Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти


Download 1.43 Mb.
bet124/149
Sana26.06.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1655967
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   149
Bog'liq
ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАРДА ҲАМШИРАЛИК ИШИ

ҚОҚШОЛ-(tetanus)


Қоқшол- қўзғатувчининг заҳари таъсирида МАТнинг аниқ қисмларига таъсири натижасида, мушакларнинг тоник тортиши, тарқоқ тиришишлар билан тавсифланадиган оғир ўткир юқумли касалликдир.
Этиологияси. Қўзғатувчиси Сlostridium tetani спора ҳосил қилувчи бактерияларга таалуқли. Ташқи муҳитда спора шаклида учраб физико- кимёвий факторлар, антисептиклар, дезинфекцияловчи препаратларга ўта чидамли. Қулай шароитларда, анаэроб шароитда вегетатив шаклга айланади ва ўзидан 2 фракциядан иборат: экзотоксин (тетаноспазмин) ва гемолизин ишлаб чиқаради.
Эпидемиологияси. Эпидемиологик нуқтаи назардан қоқшол ташқи қопламлар инфекциялари гуруҳига мансуб. Касаллик манбаи бўлиб, касал одамлар ва ҳайвонлар хизмат қилади. Қўзғатувчилар асосан спора ва вегетатив шаклда уй ва ёввойи ҳайвонлари (отлар, сигир, қўй ва қўзилар, чўчқалар, қуёнлар ва бошқалар) ва одамлар (5-40%) ичакларида бўлишади. Қўзғатувчи заҳари ичакдан сўрилмайди. Қўзғатувчи споралари ажратмалари билан тупроққа тушиб, узоқ сақланади.
Патогенези. Қоқшол таёқчаси споралари тери жароҳатлари орқали қулай анаэроб шароитга тушгандан сўнг вегетатив шаклга айланади ва экзотоксин ажратади. Экзотоксин 3-та фракциядан ташкил топган (тетаноспазмин, тетаногемолизин, протеин) бўлиб, ацетилхолин синтезини кучайтиради. Асосий кучли таъсир қилувчи фракцияси бу тетаноспазмин гемотоген, лимфоген ва периневрал йўл билан бутун организмга тарқалиб асаб тўқима парда кучли фиксацияланади. Заҳар тормозловчи мотонеронларни блоклаб эфферент рефлектор ёйларининг координацияси бузилишига олиб келади. Мотонейронларда спонтал ҳосил бўлган импульслар кўндаланг тарғил мушакларда берилади ва уларнинг тоник таранглашишига олиб келади. Мушакларнинг узоқ вақт бундай қисқариши гипертемия ва метаболик ацидоз ривожланишига олиб келади. Ацидоз диафрагма ва қовурғалараро мушакларнинг тоник қисқариши натижасида юзага келган ўпка минутлик ҳажми пасайишини чуқурлаштиради. Мия стволидаги ретикуляр формация нейронларининг блокланиши парасимпатик асаб тизими тормозланишига, бу эса нафас ва юрак фаолиятининг тўхташига олиб келиши мумкин.

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling