий иллатлар (оилавий ажрим, эрта никоҳ, яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳлар)ни олдини олиш мақсадида “Ёш китобхон оила” танловини республика миқёсида ёш оилалар ўртасида оммалаштириш;
Еттинчидан, 11 октябрь – Халқаро қизлар куни муносабати билан маҳаллаларда “Сенинг ташаббусинг – сенинг келажагинг учун”, “Аёл бахти” шиорлари остида ёш хотин-қизлар форумини доимий равишда ўтказиш;
Саккизинчидан, Ижтимоий ҳимояга муҳтож ёш оилаларга
12 ойгача турар жой ижараси компенсациясини қоплаш учун – ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 бараваригача миқдорда субсидия ажратиш;
Уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун субсидия тўлашда алоҳида намуна кўрсатаётган ёш оилалар тоифасига мансублиги бўйича тавсия бериш;
Тўққизинчидан, маҳаллалардаги кам таъминланган ёш оилаларнинг (ногиронлиги бўлган 16-30 ёшли) фарзандлари учун қуйидаги икки йўналишда:
- нодавлат таълим ташкилотларида касб-ҳунарга ўргатиш, уларда касбий кўникмаларни шакллантириш, ахборот технологиялари, компьютерда дастурлаш амалиёти, умумтаълим фанлари ва хорижий тилларни ўргатиш ҳамда зарур ҳолларда Ёшлар етакчисининг тавсияси асосида яшаш ва транспорт харажатларини қоплаш;
касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малака ошириш, тадбиркорлик ва касб-ҳунарга ўргатиш курсларини муваффақиятли тугатган ҳамда махсус сертификатни олган, шунингдек, тадбиркор ёки ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтган 500 нафаргача ногиронлиги бўлган ёшларга жорий йилнинг ўзида 13 млрд сўм миқдорда асбоб-ускуна ва меҳнат қуролларини харид қилиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваригача субсидия ажратиб бориш тизимини йўлга қўйиш мақсадга мувофиқлигини маълум қиламиз.
Download 18.36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling