Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти


Download 1.43 Mb.
bet119/149
Sana26.06.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1655967
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   149
Bog'liq
ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАРДА ҲАМШИРАЛИК ИШИ

Ташхис ва қиёсий ташхис. Безгак ташхисини характерли клиник белгилар типик иситма, аниқ ифодаланган гепатолиенал синдром ва анемия белгилари тасдиқлайди. Қоида Нв миқдори ва эритроцитлар сони камайган, ретикулоцитоз, анизоцитоз, пойкилоцитоз, ЭЧТ ошиши кузатилади. Шунингдек эпидемиологик анамнез-эндемик зонада 2 йил яшагани аҳамиятга эга.
Ташхис қалин қон томчисида ёки қон суртмасида плазмодийлар аниқланиши билан тасдиқланади. 3 кунлик ёки 4 кунлик безгакка шубҳа қилинганда иситма хуружи ёки апирексия вақтида плазмодийлар топилади. Безгакнинг тропик формаларида хуружнинг ҳар 6-нчи соатида суртма олинади.
Безгакннинг бошланғич даври (иситма, умумий ҳолсизлик, қалтираш, органлар зарарланиш белгиларисиз кечиши) бошқа касалликлар- қорин тифи, ўткир респиратор касалликлар, пневмония, ку-иситмаси, лептоспироздан фарқлаш керак.
Давоси. Этиотроп ва патогенетик. Безгакни даволаш қуйидаги йўналишларга: безгак хуружини бартараф қилиш, дастлабки ва кечки рецидивларнинг олдини олиш, гамета ташиб юрувчиларни тугатишга қаратилади. Безгак эпидемиясига клиник шубҳа қилинганда паразитга қарши даволанади. Бу инфекцион –токсик карахтликнинг олдини олишга ёрдам беради. Безгакка қарши этиотроп препаратлар қуйидаги 4 гуруҳга бўлинади:
1)гаметошизотроп – эритроцитлар шизонтларга таъсир этувчи – 4-аминохинолин унумлари –хлорохин (хлорохин дифосфат, хингамин, делагил, нивахил), хинин, хлоридин, сульфаниламид ва сульфонлар, айниқса хлоридин, мефлокин, тетрациклин;
2)гистошизотроп- тўқима плазмодийларига таъсир қилувчи 8– аминохинолин унумлари – примахин, хинацид;
3)Гаметоцид: пиреметамин, примахин, хиноцид, прогуанил
4)Споронтоцид: пириметамин, прогуанил
Безгак хуружини бартараф қилиш учун гематошизотроп воситалари буюрилади. Тропик ва 4-кунлик безгакни радикал даволашда бу препаратлар самара берса, 3-кунлик ва овали безгакни эса, 8-аминохинолин хосилалари(примахин, хиноцид буюрилади).
Ўткин ичак хуружларига қарши хлорохин (делагил), хингамин овқатдан кейин, ҳар дозани сув билан ичишга буюрилади. Тропик безгакка қарши хлорохин биринчи кун 1,0 ва 0,5 гр 6-8 соат оралаб 2марта, 2-5 кун 0,5 грдан, 3-кунлик, 4-кунлик овале безгакка эса 1,0гр, 2-5 кун эса 0,5 грдан буюрилади.
3-кунлик ва овале безгакни радикал даволашда примахин ёки хиносид хлорахин(делагил) билан биргаликда ёки кейингисининг даво курсидан сўнг буюрилади. Примахин 0,0027 гр (3таблетка)дан 1-3 марта овқатдан кейин 14 кун мобайнида; хиноцид 0,03гр кунига 1 маҳал 10 кун мобайнида белгиланади.
Касалхонадан чиқариш антипаразитар даво тугагандан сўнг, клиник соғайиш, суртма (-), умумий қон ва сийдикда ўзгариш бўлмаса чиқарилади. 1 ой дам олиш керак, 2 йил давомида кузатувда бўлди.
Профилактикаси. Эпидемик жараённинг асосий звеноларига қара тилган. Касал ва паразит ташувчиларни барвақт аниқлаш ва даволаш. Анофилис чивинлари тарқалган воҳаларни ларвицид препаратлар (ГХЦГ,малатион, пропоскур, абат, фенитропин)ёки имагоцид препаратлар (пиритрум, фенитротион, хемостирилизация усули), биологик усул (сув ҳавзаларнинг гомбузиялаш) антогонист ҳашаротлардан фойдаланиш. Шунингдек аҳолининг безгак инфекциясига мойиллигини камайтириш (химопрофилактика, вакцинация).
Профилактика мақсадида мефлохин 0.5 г х ҳафтада 1 марта, фансимер (мефлохин+фансидар) 1 табл ҳафтада 1 марта, артемизин (хитой препарати) препаратларни қабул қилиш ўчоққа келишдан бир неча кун олдин, ўчоқдан чиққандан сўнг 1 ой қабул қилинади.

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling