Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти


Download 1.43 Mb.
bet112/149
Sana26.06.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1655967
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   149
Bog'liq
ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАРДА ҲАМШИРАЛИК ИШИ

Патогенези. ҚКГИ вируси одам организмига кана чақиши натижасида терининг кана чаққан жойидан киради. Бундан ташқари, вирус организмга вирус билан зарарланган бемор қонининг соғлом одамнинг жароҳатланган териси ва шиллиқ қаватига тушганида ва камдан-кам ҳоларида ҚКГИ касаллигига чалинган беморнинг қонини соғлом одамга қуйганда, ҳамда нафас йўллари орқали (аспирацион) тушиши мумкин.
Организмнинг вирус кирган жойида ҳеч қандай ўзгариш кузатилмайди. Вирус қонга тушгач, ретикулоэндотелиал система ҳужайраларида тўпланади.
Ретикулоэндотелиал система ҳужайраларида тўпланган вирусларнинг қонга иккинчи бор кўп миқдорда тушиши (вирусемия) натижасида беморда умумий заҳарланиш ҳамда қон томирлари эндотелийси шикастланиши натижасида турли хил даражадаги тромбогеморрагик синдром намоён бўлади.
ҚКГИ касаллигининг патогенези бўйича кўпгина масалалалар ҳанузгача тўлик ўрганилмаган.
Клиникаси. ҚКГИ касаллигининг клиник кечишида 4 давр фарқланади:
а) яширин даври, б) бошланғич ёки умумтоксик даври, в) авж олиш ва геморрагик аломатлар намоён бўлган даври, г) реконвалесценция даври.
ҚКГИ геморрагик белгилар билан ва геморрагик белгиларсиз ўтади. Касаллик кечишига қараб эса, енгил, ўрта оғир, оғир шаклларига бўлинади.
А. Касалликнинг яширин даври – касаллик кана чақиб юққанида ўртача 3-6 кун, қон ва қон ажратмалари билан мулоқотда бўлиб юққанида эса 2-4 кунни ташкил этиб, бу даврда беморда ҳеч қандай шикоят ҳам, касаллик аломатлари ҳам бўлмайди.
Б. Бошланғич ёки умумтоксик даври – бир неча соатдан 3 кунгача давом этади. Касаллик ўткир бошланиб, продромал белгилар кузатилмайди. Киши тўла соғлом пайтида танаси қалтираб, ҳарорати 38,5 – 40,5 0 С кўтарилиб кетади. Беморда ич кетиш, бошнинг пешона соҳасида кучли оғриқ, белда, бўғим ва мушакларда оғ риқ,умумий ҳолсизлик, жуда ҳам тез чарчаш белгилари содир бўлади. Бундан ташқари 30-35% беморларда кўнгил айниши, қусиш қайд этилиб, бу ҳолат овқат истеъмоли билан боғлиқ бўлмайди. Беморнинг ичи суюқ ўтиши ва қорнининг турли соҳаларида оғриқлар бўлиши мумкин.

Объектив кўрганда: касалликнинг бирин чикунидан беморнинг юзи қизариб, бу қизариш бўйин ва кўкрак қисмига тез тарқалади. Кўзлари қизариб, бу қизиллик асосан кўзнинг латерал қисмида учбурчаксимон шаклда аниқланади. Тери қуруқ, иссиқ, периферик лимфа тугунлари бироз катталашади. Иситмалаш 1-5 кун, айрим беморларда 5-10 кун ва

10-15 кунгача давом этади. Иситма характери нотўғри ёки доимий бўлиши мумкин.
В. Авж олиш ва геморрагик аломатлар намоён бўлган даври – касалликнинг 3-6 кунидан бошлаб авж олиш даври бошланади. Геморрагик синдром қон кетиш ва қон талаш билан намоён бўлади. Энг кўп учрайди
ган геморрагик белги- геморрагик тошмалардир (33-расм). Тери, шиллиқ қаватлар, инъекция жойларида қон талаш, бурундан қон кетиши, милк, оғиз шиллиқ қаватидан қон кетиши, қонли қусиш, ичакдан қон кетиши кузатилади.
Тошма характери бўйича петехиал бўлиб, ясси, теридан кўтарилмайди, босиб кўрганда йўқолмайди. Ранги дастлаб тўқ-қизғиш, кейинчалик қора ранг тус олади. Тошмалар сони бир нечта бўлиши мумкин. Тошмалар кўкрак қафаси, қориннинг ёнбош соҳаси терисида, елка соҳаси, билак соҳаси ички юзаси, сон терисида, кам ҳолларда бемор бўйин терисида учраши мумкин. Ўлчами бўйича нуқтасимон тошмадан диаметри 2,0-3,0 см гача етади. Шакли бўйича юмалоқ ёки овал бўлиб, чегараси аниқ, унинг атрофидаги терида ўзгариш бўлмайди. Геморрагик элементлар 5-8 кун сақланиб, сўнгра оқара бошлайди ва касалликнинг 9-14 кунида йўқолади. Барча ҳолларда инъекция ўринларида турли ўлчамлардаги қон талашлар ҳосил бўлади (32-расм). Тошма ҳосил бўлиши билан бир вактда, айрим пайтда ундан бир икки кун олдин юмшоқ ва қаттиқ танглайда нуқтасимон қонталаш аниқланади. Шуни таъкидалаш лозимки, касаллик қон орқали одамдан – одамга юққанида геморрагик синдром кучли ва тез ривожланади. Бу вируснинг одам организмида вирулентлигининг ошишига боғлиқ. Бу давр 3-7 кундан 10-15 кунгача, ўртача 7-9 кун давом этади. Айрим беморларда касалликнинг иккинчи иситма тўлқини қайд этилади. Бунда биринчи иситма тўлқини сўнгандан кейин, 2-3 кун ўтгач яна иситма кўтарилади, лекин дастлабки иситма даражасига етмайди.
Объектив кўрганда: беморнинг юзлари, буйин соҳаси териси қизарган, териси қурук, инъекция жойлари кўкарган. Периферик лимфа тугунлари катталашган.
Нафас олиш мажмуасида: бурундан томчи – томчилаб ёки оқим билан қон келиши, бу қисқа ёки узоқ, ўртача 3-4 кун давом этиши мумкин. Ўпкада тарқалган қуруқ хириллашлар (10-13%) кузатилади. Касаллик оғир ўтаётганда ўпкада майда ўчоғли бронхопневмония белгилари юзага келади.
Юрак қон – томир мажмуасида: томир уриши тезлашган, суст тўлалик ва тарангликда, А/Б – 90-70/ 50-30 мм симоб устунида, коллапс ҳолати ҳам бўлиши мумкин.
Овқат ҳазм қилиш мажмуасида: иштаҳасизилик, қон йўқотилаётганда эса оғиз қуриши, чанқаш, кориннинг турли жойларида оғриқлар, кўнгил айниши, қонли қусиш кузатилади. Бу белгилар касалллик енгил ўтса 1-2 кун давом этади. Айрим пайт беморларда тўхтовсиз қонли қусиш кузатилади. Уларда милкларнинг қизариши ва бўртганлиги аниқланиб, бу белги асосан пастки жағ милкининг кесувчи тишлари атрофида яққол кўринади. Милклар юмшайди ва қон кета бошлайди, қон кетиши бир неча соатдан 4-8 кунгача давом этиши мумкин.
Касалликнинг авж олиш даврида беморнинг лаблари қуруқ, ёрилган, қонашга мойил, тили қуруқ, оқиш-сарғимтир карашли, кўпинча «зангсимон» бўлиб, бу оғиз шиллиқ қаватидан, милклардан қон кетишга боғлиқ бўлади. Оғиздан қўланса ҳид келади, бу даврда танглай муртаклари қизарган бўлиб тилча, танглай муртаклари равоғи бироз шишади ва бемор ютинганда оғриқ сезишига сабаб бўлади. Юмшоқ танглайда (асосан тил илдизи соҳасида), қаттиқ танглай шиллиқ қаватида энантема пайдо бўлиб, касалликнинг 3-5 кунида яққол ривожланади. Энантема геморрагик, майда нуқтасимон чегараси аниқ бўлиб, 5-7 кунгача сақланади. Қорни юмшоқ, эпигастрал соҳа ва киндик атрофида оғриқ сезади. Жигар ва талоқ аксарият беморларда 1-2 см га катталашади.
Сийдик ажратиш мажмуасида: бел соҳасида оғриқ, Пастернацкий белгиси мусбат бўлиши, олигоурия, макро- ва микрогематурия, альбуминурия, анурия, азотемия билан намоён бўлади. Сийдикда 0,99 промиллигача оқсил аниқланади.
Аёлларда бачадондан қон кетиш кузатилади. Ҳомиладор аёлларда ҳомила тушиши ёки вақтидан олдин туғруқ содир бўлиши мумкин.
Касалликнинг ҳамма ҳолларида беморларда бирдан юзага келувчи кучли бош оғриғи, ваража ва юқори иситмалаш қайд этилади. Айрим пайт бош айланиши кузатилади. Беморнинг уйқучанлигини, адинамик ҳолатини эътиборга олиш лозим. Оғир ҳолатларда беморларда аксинча қўзғалиш, алаҳсираш, галлюцинация, менингеал белгилар пайдо бўлиб, кейинчалик тўла ҳушини йўқотади, брадикардия, гипотония, қоринда оғриқ, ич қотиши ёки кетиши, кўз қорачиғиларининг нисбатан торайиши, ёруғликка суст реакцияси билан намоён бўлади.
Касалликнинг авж олиш даврида периферик қон тахлилида қуйидаги ўзгаришлар кузатилади: 90 % ҳолларда гипохром анемия, 75-80 % ҳолларда 1 мм3 қонда эритроцитлар 2,0-3,0 млн.та аниқланади. Касаллик оғир ўтаётганда узоқ вақт қайта қон кетиши билан давом этса, эритроцитлар сони 1,0 млн.гача, гемоглабин 20-25 г/л гача камаяди. Ранг кўрсаткичи кўпинча 1,0 дан паст бўлади. Бу даврда қон таҳлилидаги характерли белгилардан бири тромбоцитлар миқдорининг камайиши бўлиб, бу 25-33 % текширилган беморларда 50 минггача камайгани кузатилади. Касаллик қанча оғир ўтса, тромбоцитопения шунчалик кучли бўлади. Касалликнинг авж олиш даврида оқ қон таначаларидаги ўзгариш лейкопения (1мм3 қонда 1100-4000 гача) билан намоён бўлади. Лейкоцитар формулада нисбий лимфоцитоз, нейтропения, анэозинофилия ёки эозинопения, моноцитопения, ЭЧТ 30-60 мм/соатгача тезлашади. Геморрагик иситма касаллиги 80-95% ҳолларда ўрта оғир ёки оғир шаклда ўтади.
Г. Реконвалесценция даври – бу давр беморда клиник белгиларнинг сўниши, ҳосил бўлган геморрагик тошмаларнинг ранги кундан-кунга йўқола бошлаши, иштаҳасининг очилиши билан характерланади.
Геморрагик иситма касаллиги асоратлари: кўп миқдорда қон йўқотиш натижасида геморрагик карахтлик, иккиламчи инфекция қўшилиши туфайли ўчоқли ёки бўлакли пневмония, сепсис, ўпка шиши, ўткир буйрак етишмовчилиги, отит, тромбофлебит, бўлиши мумкин.

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling