Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти
Download 1.43 Mb.
|
ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАРДА ҲАМШИРАЛИК ИШИ
Патогенези. Бошқа вируслар қаторида ОИВ тирик ҳужайраларни ичида кўпаядиган паразит ҳисобланади.
Инфекция патогенезида 2 та омилни ажратиш мумкин: Вируснинг организмга бевосита таъсири; Вируснинг зарарланган ҳужайраларни фаолиятини ишдан чиқариш оқибати. Вируснинг организмга бевосита таъсири қуйидаги белгиларни пайдо бўлишига олиб келади: лимфа безларнинг катта бўлиши, одамнинг озиши, тана ҳароратининг юқори бўлиши, ич кетиши, асаб тизими фаолиятинингбузилиши. Лекин вирус бевосита одамни ўлимга олиб бормайди. ОИТС касаллигини ривожланишга олиб келадиган омил- бу вируснинг зарарланган ҳужайраларга таъсиридир. Юқорида айтилгандай вирус организмнинг кўп тур ҳужайраларида кўпаяди, лекин кўп ҳужайраларда вирус кўпайса ҳам уларни ўлдирмайди ёки жуда кам қисмини ўлдиради, ўлган ҳужайралар ўрнига янгилари ҳосил бўлади. ОИВ- инфекцияни ОИТС босқичига ўтишида асосий омил – бу лимфоцитларни Т-хелпер турининг жароҳатланиши ва камайиб кетишидир. Вирус ушбу ҳужайраларда кўп миқдорда ҳосил бўлади ва уларни ўлимга олиб келади. Т-хелперлар сони аста-секин камайиб боради, чунки ўлган лимфоцитлар ўрнига янгилари пайдо бўлади. Кўп йиллар мувозанат сақланади. Лекин бориб-бориб ўлган лимфоцитларни сони кўпайиб боради ва бу жараён тезлашади. Лимфоцитлар сони камайиши айрим даражага етгандан сўнг ОИТС касаллиги бошланади. Т-хелперлар бутун иммун тизимини ишини бошқариб туради. Нормал ҳолатда иммун тизими рак ҳужайраларга, микробларга, вирусларга, замбуруғларга, паразитларга қарши курашади ва организмда уларнинг купайишига йўл қўймайди. Иммун тизимининг фаолияти бузилиши натижасида ОИТС касаллигида турли ўсмалар, оппортунистик инфекциялар пайдо бўлади ва организм уларга қарши курашиш хусусиятини йуқотганлиги сабабли оддий инфекциялар ҳам организмда тўхтовсиз кўпаяди, касаллик сурункали шаклга утади ва пировардида ўлим билан тугайди Клиникаси. ОИВ касаллигидаги инфекцион жараён ҳам барча юқумли касалликларда бўладиган инфекцион жараён қонуниятлари асосида кечади. Инфекцион жараён қуйидагича ривожланади: Касалликнинг юқиши Инфекциянинг яширин даври. ОИВ касаллигининг бирламчи ўткир клиник кўриниш даври. ОИТСга мужассамлашган белгилар даври (ассоцирланган симптомокомплекс ёки ОИТСга қариндош симптомокомплекси). ОИТС- Ортирилган иммунитет танқислиги синдроми даври. 1. Касалликнинг юқиши. Вирус кўпинча, бемор билан жинсий алоқа қилганда, бемор қони билан ифлосланган асбоб-анжомларни қўллаганда, бемор қонини, қон зардобини қуйганда, бемор онадан болага ҳомиладорлик ёки туғиш вақтида ва кўкрак сути билан эмизганда (агар чақалоқнинг оғиз бўшлигидаги шиллиқ қаватлар ёки тилида жароҳатлар, ярачалар бўлса) юқиши мумкин. Таркибида маълум миқдорда вирус билан зарарланган биологик суюқлик (қон, қон зардоби) жароҳатланган тери ва шиллиқ қаватларга (кўз, оғиз бўшлиги) тушганда юқиш эҳтимоли бор. 2. Инфекциянинг яширин даври. Бу давр ОИВни юқтириб олгандан кейин, таҳлилий ўзгаришсиз ва таҳлилий ўзгаришлар даврларига бўлиниб, 1неча ойдан 5-10 йил ва ундан кўпроқ давом этиши мумкин. Касалликнинг бошланғич кўрсаткичлари антигенемия ва вируемия бўлиб, сал кечикиброқ 2-6 ҳафтадан кейин вирусга қарши специфик антителолар пайдо бўлади ва узлуксиз бир неча ойдан касалликнинг сўнгги давригача давом этади. ОИТС даврига келиб эса специфик антителолар титри қонда камаяди. Бундай ҳолга сероконверсия дейилади. Сероконверсия – қондаги антигенемия билан алмашиб туриши мумкин, бундай ҳолни эса серонегативация дейилади. Шу давридан бошлаб организмда иммунодисфункция ва иммунодефицит кучая боради. 3. ОИВ инфекциясининг бирламчи ўткир клиник кўриниш даври. Бу даврда 17-25% ОИВни юқтириб олганларда носпецифик ўткир клиникаси гриппга ёки юқумли мононуклеозга хос белгилар кузатилади. Бунда тана ҳарорати кўтарилиб, бир неча гуруҳ лимфа безлари, жигар ва талоқ катталашади, буғимларда оғриқ бўлиши мумкин. Терида тошмалар пайдо бўлади. Бундай ҳол 10-12 кун давом этиб, беморлар тузалиб кетадилар. Қонни ОИВ касаллигига текширилганда мусбат натижа кузатилади, кондаги Т-лимфоцитлар микдори бироз камайган бўлади. ОИВни юқтириб олган бошқа гуруҳ шахсларда эса ҳеч қандай клиник ўзгаришлар бўлмаган ҳолда, ўзлари тиббий текширувдан ўтиб, махсус ВИЧ лабораториясида қон топшириб, ОИВга специфик таҳлиллар (ИФА) мусбат натижа бўлгандагина, ўзларини ОИВ ташувчи эканликларини биладилар. ОИВни юқтириб олганларнинг бошқа бир қисмида иммун ва асаб тизимларини шу вирус таъсирида зарарланганлиги сабабли, ҳеч қандай клиник белгилар бўлмасдан туриб, қайталанувчи тарқоқ лимфоаденопатия ҳолати кузатилади. Бунда одам организми периферик лимфа тугунларини икки ва ундан кўпроқ қисмида лимфа тугунлари катталашганлиги сезилади (чов соҳасидан ташқари), пайпаслаганда эса оғриқсиз, қузғалувчан бўлиб, бундай ҳол 3 ой ва ундан кўпрок вақтгача давом этади. Бундай ҳолни тарқалган лимфоаденопатия дейилади. Бу даврда ОИВ билан касалланган шахсларда – патогенетик белги ҳисобланган- «тукли лейкоплакия» кузатилади. Бунда тилнинг ён томонларида оқиш рангли энантемалар бўлиб, бошқа этиологияли энантемалардан фарқлирок, у тилнинг остки қисмида бўлмайди ва шпатель билан кўчирилганда кўчмайди. Аста-секин бу давр ОИВ касаллигининг ОИТСга мужассамлашган белгилар даврига ўтади. 4. ОИТСга мужассамлашган белгилар даври (СПИД ассоцирланган симптомокомплекс- САС). ОИТС даврининг бошланишидан олдинги давр – преСПИД бўлиб, бунда клиник кўринишлар носпецифик ҳолда кечади. ОИТС даврининг олдинги даврида номаълум сабабларга кура тана харорати 38-40огача кўтарилиб, кечга яқин ва тунда кучаяди. Бемор кўп терлайди, умумқувватсизлик, тана вазнининг камайиши, сабабсиз ичининг суриши кузатилади. Беморларда кў-пинча бир-бири билан боғланган ёки боғланмаган ноаниқ симптомлар кузатилади. Бундай симптомлар фақат ОИТСга хос симптомлар бўлмай, уларнинг баъзилари ўзига мустақил синдром хисобланади ва «ОИТСга боғланган уйғунлик»- «СПИД ассоциированный симптомокомплекс (САС)» дейилади. Бундай уйғунлик бир неча йил давом этгандан кейин беморларда ОИТСнинг айнан клиник кўринишлари намоён бўлади. САС-ОИТСга боғланган уйғунлик даврининг кейинги босқичларида юқоридаги клиник кўринишларга- оғиз бўшлиги шиллиқ қаватларда замбуруғли касалликлар, доимий йўтал, ўраб олувчи темиратки (Herpes simplex), тери касалликлари, Капоши саркомаси сингари ўта хавфли касалликлар қўшилади. Бундай касалликларнинг қўшилиши беморларда ОИТС касалининг классик манзараси намоён бўлишига олиб келади. Бу ҳодиса иммун тармоқнинг Т-лимфоцитли ҳужайра танқислиги билан боғлиқлигидадир. Ушбу босқичда ОИВ касаллигига гумон қилиш учун мужассамлашган белгилардан (СПИД ассоцирланган симптомотокомплексдан) 2 ва ундан кўпроқ клиник ва таҳлилий кўрсаткичлар бўлиши керак. 5 ОИТС- орттирилган иммунитет танқислиги синдроми даври. ОИВ касаллигига чалинганларнинг бир қисмидагина (25%) касалликнинг ОИТС даври намоён бўлади, лекин кўпчилик ОИВ билан зарарланганлар лимфоаденопатия давридан тўғридан-тўғри ОИТС даврига ўтади. Download 1.43 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling