Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти


ОРТТИРИЛГАН ИММУНИТЕТ ТАНҚИСЛИГИ


Download 1.43 Mb.
bet133/149
Sana26.06.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1655967
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   149
Bog'liq
ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАРДА ҲАМШИРАЛИК ИШИ

ОРТТИРИЛГАН ИММУНИТЕТ ТАНҚИСЛИГИ
СИНДРОМИ
1980 йилнинг октябрь ойидан 1981 йилнинг мартигача Американинг Лос-Анжелес шаҳридаги 3та шифохонада пневмоцистли зотилжам ташхиси билан 5нафар беморлар даволанганлар. Маълумки, ушбу касаллик шартли патоген содда жонивор «пневмоциста Карини» томонидан чақирилади. Бу касаллик жуда кам учрайди, асосан чала туғилган чақалоқларда, иммунодепресантлар қабўл қилган ёки радионурлар таъсирига учраган одамларда ва саратон билан касалланган шахсларда аниқланади. Яъни, пневмоцистли зотилжам касаллигини пайдо бўлиши иммун тизимнинг жиддий шикастланганлигини кўрсатади.
Аниқланишича, ушбу беморларда иммун тизимнинг сусайишига олиб келадиган сабаб бўлмаган. Улар ёш бесоқолбозлар (гомосексуалистлар) бўлган. Беморларнинг иммун тизими текширилиб кўрилганда Т-лимфоцитларни (хелперларни) сони кескин камайиб кетганлиги аниқланган. Касалликни патогенези ва белгилари асосида бу хасталик «Орттирилган иммунитет танқислиги синдроми» - ОИТС деб номланган, русчасига «Синдром приобретенного иммунодефецита» - СПИД.
1981 йилнинг май ойида Нью-Йорк шаҳрида 26 нафар гомосексуалистларда (бесоколбозлар) иммунитет танқислигига мойил касалликлардан «пневмоцистли зотилжам» ва «Капоши саркомаси» аниқланган.
Лекин, ОИТСда учрайдиган даҳшатли ўзгаришларни фақат юқорида келтирилган сабаблар билан боғлаш қийин эди. Чунки касалликни ўрганиш жараёнида ОИТС бесоқолбозлардан ташқари фоҳишаларда, кўп марта қон қабўл қилувчиларда, бемор ҳомиладор аёллардан тугилган чақалоқларда топилганлиги касаллик сабабини бошқа йўналишда ҳам излашга тўғри келди.
Ретровирус бу қандай вирус? Вируснинг номидаги «ретро» сўзи “тескари” маъносини билдиради. Кўп микро- ва макроорганизмлар таркибида ДНК (дезоксинуклеиновая кислота- насл ташувчи) мавжуд. Генетик маълумот қуйидаги йўналишда тарқалади: ДНК-РНК-оқсил. Лекин айрим вируслар таркибида фақат РНК бор. Бундай вирусларда генетик маълумот тескари ҳолда ўтади: РНК-ДНК. РНКдан ДНКга маълумот тескари транскриптаза ёрдамида ўтади. Шундай йўл билан маълумотнинг ўтиши «тескари ёзиш» деб номланади, шу тариқада кўпаядиган вируслар ретровирус деб номланади.
Одам вирус билан зарарлангандан кейин касаллик белгилари пайдо бўлгунча анча вақт ўтишини ҳисобга олган ҳолда вирус лентивируслар кичик оиласига киритилган. Ленти деган сўз секин, узок давр маъносини билдиради.

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling