Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти


Download 1.43 Mb.
bet130/149
Sana26.06.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1655967
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   149
Bog'liq
ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАРДА ҲАМШИРАЛИК ИШИ

Профилактикаси. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 18 январдаги 32-сонли карорига биноан қишлоқ жойларида, қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг махсус хизмати ходимлар дайди итларни йўқ қилиши лозим. Хонаки ит ва мушуклар доимий ветеренария хизмати назоратида бўлиши керак. Уларни вақти билан эмлаб турилади. Тишланган ит ўз хўжайининг уйига ёки ветенария муассасида 14 кун давомида назорат остида сақланади. Шу муддат ичида ҳайвонда қутириш аломатлари пайдо бўлса, уни ўлдириб текшириб кўрилади. Ит тишлагандан кейин 14 кун ичида ўша ит ўлса, ёки йўқолиб кетган булса, одамнинг эмланиши зарур. Касал ҳайвонни ажратиб қўйиш керак. Бундай ҳайвонни ажратиб қўйиш мумкин бўлмаган тақдирда улар ўлдирилади, жасади эса, ветеринария ходимлари етиб келгунча сақланади. Қутирган ҳайвон ётган жой ўрнини NaOHнинг 1-2 %ли эритмаси билан ёки формалиннинг 2%ли эритмаси билан албатта дезинфекция қилинади. Ҳайвон сўлаги билан ифлосланган кийим–кечакни қайнатиш, сўнгра ювиш керак. Ювиб бўлмайдиган кийимлар қизиган дазмол билан дазмолланади.
Ит, мушукларни тўғри асраш қутиришнинг олдини олишда катта аҳамиятга эга. Шаҳарда, туман марказида, ишчилар посёлкасида ёки қишлоқда яшовчи ити бор ҳар бир киши ҳар йили уни рўйхатдан ўтказиб, гувоҳнома ва номерли белги олиши керак. Чорво молларини қўриқлайдиган итлардан ташқари барча итларни боғлаб асраш керак. Хонаки ва хизматдаги итларни ҳовлидан буриндиқ кийгизиб, тасма билангина олиб чиқиш лозим. Ит, мушукларни болалар бўлган жойларда сақлаш ярамайди .


САРАМАС
Сарамас - ўткир инфекцион касаллик бўлиб, гемолитик стрептококк чақиради, иситма, заҳарланиш, терида яққол чегараланган яллиғланиш жараёнлари билан характерланади.
Этиологияси – қўзғатувчиси бетта гемолитик стрептококк А гуруҳига мансуб. Стрептококкларнинг барча серологик турлари таркибида эритроген заҳар (ДНК занжирининг термолабил фракцияси), ва аллерген(ДНК занжирининг термостабил фракцияси) сақланади. Бу заҳарлар таъсири стрептококкли инфекциянинг у ёки бу шаклини юзага келишига сабаб бўлади.
Эпидемиологияси. Сарамас ташқи қопламлар инфекцияси жумласига киради. Касаллик манбаи бўлиб стрептококкли инфекциялар(ангина, скарлатина ва бошқалар) бошқалар биланоғриган беморлар ва бактерия ташувчилари хизмат қилади. Сарамасда инфекция эндоген ва экзоген йўллар орқали юзага келади. Экзоген инфекция асосан маиший мулоқот йўли билан терида юзага келган жароҳатларга бирламчи стрептококклар билан ифлосланишдан юзага келади. Эндоген инфекция эса терида юзага келган сурункали ўчоқда, баъзи ҳолатларда бактерияларнинг баъзи аъзолардан (асосан ЛОР аъзолардан) лимфа ёки қон орқали терига бориши натижасида юзага келади. Сарамаснинг контагиоз кўрсатгичи жуда паст, баъзи ҳолатларда стрептококо инфекция учун манба бўлади. Бу касаллик билан кўпинча аёллар касалланади. Сарамас учун ёз-куз мавсумийлик хос.
Патогенези. Қоида бўйича стрептоккокк билан инфицирланишга жароҳатланган тери сабаб бўлади, баъзи ҳолларда тери бутунлигида ҳам касаллик юзага келиши мумкин. 1. Микроблар терига чиритувчи микроблар манбаи бўлган одамлардан юқади бу экзоген инфекция дейилади. 2. Хусусий организмдаги ўчоқлардан гемотоген ва контакт йўли билан юқади- эндоген инфекция дейилади. Стрептококларнинг патогенетик таъсири организмда махаллий ва умумий ўзгаришларга олиб келади.
Махаллий жараён сероз ёки сероз геморралик ялиғланиш, гиперемия, жароҳатланган соҳа тери, тери ости ёғ қаватининг шиши ва инфильтрацияси билан тавсифланади. Касаллик оғир кечганда бириктирувчи тўқима йирингли инфильтрат билан асоратланишидан то абсцесслар ҳосил бўлиши ва тўқималар некрозигача олиб боради. Патологик жараёнга шу билан бирга лимфа томирлари (лимфангит), артериал (артериит), веноз (флебит) қон томирлари берилади.
Умумий ўзгаришлар. Иситма, заҳарланиш, ички органларнинг токсик зарарланиши билан характерланади. Лимфатик ва қон томирлар бўйлаб тарқалаётган стрептококклар маълум шароитларда иккиламчи йирингли асоратларга олиб келиши мумкин.

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling