Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти


VII боб ЖАРОҲАТ ОРҚАЛИ ЮҚАДИГАН ИНФЕКЦИЯ


Download 1.43 Mb.
bet120/149
Sana26.06.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1655967
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   149
Bog'liq
ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАРДА ҲАМШИРАЛИК ИШИ

VII боб


ЖАРОҲАТ ОРҚАЛИ ЮҚАДИГАН ИНФЕКЦИЯ


КУЙДИРГИ КАСАЛЛИГИ

Куйдирги-зооноз гурухига мансуб ўткир юқумли касаллик бўлиб, иситма, умумий заҳарланиш белгиларини, ҳамда тери ва лимфа тугунларининг сероз гемаррагик ялиғланиш белгилари билан тавсифланади.


Этиологияси. Бу касалликнинг қўзғатувчиси бациллалар оиласига кирувчи, тузилиши таёқчасимон ҳолда узунлиги 6-10 мкм,эни 1-1,5 мкм дан иборат B.anthracis. Таёқчалар жуфт-жуфт ҳолда ёки калта занжирсимон шаклда учрайди. Бу микроб икки хил формада учрайди.
1.Вегетатив - яъни кўпайиш шакли ички муҳитда.
2.Спорали - яъни химояланиш шакли. Вегетатив формасида ҳайвонларнинг ёки одамларнинг организмига кириб олиб кўпайишни бошлайди. Ташқи муҳитга тушиб қолган бацилла микроблари ўзини ҳимоялаш учун ўзига спора – яъни ҳимоя қобиғи ҳосил қилади. Ўзига спора - яъни ҳимоя қобиғи ҳосил килган бацилла ташқи муҳитга иссиқдан, совуқдан, намликдан, хар хил заҳарли химикатларга чидамли бўлади. Ташқи муҳитда, тупроқда тушиб қолган микроб споралари 10 йилгача яшайди.
Қулай шароитга тушган бацилла микроби ҳайвон ёки одам организмига тушса ўзидан спорани ташлаб капсула шаклига ўтади. Ички организмга кириб олган бацилла айниқса тўйимли озуқа бор жойда ( PH 7,2 – 7,6) нормал ҳароратда (300 – 370) да тез ўсиб кўпаяди. Совуқ ҳавода +120 дан паст, иссиқлик +430 дан баланд бўлган ҳавода ўсишдан тўхтайди. Микробларда яшаш учун яхши шароит бўлганда жуда ҳам тез кўпаяди. Масалан битта микроб тўхтовсиз иккига бўлиниш йўли билан бир суткада 16 миллионга етиши мумкин.
Юқумли касалликни қўзғатувчи микроблар факат органик моддалар билан озиқланади. Улар ҳайвон ва одам организмидаги ширалар билан озиқланади ва улар хисобига яшайди. Микроблар одам организмида яшаш даврида ўзидан заҳарли модда ажратади. Бу моддалар токсин дейилади. Токсинлар организмни турли қисмларига таъсир қилиб уларни нормал ишлашини бузади. Натижада одамлар касалликка дучор бўладилар. Bac antnracis вегетатив шаклида 550 ҳароратда 40 минутда, 600 ҳароратда 15 минутда, қайнатилганда ўша заҳоти ўлади. Паст ҳароратда улар яхши яшайди – 100 да 24 кун, -240 да 12 кун, -1800 да бацилла 3-15 минут яшайди.

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling