Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти


УЗОҚ ШАРҚ ГЕМОРРАГИК ИСИТМАСИ ЁКИ ГЕМОРРАГИК НЕФРОЗО – НЕФРИТ


Download 1.43 Mb.
bet115/149
Sana26.06.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1655967
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   149
Bog'liq
ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАРДА ҲАМШИРАЛИК ИШИ

УЗОҚ ШАРҚ ГЕМОРРАГИК ИСИТМАСИ ЁКИ ГЕМОРРАГИК НЕФРОЗО – НЕФРИТ

Этиологияси. Бу иситмани ҳам арбовирус авлодига кирадиган вирус қўзғатади. Вируснинг резервуари майда кемирувчи ҳайвонлардир (сичқонлар ва каламушлар). Касаллик одамларга кемирувчиларнинг эктопаразитлари орқали трансмиссив йўл билан юқади. Кемирувчилар нажаси билан ифлосланган ҳар хил буюмлар орқали ҳам юқиши мумкин (контакт йўли), лекин одамга юқмайди. Бу касаллик Узоқ Шарқ, Корея, Россиянинг Ярославль, Калинин ва Тула вилоятларида учрайди.


Патогенези. Одам организмига кирган вируслар ретикуло-эндотелиал тўқималарига ўрнашиб, шу ерда кўпаяди, сўнгра қонга тушади ва бутун организмга тарқалади. Вирусемия 5-6 кун давом этади. Организм вирус токсини билан заҳарланади. Вирус токсини бевосита майда қон томирлари ва асаб тизимига таъсир қилади. Вегетатив асаб тизими парасимпатик қисмининг функцияси кучайиб кетади. Буйрак қон томирлари ва капиллярлари зарарланади, бу ўз навбатида буйрак каналчаларининг торайиб, олигурия бошланади. Сийдикда цилиндрлар, эритроцитлар, оқсил, эпителий ҳужайралари пайдо бўлади. Қонда қолдиқ азот миқдори кўпаяди, баъзи беморларда қон босими кўтарилади (буйракка алоқадор гипертония).
Беморнинг ҳамма органларидаги майда қон томирлар деворида деструктив ўзгаришлар юз беради. Бириктирувчи тўқималар, асаб тизимида цитолизга хос ўзгаришлар кўрилади. Буйракда интерситициал–геморрагик нефрит аломатлари юз беради.
Клиникаси. Яширин даври 11-26 кун давом этади. Касаллик тўсатдан бошланади. Бемор эти увишиб, ҳарорати 39-40 даражага кўтарилади ва 3-5 кун давомида шу ҳолда туради. Беморнинг боши, мушаклари, бели оғрийди, дармони қурийди. Иштаҳаси йўқолади, кўнгли айниб, қусади, кўзи хиралашади. Кейин ҳарорат секин–аста пасайиб, касалликнинг 4-9 кунларига борганда нормал даражагача тушади. Касаллик енгил ўтганида ҳарорат кўтарилмаслиги мумкин.
Беморлар атрофга эътибор бермай хаёл сургандай бўлиб ётади. Бемор танасининг юқори кисми ва юзи қизарган бўлади. Кўзлари ҳам қип-қизариб, шиллиқ пардалари шишиб туради. Касалликнинг 2-3куни кўкрак кафасининг ён томонлари, елканинг ички томонида ва қўлтиққа петехиал тошма кўринади. Танглайда энантема пайдо бўлади. Тошмалар 1-2 ҳафтадан сўнг йўқолади. Укол қилган жойларга қон қуйилиб колади. Баъзан учуқ тошади. Бемор меъда соҳасида оғриқ сезади, баъзан кетма-кет қусаверади. Қусуқ қон аралаш бўлади. Беморни ҳиқичоқ тутиши жуда ҳолдан кетказади. Бемор тили караш билан қопланади, томоқ шиллиқ пардаси қизаради, баъзан энантема ва геморрагия кўринади. Ичак шиллиқ пардаси ва қорин пардаси орасидаги тўқималарига қон қуйилиши, қорин оғригига сабаб бўлади. Жигар шишади, оғрийди.
Бу иситмада буйракнинг зарарланиши характерлидир. Сийдикда оқсил ва эритроцитлар топилади. Касалликнинг 5-7 кунларидан бошлаб Пастернацкий белгиси яққол аниқланади, сийдик камайиб, ануриягача боради. Олигурия 9-12 кунгача давом этади, сўнгра полиурия билан алмашинади, беморлар бир кеча-кундузда 3-5 л гача сияди. Шу вақтда беморни ташналик безовта қилади. Полиурия яхши аломат ҳисобланади. Текширишлар буйракнинг концентрлаш функцияси бузилганини кўрсатади. Қонда қолдиқ азот кўпаяди. Баъзи ҳоллларда беморнинг эс ҳуши кирарли – чақирли бўлиб туради, галюцинация, инфекцион психоз ва минингизм аломатлари кўринади. Беморнинг кўзи хиралашади, буюмлар қизғиш бўлиб кўринади. Бундай ҳолат 2-3 кун давом этади. Бу дарддан соғайиш даври 2-3 ойга чўзилади.
Асоратлари. Энг оғир асорати азотемик уремиядир. Камдан-кам ҳолларда буйрак пўстлоқ қавати ёрилиши мумкин. Заҳарланиш кучли бўлганда ўткир томирлар етишмовчилигига хос аломатлар учрайди. Баъзан иккиламчи инфекция қўшилиш натижасида отит, паротит, тромбофлебит, пневмония бошланади.

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling