Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти


Download 1.43 Mb.
bet113/149
Sana26.06.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1655967
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   149
Bog'liq
ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАРДА ҲАМШИРАЛИК ИШИ

Ташхисоти. Беморни эрта аниқлаш, уни самарали даволаш ҳамда эпидемияга қарши чора-тадбирларни ўз вақтида ташкил этиш учун аҳамиятлидир. Аммо геморрагик иситманинг бошланғич даврида, яъни умумтоксик белгилар пайдо бўлганда беморга ташхис қўйиш жуда қийин.
Шунинг учун ҳам бу касалликда ташхис кўпинча геморррагик даврида қўйилади. ҚКГИ касаллиги тарқоқ (спородик) қайд этилганда, 90-95% ҳолатларда «Ўткир респиратор инфекция» ва «номаълум этиологияли иситма» ташхислари билан ётқизилади.Шу билан биргаликда бу касалликни бошгланғич даврида дастлабки ташхис қўйишда айрим клиник ва эпидемиологик мезонлар мавжуд.
Эпидемиологик анамнезда: беморнинг табиий ўчоқдан эканлиги, кана чаққанлиги, канани қўли билан эзиб ўлдирганлиги, қўллари майда шохли ҳайвонларнинг жунини қирқаётганда кана қони билан ифлосланиши ва ҳоказолар суриштирилади.
Лабораториявий ташхисоти. Геморрагик иситмаларда бемор қонида вирус ёки унга қарши пайдо бўлган специфик антитело серологик усулда аниқланади.
Вирусни ажратиш факат вирусология илмий текшириш институтларининг рухсатномаси бўлган таҳлилхоналарда ўтказилади. Бунинг учун касалликнинг ўткир даврида, юқори иситма пайтида, билак венасидан қон олинади. Олинган қон иккига бўлиниб, бири вирусни ажратиш учун, иккинчиси эса серологик реакция учун фойдаланилади. Серологик текширувига олинган қон стерил пенициллин ёки инсулин флаконига солиниб, ёриқланиб, махсус муз солинган контейнерга ёки кенг оғизли термосга солинади. Серологик таҳлил учун жуфт зардоб касалликнинг бошланғич даврида ва 2-3 ҳафтадан кейин олинади. Таҳлилга қон олинаётганда, унинг сачрашидан, тери ва шиллиқ қаватларни ифлосланишидан эҳтиёт бўлиш керак. Ўлим ҳолати қайд этилганда, лаборатория текширувига мурда органлари бўлаклари (мия, жигар, талоқ, буйрак, ўпка) стерил флаконларга солиниб, махсус лабораторияга юборилади. Касалликнинг биринчи ҳафтасида ўлим юз берса, мурдадан олинган секцион материаллардан ҳамма ҳолларда вирус ажратилади.
Давоси. Ўзбекистон геморрагик иситмасида махсус даво мақсадида реконвалесцентларнинг қони ва қон зардоблари касаллик кечим оғирлигига мос ҳолда вена ичига томчилаб юборилади. Ҳозирги кунда вирусларга қарши препаратлар (амиксин, циклоферон)нинг бу касалликларда самарадорлиги ўрганилаяпти (ОблоқуловА.Р. ва бошқалар. 2001). Даво чоралари асосан заҳарланиш, геморрагияни бартараф этиш ва юрак–қон томир системаси фаолиятини яхшилашга қаратилган бўлади. Бемор 2-4 ҳафта давомида ўрнида ётади. Осон ҳазм бўладиган каллорияли, витаминларга бой овқат берилади. Минерал сувлар, ҳўл мева ва сабзавот шарбатлари кўп берилади. Витамин С, В ва Р препаратлари тайинланади. Қусишга қарши ялпиз препаратлари, анестезин ва новакаиннинг 0,5 % эритмаси ош қошиқда уч маҳал ичирилади. Меъда 2-3 % ли сода эритмаси билан қайта-қайта ювилади. Венага 10%ли ош тузи эритмаси ва тери остига 1мл , 2,5 %ли аминазин юборилади. Заҳарланиш кучли бўлганда қон қуйилади, кортикостероидлар тавсия этилади.
Геморрагияга қарши кальций хлориднинг 10%ли эритмасидан 10мл, натрий хлориднинг 10%ли эритмасидан 10-50 мл, желатинанинг 10%ли эритмасидан 10 мл, кальций глюконатнинг 10%ли эритмасидан 5-10млдан венага юборилади. Гемостатик дозада қайта-қайта қон қуйилади. Гипериммун иммуноглобулин фойдали таъсир кўрсатади. Беморнинг аҳволи бир қадар яхшиланиб қолганидан кейин камқонликка қарши 100 мгдан витамин В12 мушак орасига, 2млдан камполон ёки антианемин мушаклар орасига инъекция қилинади, 0,5 гдан 3 маҳал кальций глицерофосфат ичирилади. Мабодо қандайдир асоратлар пайдо бўлса, антибиотиклар тайинланади.

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling