Тезислар ички ишлар ва жазони ижро этиш муассасалари ходимлари учун тезислар


-мавзу Кафолатланган сифатли таълимнинг конституциявий ҳуқуқий асослари кучайтирилмоқда


Download 363.31 Kb.
bet45/137
Sana28.03.2023
Hajmi363.31 Kb.
#1304793
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   137
Bog'liq
Тезис КИТОБЧА

3-мавзу

Кафолатланган сифатли таълимнинг конституциявий ҳуқуқий асослари кучайтирилмоқда

Конституцияга киритилаётган ўзгариш

50-модда.
...
(тўртинчи қисм) Давлат бепул умумий ўрта таълим ва бошланғич профессионал таълим олишни кафолатлайди. Умумий ўрта таълим мажбурийдир.
(Бешинчи қисм) Мактабгача таълим ва тарбия, умумий ўрта таълим давлат назоратидадир.
...

Тезислар

Мактаб ҳар бир инсоннинг баркамол ва билимли шахс бўлиб вояга етишида муҳим аҳамиятга эга. Мактаб ёшига етган ҳар бир бола албатта мактабда ўқиши шарт ҳамда бунга тўсқинлик қилишга ҳеч кимнинг, ҳатто ота-оналарнинг ҳам ҳаққи йўқ. Халқимизда яхши гап бор, ёшликда олинган билим тошга ўйилган нақш кабидир.
Давлатнинг эртанги куни – ёшларнинг қай даражада билимли экани билан бевосита боғлиқ. Шунинг учун ҳам таълим тизимини ривожлантириш масаласига барча давлатларда энг муҳим вазифа сифатида қаралади. Айниқса, мактаб таълими тўлиқ давлат назоратида, унинг кафолатлари остида бўлиши шарт.
Мамлакатимизда сўнгги 6 йилда мактабларни ривожлантириш бўйича бир қатор ижобий ишлар амалга оширилди. Жумладан 2016 йилда 9719 та умумтаълим ташкилотлари фаолият кўрсатган бўлса ҳозирда уларнинг сони 10296 тага етди.
Ўтган олти йилда мактабларда қўшимча 500 минг ўқувчи ўрни ташкил қилинди, келгуси 2-3 йилда яна 1 миллион ўринли мактаблар ташкил қилиниши режалаштирилган.
Мамлакатимиз катта давлатга айланаяпти. Аҳолимиз 2040 йилга бориб, 50 миллионга етади. Уларнинг ярмидан кўпи ёшлар эканини ҳам ҳисобга олиш керак. Уларга муносиб шароит қилиб бериш учун, ҳар йили 250 минг янги ўқувчи ўрни яратилиши керак.
Тан олиш керак, бугунги кунда мактабларнинг сони талаб даражасида эмас. Жумладан, битта синфда 40 га яқин ўқувчиларни ўқиши ҳолатлари мавжуд ёки мактаблар камлиги боис мактабларда уч сменали ўқишлар жорий этилиши ҳолатлари ҳам йўқ эмас.
Агар биз бугундан бошлаб мактаб масаласига эътибор қаратмас эканмиз, аҳолимиз сонининг йилдан-йилга ошиб бориши натижасида яқин келажакда бизда мактаб танқислиги вужудга келиши мумкин. Негаки барча болаларимизни тўлиқ умумий ўрта таълимга жалб қила олмаслигимиз мумкин.
Ушбу масалани давлатни мажбурияти сифатида Конституцияда белгилашимиз лозим.




Download 363.31 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling