Тиббиёт ходимларининг этика-деонтологияси
Download 73.43 Kb.
|
Тиббиёт ходимларининг этика
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тиббий ходимларнинг ўзини тутиш қоидалари.
- "Шифокор сири"
Шифокор ва жамият. Тиббий деонтологиянинг энг жиддий муаммоларидан бири тиббиёт ходимлари ва жамият ўртасидаги муносабатдир.
Тиббиёт муассасаларида масъул ходимларни, тиббий муассасага моддий ёрдам кўрсатишга қодир бўлган саноат ва йирик қишлоқ хўжалиги корхоналари вакилларини ўз ичига оладиган тиббий муассасаларда васийлик кенгашларини ташкил этиш зарур. Ўз навбатида, тиббий муассасалар корхоналар ходимларини даволаш ва диагностика қилиш бўйича мажбуриятларни олади. Тиббий ходимларнинг корпоратив этикасини, шифохонада ҳар хил мутахассислардан ташкил топган жамоа ишлашини, тиббиёт муассасасининг ижобий бахоланиши барча ходимларнинг яхши номидан келиб чиқишини унутмаслик керак. Тиббий ходимларнинг ўзини тутиш қоидалари. Тиббий ходимларнинг ўзини тутиши қуйидаги умумий қоидалардан иборат бўлиши мумкин: 1. Тиббиёт ходимлари дид билан, тартибли кийинган бўлиши керак; 2. Сочни тиббий қалпоқ тагига йиғиб олиш керак 3. Тирноқлар калта олинган бўлиши керак; 4. Ортиқча косметика ва тақинчоқларга йўл қўймаслик керак; 5. Парфюмлардан фойдаланишни чеклаш керак, айниқса ўткир ҳидли бўлганларни (субъектив ёқимсиз ҳиссиётларга қўшимча равишда, беморда аллергик реакцияни ривожланиши, бронхиал астма хуружи ва бошқаларга сабаб булиши мумкин булганларни); 6. Тиббий ходим ўзининг юз ифодасини, суҳбат ва хатти-ҳаракатларнинг услубларини доимо назорат қилиши жуда муҳим; шифокор ўзини меҳрибон ва хотиржам тутиши беморнинг руҳига ижобий таъсир кўрсатади ва даволашнинг муваффақиятига ишонч ҳосил қилади; 7. Таъсирчан, осонгина жахли чиқадиган ёки аксинча, контактсиз, депрессия билан оғриган беморга ғамхўрлик қилаётганингизда, сабр-тоқатли бўлишингиз керак, беморнинг аҳволини яхшилаш учун ҳамма нарса қилинаётганлигини қайта-қайта таъкидлашингиз керак. Бундай беморлар билан алоқа қилишда беморни соғайиши ҳақидаги хар- хил маълумотларни турли нуқтаи назарлардан қайта-қайта такрорлаш керак; Оғир, тузалиш имконияти йўқ, атроф-муҳитга бефарқ беморлар билан алоқа қийинчиликлар туғдиради (онкологик профилдаги нооперабел ёки инкурабел беморлар, юрак қон-томир оғир патологияси билан оғриган беморлар, инсульт натижасида ҳаракатлана олмайдиган беморлар ва ҳ.к.). Бундай беморлар билан, улар тиббий ходим томонидан парвариш қилинаётганда алоқа ўрнатилса мақсадга мувофиқ бўлади. Шу билан бирга, беморнинг кайфиятини ҳар томонлама кўтаришга ҳаракат қилиш керак. Ҳамшира ҳеч қачон беморга ёки даволаниш жараёнида иштирок этмаётган бошқа шахсга касаллик тарихини кўрсатмаслиги керак. Тиббий ходимлар даволаётган шифокор рухсатисиз унинг касали ҳақида маълумот берганда нохуш холатлар бўлгани кўп кузатилган. "Шифокор сири" деган тушунча бўлиб, уни ҳеч ким бекор қилмаган, бу тушунча нафақат шифокорлар, балки даволаш жараёнида қатнашадиган барча соғлиқни сақлаш ходимлари учун ҳам амал қилади. Тиббий ходим телефон қилган шахс ўзини қандай таништиришидан қатъий назар, телефон орқали бемор ҳақида ҳеч қандай маълумот бермаслиги керак. Download 73.43 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling