Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти


Download 1.43 Mb.
bet132/149
Sana26.06.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1655967
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   149
Bog'liq
ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАРДА ҲАМШИРАЛИК ИШИ

Асорати. Жароҳатланган тери соҳасида флегмона, абсцесс, некроз. тромбофлебит, лимфостаз, инфекцион-токсик карахтлик, инфекцион токсик энцефалит, қари кишиларда 2 ламчи пневмония, сепсис ривожланиши мумкин.
Ташхисоти. Асосан клиник маълумотларга асосланиб: касаликнинг ўткир бошланиши, иситма, заҳарланиш, ўзига хос маҳаллий ўзгаришларга асосланиб ташхис қуйилади. Таққослаш ташхисоти асосан терининг маҳаллий гиперемия билан кечувчи касалликларидан - эризипелоид, дерматит, экзема, тугунчали эритема, флегмона, абсцесс ва бошқалар билан ўтказилади.
Давоси: Аксарият беморлар уйда ва врачлик пункити шароитида даволанадилар. Касалхонага ётқизишга касалликнинг оғир шакллари, буллёз-геморрагик ва қайталанувчи шакллари билан оғриган беморлар ётқизилади. врачлик пункити ва уй шароитида антибиотиклар ва кимёвий препаратлар оғиз орқали буюрилади. Олитетрин 1,0-1,25г , рондомицин0,9 г, эритромицин 1,2-1,5 л кунлик дозада тавсия қилинади. Антибиотикларга қарши кўрсакма бўлса, бисептол 2 таб х 2 маҳал, фурозолидон 0,2 г 3 маҳал 7 кун мабойинида овқатдан кейин буюрилади. Оғир ҳолатларда бензилпенициллин 1млн.дан 4 маҳал, қайталанувчи шаклида эса цефолоспроринлар (кефзол, клофоран) кунига 2-4 г дан, линкомицин кунига 1,8-2,0 г 8-10 кун мабойинида буюрилади.
Витаминотерапия поливитамин 2 дражедан 2 маҳал –иситма ўтгандан сўнг эритема соҳасига ультрабинафша нурлар чўзилувчан ва
рецидивланувчи шаклларида глюкокортикоидлар - преднизолон 30-40 мг (сутка5-10 кун давомида) тавсия қилинади. Беморлар яхши бўлгандан сўнг, тана ҳарорати нормаллашгандан 7 кундан сўнг стационардан чиқарилади 3 ойгача диспансер назоратига олинади (1 марта сарамас билан касалланган бўлса). Рецидивланувчи шакли билан касалланганларда диспансер назорати 2 йилдан кам бўлмаслиги керак.
Профилактикаси. Микротравмаларни, совуқ қотишларни олдини олиш, шахсий гигиенага риоя қилиш, терининг замбуруғли ва йирингли касалликларини ўз вақтида даволаш.
Рецидивланувчи шаклини профилактика қилишда: 1 ламчи касалланишни ўз вақтида даволаш ва бицилинопрофилактикадан фойдаланилади. Бу касалликка мавсумийлик хос бўлиб, мавсум бошланишидан 1 ой олдин ҳар ойда 1 марта 1.5 млн.ЕД бицилин-5 мушак орасига 3-4 ой давомида қилинади. Тез-тез рецидив бериб, мавсум билан боғлиқ бўлмаганда ҳар ойда бицилин-5 юқоридаги дозада 2-3 йил давомида қилинади.



VIII боб. БОШҚА ИНФЕКЦИЯЛАР


Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling