Тиббиёт ходимларининг этика-деонтологияси


Онкологияда деонтология масаласи


Download 73.43 Kb.
bet3/14
Sana28.01.2023
Hajmi73.43 Kb.
#1135523
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
Тиббиёт ходимларининг этика

Онкологияда деонтология масаласи. Шифокор-хирург рак билан касалланган бемор билан сухбатининг дастлабки дақиқаларидаёқ беморни тузалиши мумкинлигига ишонтира олиши керак. Ҳозирги кунда беморга рак билан касалланганлигини айтиш- айтмаслик тўғрисида дискуссиялар кетмоқда. Юридик нуқтаи назардан бемор ўзининг касаллиги тўғрисида барча маълумотларни билишга хаққи бор. Ғарбий Европа давлатлари ва Америкада беморга у рак билан касалланганлиги тўғрисида аниқ хабар беришади. Лекин кўпгина рак билан касалланган беморлар касаллик ривожланиб бориши мумкинлигини ўйлаб психологик тушкунликка тушиб қолишади. Шунинг учун кўпгина хирурглар аввал қўлланилган усулни қўллаб, бемордан касаллигининг характерини яширишади. Тиббий маълумотномаларда диагноз лотин тилида ёзилади, беморлар химиотерапияни ўташ учун умумий профилли палаталарга госпитилизация қилинади.
Шифокор сири. Шифокор ва бошқа тиббиёт ходимлари ўзларининг касбий бурчларини бажараётган вақтларида уларга маълум бўлган беморнинг касаллиги, оилавий ва жинсий ҳаёти ҳақидаги маълумотларни тарқатмасликлари керак.
Илмий изланишларида беморнинг фамилиясини, унинг расмларини юзини яширмаган холда демонстрация қилмасликлари керак.
Шу билан бир қаторда шифокор инфекцион, венерик касалликларда, захарланишларда санитар органларга хабар бериши керак; Қотиллик юз берганда, травмаларда, ўқ отар ва бошқа қуроллар билан жарохатланган беморлар бўлганида тергов ходимларига хабар бериши керак.
Шифокор бемор ишхонасига, агар у бу сохада касаллиги туфайли ишламаслиги керак бўлса хабар бериши керак (озиқ-овқатлар билан боғлиқ сохаларда туберкулёз (сил) ва венерик касалликли беморлар, хайдовчиларда эпилепсия аникланса)
Тиббий муассасада ходимлар ўртасидаги муносабатлар. Тиббиёт муассасалари ходимлари ўртасидаги муносабатлар умуминсоний ахлоқнинг қуйидаги тамойилларига мувофиқ бўлиши керак:
• ҳалоллик,
• самимийлик,
• тажрибали ва ўзидан катта ҳамкасбига ҳурмат ва бўйсиниш ва ҳ.к
Тиббиёт муассасаларида беморнинг иложи борича руҳий ҳолатини шикастламайдиган ва шифокорга ишонч муҳитини яратадиган вазият бўлиши керак. Рахбарларнинг сурбетлиги ва хурматсизлиги, ходимларнинг унга кўр-кўрона бўйсуниши, хатоларни кўрмаслиги тиббий хизмат сифатини пасайтиради. Бир томондан, шифокор хатосини бемор қариндошлари билан муҳокама қилмаслиги керак, бошқа тарафдан ҳар хил конференцияларда шифокор тактикасини муҳокама қилиш хатоларни тўғирлашга ва тиббий ёрдам сифатини оширишга олиб келади.
Жарроҳлик клиникасида замонавий илмий ютуқларни амалиётга татбиқ этиш жараёни доимо бўлиши керак. Устозлик тамойилига риоя қилиш керак: тажрибали жарроҳ ёш мутахассисга таълим беради. Қуйидаги асосий тамойил - қарор қабул қилишда мантиқий жавобгарлик: ташхис ноаниқ бўлса, у ҳолда профессионал тажрибали мутахассис таклиф қилинади. Шу билан бирга, агар жарроҳ мустақил қарор қабул қилаолмаса, унинг беморлари қолмайди. Юқори, ўрта ва кичик тиббий ходимлар ўртасидаги муносабатлар ўзаро ишонч ва бир-бирига ҳурматга асосланган бўлиши керак. Шу билан бирга, қарорни қабул қилишда таниш-билишчиликка йўл қўйилмаслиги лозим.

Download 73.43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling