1-мавзу
|
Давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахслари томонидан етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш ҳуқуқи кафолатланмоқда
|
Конституцияга киритилаётган ўзгариш
|
55-модда.
...
(бешинчи қисм)
Ҳар ким давлат органларининг ёхуд улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги туфайли етказилган зарарнинг ўрни давлат томонидан қопланиши ҳуқуқига эга.
|
Тезислар
|
Сўнгги йилларда давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорларидан ҳимоя қилиш механизмлари шаклланиб бормоқда.
Биргина, 2022 йилда 4645 та давлат органлари қарорлари суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилган ва етказилган зарар ундирилган.
Асосий қомусимизда жисмоний ва юридик шахсларга давлат органлари ва уларнинг амалдорлари томонидан етказилган зарарни компенсация қилинишини белгиламасак, тадбиркорларга амалдорлар томонидан зуғум ўтказилиши ҳолатлари кўпайишига, мамлакатимизда яратилаётган инвестицион муҳит ёмонлашишига йўл очиб берган бўламиз.
Бундай ҳолатларга қатъий чек қўйиш ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқини таъминлаш мақсадида, Конституцияда ҳар бир шахснинг давлат органларининг ёхуд улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги туфайли етказилган зарарнинг ўрни давлат томонидан қопланиши мажбурийлиги белгилаб қўйилмоқда.
Амалдорларнинг қонунга хилоф ҳаракатларидан ҳимоя қилиш учун конституциявий “қалқон” яратишга биргаликда эришайлик, ўзгаришларни ёқлаб овоз берайлик!
|
2-мавзу
|
Давлатнинг қулай инвестициявий ва ишбилармонлик муҳитини таъминлаш бўйича мажбурияти белгиланмоқда
|
|