Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти


Download 1.43 Mb.
bet137/149
Sana26.06.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1655967
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   149
Bog'liq
ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАРДА ҲАМШИРАЛИК ИШИ

ОИТС касаллигини даволаш. Ҳозирги даврда ОИВ касаллиги билан касалланган беморларни даволаб юбориш имконияти бўлмаганлиги сабабли даволашнинг мақсади беморларни умрини узайтиришга ва уни хаёт кечиришини яхшилашга каратилган бўлиши лозим.
Улар куйидагилардан иборат:
Бирламчи белгилар даврида (II А, II Б ваII B) ва иккиламчи белгилар даврининг ремиссия фазасида (III A, III Б, III B) клиник белгиларни намоён бўлган (манифестация) фазасида- тўғри (мақсадли) даволаш ва иккиламчи касалликларни олдини олиш билан бирга антиретровирус терапиясини олиб бориб, клиник белгиларини авж олишини камайтириш (ремиссия) ва хаётини яхшилашга эришиш.
ОИВ касаллиги билан огриган беморларни даволашда куйидаги асосий принципларга (қоидаларига) риоя қилиш таклиф қилинади:
- Беморнинг руҳий режимини ҳимоялаш;
- Ретровирусларга қарши этиотроп даво чораларини ўз вақтида бошлаш ва иккиламчи касалликларнинг олдини олиш;
- Беморларга дори-дармонларни лозим бўлган энг камини пухталик (синчковлик) билан танлаш;
- Иккиламчи касалликларни эрта аниқлаш ва уларни вақтида даволаш.
ОИТС касаллигини олдини олиш ва эпидемияга қарши чора-тадбирлари. Одам иммунитети танқислиги вирусини юқишини олдини олиш ва эпидемияга қарши кураш чора-тадбирларини, соғлом турмуш тарзини аҳоли ўртасида, айниқса ёшлар орасида тарғиб қилишдан бошлаш зарур. Шунингдек касалликни жинсий алоқа йўли орқали, ундан ташқари вирусни зарарланган қон ва қон маҳсулотлари орқали ҳамда тери бутунлиги бузилиши билан олиб бориладиган барча муолажалардан юқишининг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар ўтказилиши лозим. Касаллик вирусининг юқишининг олдини олишда муҳим тадбирлардан бири касалликни инсонларда ўз вақтида аниқлашдир. Шунинг учун аҳолининг айрим гуруҳлари орасида эпидемиологик назорат ўрнатилади, белгиланган гуруҳлар орасида тестгача консультация ўтказилади. Уларнинг розилиги билан ОИВ касаллигига лаборатория текшируви учун қон олинади. Текширилиши лозим бўлган гуруҳлар Ўзбекистон Республикаси Бош Давлат санитария врачи томонидан тасдиқлаган: «Аҳолини ОИТСга текшириш қоида ва меъёрлари»да белгилаб берилади. ОИВ касаллигига лаборатория текшируви ишларида айниқса, аҳолининг бу касалликни юқиш хавфи юқори бўлган табақаларига алоҳида эътибор қаратилмоги лозим. Бу ишга лозим бўлган такдирда аҳолининг барча қатлами ёрдамида гиёҳвандлар, бетартиб жинсий алоқа қилувчи «енгил оёқ» шахслар аниқланиб, улар тўлиқ лаборатория текширувидан ўтишига эришмоқ лозим. ОИВ касаллигининг олдини олишда яна муҳим аҳамият касб этадиган масала аҳоли ўртасида ўтказиладиган тиббий тарғиботдир. Унда оммавий ахборот воситаларидан кенг фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Тиббиёт ходимлари аҳолининг барча қатламлари билан учрашувларда ёш йигит-қизлар билан мактаб, лицей, колледж, институт ва бошқа жойларда суҳ-бат ўтказилаётганда ОИВ касаллигининг юқиш йўллари билан батафсил таништириш ва ундан сақланиш йўл-йўриқларини кўрсатиши ва ҳимоя воситаларидан фойдаланишни ўргатиш каби ишларни олиб боришлари лозим. Юқиш хавфи туғилган ҳолларда мурожаат қилган шахсларга, қолаверса ОИВ касаллиги ва жинсий алоқа йўли билан юқадиган касалликларга чалинган шахсларга, гиёҳвандларга тиббий ёрдам кўрсатаётган вақтда меҳр-оқибат кўрсатиш муҳим аҳамият касб этади. Уларга боғлик ўтказиладиган барча чора-тадбирларни конфиденциал ҳолатда ўтказилиши лозим. Ушбу шахсларни касалликни тарқатиш хавфини камайтириш мақсадида керакли воситалар билан (презерватив, бир марта ишлатиладиган шприц ва игна, зарарсизлантирувчи моддалар) таъминоти масаласи билан шуғулланиш зарур. Шу билан бирга муаммоси ва юқтириши мумкин бўлган хавфларни таҳлил ва мухокама қилиш жараёнида улар билан мунтазам тарғибот ишини олиб бориш, хулк-атворини, юриш-туришини ва бошқа ножўя ҳатти-ҳаракатларини ўзгартиришга чақириш керак. Аёлларнинг масаласида турмушга чиқиш, оила қуриш, бола кўришда бошқалар билан тенг хуқуқга эга эканлигини чекламасликка интилиш зарур.

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling