Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти
Download 1.43 Mb.
|
ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАРДА ҲАМШИРАЛИК ИШИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ташхисоти ва қиёсий ташхисоти.
- Эмлаш тўғрисида.
Патологик анатомияси. Қутиришдан ўлган одамлар мурдаси ёриб текширилганда узунчоқ мия, мияча аммон шохи, орқа мия симпатик ганглияларда шиш пайдо бўлади. Уларда қон қуйилгани кўринади.Ўпка қонга тўлиб кетади. Юрак мушагида дегенератив ўзгаришлар, шиллиқ пардаларида қон қуйилиш аломатлари аниқланади.
Клиникаси. Яширин даври 1-2 ой давом этади. Яширин даврининг узоқ қисқа бўлиши қутирган ҳайвон тишлаганда юзага келган жароҳатнинг қаерда жойлашгани, катта кичиклиги, чуқур юзакилигига боғлиқ. Клиникасида уч давр фарқланади: 1.Продромал давр. 2-3 кун уйқуси бузилиб, иштаҳаси бўғилади. Қўрқув ҳисси, кайфияти ўзгарувчан бўлади. Бемор атрофга лоқайд бўлиб ётади. Субфебрилитет, тишланган жароҳат тортилиб оғрийди. Гидро-, аэрофобия пайдо бўлади. Беморлар чанқаб суюқлик ичишга уринса, дарҳол ютиш ва нафас мушаклари тортишиб, қисқариб қаттиқ оғрийди. Шу сабабли сувни кўриши биланоқ, ундан қўрқади. Овози бўғилади, бадани терлаб сўлаги оқади, ҳиқичоқ тутади, қорачиғи кенгаяди. Оёқ қўллари оғрийди, кўзларда қўрқинч кўринади. Тахикардия, аритмия, нафас тартибсиз, юзаки. Талвасаланиш нафас ва ютиш мушакларидан бошланиб, кейин ҳамма мушакларга тарқалади. Арзимаган товуш, лампа ёриғи, бемор баданига бирор нарсанинг сал тегиши ҳамма мушакларнинг тортишишига сабаб бўлади . Бу даврда бемор ухламайди, ўз-ўзини тишлайди, эс–ҳуши кирди чиқди. Кейинчалик галлюцинация пайдо бўлади, бемор алаҳлайди. Бу давр 2-6 кун давом этади. 2.Фалажланиш даври. Гидрофобия камаяди, бемор тинчланади, суюқлик ича бошлайди, ҳарорат юқорилигича қолади, сўзларни аниқ, тиниқ айта олмайди, шу ҳолатда оёқлар фалажи бошланади. Орадан 15-20 соат ўтгач тананинг бошқа мушаклари ҳам фалаж бўла бошлайди. Шу ҳолат давом этиб бемор юрак етишмовчилиги, нафас маркази фалажи оқибатида ўлади. Ташхисоти ва қиёсий ташхисоти. Ташхис асосан эпидемиологик анамнез маълумотлари ва клиник белгилари асосида қўйилади. Анамнез йиғаётганда беморни ит қачон тишлагани ёки жароҳатланган терига ит сўлаги тушган вақти, тишлаган итнинг тақдири(ўлди, ветеренар назорати, йўқолди) жароҳатдан кейинги чандиқ ўрнида оғриқ бўлиши, беморнинг руҳияти ўзгаришига аҳамият берилади. Беморни кўрикдан ўтказаётганда жароҳатдан кейинги чандиққа, қорачиқлар ҳолатига, терлаш, сўлак оқиши каби белгиларига аҳамият берилади. Ташхис қўйишда аксарият ҳолларда гидро-, аэро-, акустикофобия, агрессив ҳаракатлар, кейинчалик юзага келадиган парез ва фалажланишлар муҳим аҳамият касб этади. Қутиришни қоқшолдан, ҳақиқатдан атропиндан заҳарланишдан фарқлаш керак. Қоқшолда мушакларнинг тетанус ҳолда тортилиб қисқариши, сардоник тиржайиши тризм алаҳлаш галлюцинацияси бўлмаслиги, қорачиқларининг одатдагидек кўриниши бемор эс-ҳуши айнимаслиги анамнезда бирор ҳайвоннинг тишламаганлига асос бўлади. Қоқшолда мушаллар доимий қисқарган ҳолда бўлади, қутиришда – мушаллар тутқоноқ тутмаган вақтда тортишиб–қисқариб турмайди Атропиндан заҳарланишда – қорачиқлар кенгайган, афти–башараси қизарган, гидро-аэрофобия кузатилмайди. Қутирганлар 80-85%да Бабеш-Негри доғлари кўринади. Биологик усул –қутирган ҳайвон миясидан тайёрланган эмульсия қуён миясига юборилади, кейин текширилади. Давоси. Ҳайвон тишлаб олганда нима қилиш керак. Бирор ҳайвон одамга ҳужум қилган бўлса, ярани дарҳол совунлаб илиқ сувда ювиш , ярага йод настойкаси қўйиш, вақтни ўтказмай эмлаш учун пастер пунктига бориш керак. Чунку ярани ўша жойда даволаш антирабик эмлаш ўрнини боса олмайди. Қутириш касалига йўлиққан ҳайвоннинг қонида, сийдигида, ўтида ва сутида вирус бўлмайди, шу сабабли сут ёки эчкининг сутини тасодифан истеъмол қилган кишилар эмланиши шарт эмас. Агар бирор одам касал ҳайвоннинг ҳам сутини қайта ишлаган ёки терисини шилиб олган бўлса, бундай ҳолларда у киши қутиришга қарши албатта эмланиши керак. Бу касалликнинг хос давоси йўқ. Қутиришга даво қилишда симптоматик ва патогенетик даво усуллари қўлланилади. Бу усуллар беморни бироз тинчлантиради. Бемор шовқин-сурондан ҳоли, тинч алоҳида хонада ётиши керак. Хона озгина қоронғилатилган ва эшиги берк турадиган бўлиши лозим, унга ухлатадиган, юрак тинчлантирувчи, оғриқ қолдирувчи дорилар берилади . Эмлаш тўғрисида. Ҳар бир эмлашда ишлатиладиган вакцина миқдори қатъий белгиланади. Эмлаш қорин териси остига қилинади. У кўп оғритмайди, тез ўтиб кетади. Эмлаш сонини врач белгилайди. Врач зарарланган кишининг касал ҳайвон билан алоқада бўлиш тафсифига, шунингдек тишлаб олинган жой, тишлаш сони, оғирлигига қараб эмлаш сонини белгилайди . Москвадаги Мечников номли вакцина ва зардоб илмий –тадқиқот институтида – антирабик гаммаглобулин тайёрланади. Бу препарат иммунли қутириш касаллиги юқмайдиган ҳайвон қони зардоби таркибий қисмлардан биридир. Қоннинг бу қисмида кўп миқдорда антителолар, яъни қутириш касаллиги вирусининг зарарли таъсирини бартараф қиладиган моддалар бор . Гаммаглобулин ҳайвон тишлагандан мумкин қадар тезроқ организмга киритилади. Антирабик гаммаглобулин юборилгандан кейин 24 соат ўтгандан сўнг антирабик вакцина билан эмлаш курси тайинланади. Вакцина юборилган пайтда, организм антителолар деб аталган алоҳида ҳимоя моддаларини ҳосил қила бошлайди. Вакцина организмга барвақт юборилса, антителолар эрта ҳосил бўлади ва шу билан бирга , улар вирус билан шу қадар тезроқ учрашади. Башарти вирус асаб йўллари орқали мияга ўтиб, зарарланиш касалликка айланганидан кейин бемор албатта ўлади . Ҳозирги вақтда республикамизнинг барча туманларида аҳоли яшайдиган пунктларда антирабик вакцина ва антирабик гаммаглобулин етарли миқдорда мавжуд. Download 1.43 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling