Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти


Download 1.43 Mb.
bet131/149
Sana26.06.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1655967
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   149
Bog'liq
ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАРДА ҲАМШИРАЛИК ИШИ

Клиникаси.
Классификацияси.
1.Маҳаллий ўзгаришлар характерига кўра:
а)эритематоз б)эритематоз – булёз с)эритематоз – геморрагик
д)булёз – геморрагик
2.Оғирлик - даражасига кўра: а)енгил б)ўрта оғир с)оғир
З.Касаллик бошланишига кўра: а) бирламчи б)рецидивланувчи с)қайтар
4.Маҳаллий ўзгаришларнинг организмда тарқалганлигига кўра:
а) маҳаллий б)тарқалган с) метастатик
Яширин давр - бир неча соатдан 5 кунгача давом этади. Касаллик ўткир, қалтираш, умумий ҳолсизлик, бош оғриғи, мушаклар оғриғи, баъзан кўнгил айниши ва қусиш, тахикардия ва ҳароратнинг 39-40°гача кўтарилиши билан боради. Баъзи касалларда делириоз ҳолат, тутқаноқлар, менингизмлар кузатилади.
Касаллик бошлангандан 12-24 соат ўтгач маҳаллий ўзгаришлар юзага келади: жароҳатланган тери соҳасида оғриқ, гиперемия, шиш қайд қилинади. Маҳаллий жараён юз, тана, муча териси ва баъзи ҳолда шиллиқ қаватларда кузатилиши мумкин.
Эритематоз шакли - жароҳатланган терида шиш, оғриқ характерли, эритема тўқ рангда, чегаралари аниқ, периферик тарқалган. Кейинчалик эритема соҳасида терининг қипиқланиши кузатилади(34-35-расм).
Эритематоз-буллёз шакли - касаллик эритематоз шаклидек бошланади, лекин 1-3 кун ўтгач эритема соҳасидаги эпидермиснинг кўчиши ва ҳар хил ҳажмдаги сероз суюқлик билан тўлган пуфакчалар ҳосил бўлади. Кейинчалик пуфакчалар ёрилиб, уларнинг ўрнида жигар рангдаги пўстлоқчалар ҳосил бўлади. Булар кўчиб тушгандан сўнг ёш ва нозик тери кўринади. Баъзи ҳолларда пуфаклар ўрнида трофик яраларга айланувчи эрозиялар юзага келиши мумкин.
Эритематоз-геморралик шакли - худди эритематоз шаклидек кечади, лекин эритема соҳаларида қон қуйилишлар бўлади.
Буллёз-геморрагик шакли- худди эритематоз-буллёз шаклидек бошланиб, ундан фарқи сероз суюқлик билан тўлган пуфаклар ўрнида геморрагик экссудат билан тўлган пуфаклар ҳосил бўлади.
Касалликда бу ўзгаришлардан ташқари лимфатик тугунларда яллиғланиш жараёнлари кузатилади. Периферик қондаги ўзгаришлар: лейкоцитоз, нейтрофилёз, ЭЧТнинг ошиши;
Касалликнинг умумий белгилари 3-10 кунгача сақланади.
Енгил шакли қисқа вақтли (1-3) кунгача баланд бўлмаган тана ҳароратининг кўтарилиши (39°С)га, кам ривожланган заҳарланиш ва терининг 1 та анатомик соҳасидаги эритематоз жароҳатланиши билан тавсифланади.
Ўрта оғир шакли нисбатан узоқроқ (4-5 кун) ва юқори (40° С гача), яққол заҳарланиш (бирданига умумий ҳолсизлик, кучли бош оғриғи, анорексия, кўнгил айниш, қусиш), тарқоқ эритематоз, эритематоз-буллёз, эритематоз-геморрагик жароҳатлар билан характерланади.
Оғир форма - узоқ давом этувчи (5 суткадан ортиқ) ва ўта юқори (40° ва ундан юқори) иситма, заҳарланиш, руҳий бузилишлар билан, терида эритематоз-булёз, булёз-геморрагик жароҳатлар, кўпинча флегманоз, гангреноз, сепсисли, пневмонияли, инфекцион-токсик шакли, инфекцион токсик энцефалитли асоратлар билан тавсифланади.
Рецидивланувчи сарамас - бу бирламчи касалланган тери соҳасида 2 йилдан сўнг касалликнинг қайта ривожланиши. Рецидивланувчи сарамас 15-45% ҳолларда учраб, асосан ёшларда кам ҳолларда қариларда кузатилади.
Қайтар сарамас - юқоридаги ўзгариш 2 йилдан ортиқ вақт ичида юзага келишидир.

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling