Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти


Download 1.43 Mb.
bet136/149
Sana26.06.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1655967
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   149
Bog'liq
ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАРДА ҲАМШИРАЛИК ИШИ

Ташхисоти. ОИВ касаллигини ташхислаш ўта жавобгарликни талаб қилади ва мураккаб вазифа ҳисобланади. Ташхислаш учун касалликнинг батафсил анамнезини, эпидемиологик анамнезини, жинсий ҳаёти ҳакидаги анамнезини (гомосексуализмга мойиллиги, тартибсиз жинсий алоқага мойиллиги), касални объектив кўрув ва лаборатория текширув натижалари зарур бўлади.
Касалликнинг клиник белгиларининг турлича бўлишини инобатга олган ҳолда олинган барча натижаларни динамикада таҳлил килиш керак. Ҳар бир мутахассис ОИВ касаллигида учрайдиган муросачи (оппортунистик ёки ОИТС-индикатор) касалликларни инобатга олиш керак. ОИТС касаллигини эрта пайдо бўладиган клиник белгиларини билиш керак. Врачнинг нотўғри кўйган ташхиси беморга жуда кучли руҳий таъсир кўрсатади.
Лаборатория таҳлилида (иммуноблот усулида) мусбат натижа олинганда, эпидемиологик маълумотлар ва касаллик белгилари мавжуд бўлсагина, уларга асосланиб, ОИВ касаллигининг клиник ташхиси қўйилади. Ташхисни лаборатория усулида тасдиқлаш учун турли текширувлар қўлланилади. Иммун тизимининг бузилиш хусусиятлари ўрганилади.
ОИВ касаллигида қондаги лимфоцитлар сони 1млн/мл гача тушиб кетади (нормада 2млн/мл). Лимфоцитлар ичида Т-хелперларни Т-супресорларга нисбати камайиши асосий аҳамият касб этади (+CD4: +CD8 нормада 3:1). ОИТС касаллигида эса бу нисбат бирдан паст бўлади. ОИТС билан касалланган беморларда лимфопения, тромбоцитопения, эозинофилия, қон айланишида иммункомплексларнинг купайишига боглик гипергаммаглобулинемия кузатилади.
ОИВ касаллигини ташхислашда вирусни ва унинг компонентларини (антигенларини, нуклеин кислотасини, тескари транскриптазани), ҳамда антителоларни аниқлаш ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Одам иммунитет танқислиги вирусига қарши ҳосил бўлган антителолар касаллик юққандан бир ой ўтгач аниқланади ва узоқ йиллар давомида қонда сақланади. Касалликнинг охирги даврида антителолар йўқ бўлиши мумкин.
Қондаги антителоларни аниқлаш учун қаттиқ фазали радиоиммунологик таҳлил, радиоиммунопреципитация ва иммунофермент усуллари қўлланилади. Бу таҳлилларни аниқлигини тасдиқлаш учун сезгиррок усул иммуноблотинг усулидан фойдаланилади. Иммуноблот таҳлилининг мусбат натижаси организмда одамнинг орттирилган иммунитет танқислиги вируси борлигини тасдиқлайди.

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling