Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти
Download 1.43 Mb.
|
ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАРДА ҲАМШИРАЛИК ИШИ
Клиникаси. 3 кунлик безгак спорозоит типига қараб яширин даври қисқа (10-21 кун), узоқ (6-13 ой) кечади. Такрорий хуружлар латент даврдан 3-6-14 ой ва 3-4 йилдан кейин ривожланади.
биринчи марта касалланганда – ҳолсизлик, бош оғриғи белда қўл-оёқда оғриқ юзага чиқади. Хуруждан олдин 2-3 кун тана ҳарорати 38-39 0С нотўғри типда бўлди. Кейинлик хуружлар аниқ ифодаланган, бир хил интервалдан кейин ва куннинг бир хил вақтида (11-15 с) ривожланади. Ўрта оғир ва оғир кечганда қалтираш пайтида ҳолсизлик, бош оғриғи, белда оғриқ, тез-тез нафас, такрорий қусиш кузатилади. Беморлар совқотади, юзи рангпар бўлади, қалтирашдан кейин исиб кетади, юзи қизаради, тери иссиқ, бош оғриғи, чанқаш, кўнгил айнишии, тахикардия, Қ/Б-105/50-90/40 мл.сим.уст.гача пасаяди, ўпкада қуруқ хириллаш бўлиб бронхит белгиси ҳисобланади. Қорин дам, суюқ ич кетиш. Қалтираш давомийлиги 20-60 мин, исиб кетиш 2-4 соат давом этади. Кейин ҳарорат пасаяди ва 3-4 соатдан кейин нормаллашади. Бу даврда терлаш кучли бўлди. Иситма хуружлари 5-8 соат давом этади. Хуружлар орасидаги давр 40-42 соатга тенг бўлади. Жигар ва талоқ касалликнинг биринчи ҳафтасида катталашади. Анемия аста-секин ривожланади. Даволанмаганда иситма хуружлари 4-5 ҳафта давом этади. Эрта рецидивлар 6-8 ҳафтадан кейин пайдо бўлиб, такрорий пароксизм билан, продромал белгиларсиз кечади. Асоратлар камдан-кам. Қизиб кетганда ёки сувсизланишда 3 кунлик безгак эндотоксик шок билан асоратланади. 4 кунлик безгак. Инкубацион даври 21-40 кун, в/и орқали зарарланганда 1 неча ойгача. Асосий фарқловчи белгиси қўзғатувчининг организмда касаллангандан кейин узоқ сақланишидир. Продромал белгилар камдан-кам бўлиб, 3 кунлик безгакка ўхшайди. Типик иситма пароксизмлари 13 соат давом этиб, ҳар 4 чи кунда такрорланади. Талоқ аста-секин катталашади ва касаллангандан 2 ҳафтадан кейин пайпасланади. Анемия аста-секин ривожланади, паразитемия ҳам кам ифодаланган. Даволанмаганда касаллик бир неча ой давом этади. Тропик безгак. Яширин даври 8-16 кун. Оғир кечади. Безгакка қарши дорилар билан даволанмаганда касалликинг биринчи кунлари леталик билан тугайди. биринчи касал бўлганда продормал белгилар умумий ҳолсизлик, терлаш, иштаҳа пасайиши, кўнгил айниши, 2-3 кунлик ҳарорат 38 кузатилади. Касаллик тўсатдан, қалтироқ, тана ҳароратининг кўтарилиши, қўзғалиш, бош оғриғи, мушак ва бўғимларда оғриқ билан бошланади. Биринчи 3-8 кун иситма доимий типда, кейин узгариб турувчи тавсифда бўлади. Хуруж пайтида куннинг хохланган вақтида, кўпинча куннинг биринчи ярмида бўлади, ҳарорат пасайиши терлаш билан кечмайди, иситма хуружлари 1 суткадан ортиқ (30 соат), апирексия даври қисқа бўлади. Қалтираш ва иситма вақтида тери қуруқ. Тахикардия ва А/Б 90/50-80/40 мм.сим.уст.гача камаяди. нафас олиш тезлашади, қуруқ йўтал, қуруқ ва ҳўл хириллашлар, диспептик ўзгаришлар: анорексия, кўнгил айниши, қусиш, эпигастрал соҳада оғриқ; кузатилади. Талоқ биринчи кундан катталашади, оғриқли токсик гепатит ривожланади, лекин жигар фаолияти бузилади. Қон зардобида боғлиқ ва эркин билирубин, аминотрансферазалар активлиги ошган. Нормоцитар анемия, 10-14 кунда Нв 70-90 г/л.га, эритроцит 2.5-3.5*1012/л.га пасаяди. Лейкопения, нейтропения, нисбий лимфоцитоз, ретикулоцитоз, ЭЧТ ошиши қайд қилинади. Pl.ovale – инкубацион даври 10-16 кун давом этади. Яхши кечади, тўсатдан соғайиш бўлиши мумкин. Клиник кўринишга қараб 3 кунлик безгакка ўхшайди. Фарқи-хуружлар бошланиши кечки соатларда кузатилади. Касаллик давомийлиги 2 йил. Рецидивлар бериши мумкин. Асоратлари: церебрал (безгак комаси), инфекцион-токсик карахтлик (алгид форма), гемоглобинурияли иситма. Инфекцион-токсик карахтлик - кучли ҳолсизлик, тери ранглар, совуқ, тер билан қопланган. Юз чизиқли ўткирлашган, кўзлар чуқурлашган, ҳарорат пасайган. Бармоқлар рангпар. Пулъс тезлашган А/Б пасайган, нафас юзаки бўлиб, минутига 30 мартагача, диурез камайган, баъзан диарея кузатилади Гемоглобинурияли иситма – хинин ёки примахин қабул қилгандан кейин тўсатдан кучли қалтираш, гипертермия, бўғим ва мушакларда оғриқ, ўтли қусиш, бош оғриғи, сийдик қора рангда бўлади. Анемия ривожланади, гематокрит пасаяди ретикулоцитоз ривожланади. Энг оғир белги ўткир буйрак етишмовчилиги бўлиб, қонда тезда креатинин ва мочевина ошади. Тери ва шиллиқ қаватлар сарғаяди, геморрагик синдром келиб чиқиши мумкин. Гемоглобинурия 3-7 кун давом этади. Кўкрак ёшли болаларда безгак – хуружларнинг атипиклиги билан фарқланади. Қалтираш кам ифодаланган, тери рангпар, кейин кўкаради, кўп терламайди. Хуружлар орасидаги давр аниқ ифодаланмаган, тана ҳарорати баланд бўлади. Жигар, талоқ катталашади, анемия ривожланди. Оғир ҳолда менингоэнцефалит белгилари- қусиш, тутқаноқ, токсикоз, ичаклар дисфункцияси, инфекцион карахтлик белгилари ривожланади. Ҳомиладорликдаги безгак – хомилага ёмон таъсир қилади. Ҳомиладорлик бола ташлаш, ўлик туғилиш ёки чала туғилиш билан тугайди. Чала туғилган болаларда анемия, жигар ва талоқ катталашган бўлади. Ҳомиладор аёлда касаллик оғир анемия, токсик гепатит, шиш-асцитик синдром билан кечади. Download 1.43 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling