Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти


Download 1.43 Mb.
bet128/149
Sana26.06.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1655967
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   149
Bog'liq
ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАРДА ҲАМШИРАЛИК ИШИ

Эпидемиологияси. Инфекция манбаи қутурган итлар, мушук, бўрилар, тулки, бўрсиқлар, итнинг сўлагида вирус қутириш белгилари маълум бўлишидан 7-10 кун илгари пайдо бўлади. Қутириш касаллиги юқиши учун итнинг одамни тишлаши шарт эмас унинг сўлаги одам терисидаги кичкина шилинган жойига тушса ҳам касаллик юқади. Касалликни юзага келиши қутирган ҳайвон тишлаган жойига боғлиқ. Жароҳат одамнинг юз соҳасида бўлса 90%ида, қўл бармоқларида бўлса 63%ида, оёқда бўлса эса 23% ҳолдатларда касаллик юз беради. Қутириши ёз-куз ойларида кўпроқ учрайди. Одам боши ва юзининг тишланиши оёқ-қўллар тишланишига қараганда анча хавфли, итнинг кийим –кечак устидан одамни тишлаши ҳам хатарли.
Одамларга инфекция тарқатувчи асосий манба бўлган итларда касалликнинг икки тури нотинч ва тинч турлари кузатилиши мумкин. Касалликнинг нотинч тури аста секин бошланади. Атрофдаги кишилар итнинг нотинч, баджаҳл бўлаётганини дарҳол пайқаб оладилар. Бу ит ирриллайди, ўзини у ёқ–буёққа ташлайди. Еб бўлмайдаган буюмлар (пайраха, латта-путта , қоғозни) ея бошлайди ва одатдаги овқатни емайди. Бир-икки кундан кейин ит қайт қила бошлайди. Итнинг узуқ –узуқ , бўғиқ вовуллаши касалликка хос аломатдир. У ҳеч сабабсиз ҳуради, ҳавода ниманидир тишлаб олгандек бўлади. Унинг жуда қийналиб ютинаётганлиги сезилиб туради, итлар юришга интилади, уйдан қочиб кетади. Қутирган итлар от, моллар, чўчқа, парранда ҳайвонларни қопади, одамларга ташланади. Уларни индамай тишлаб сўнг яна қочиб кетади. Пастки жағ, тил, кўз мушаклари фалаж бўлиб қолади. Ҳайвон кўзлари қийшайган, қорачиқлари кенгайган, думи осилган бўлади. Сўлак оқиши кучаяди, олдинги оёқлари шол бўлади, ниҳоят ҳайвон томирлари тортишган ҳолда ўлади.
Қутиришнинг тинч тури қўзғалиш даври суст ифодаланади барвақт пайдо бўладиган фалажлик яққол кўзга ташланади. Итнинг чайнаш мушаклари фалаж бўлиши сабабли пастги жағи осилиб тушади.
Патогенези. Яраланган одам терисига тушган ит сўлагидаги вирус асаб толалари бўйлаб бош ва орқа мияга етиб боради ва уларда кўпайиб чуқур ўзгаришлар юз беришига сабаб бўлади. Айниқса n. Vagus, n. Glossopharungeus ва n. hypoglossus ядролари кўпроқ зарарланади. Ютиш ва нафасда қатнашадиган мушакларнинг тортишиб қисқариши, талвасага тушиб тиришиши, қаттиқ терлаш ва сўлак оқиши ана шу асаблар зарарланишига боғлиқ. Мияда кўпайган вируслар асаб толалари орқали ички органларга сўлак безларига етиб боради. Шу сабабдан қутирган ҳайвоннинг сўлагида вирус кўп бўлади.

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling