Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти


ГАЗ ЎТКАЗУВЧИ НАЙНИ ИШЛАТИШ


Download 1.43 Mb.
bet143/149
Sana26.06.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1655967
1   ...   139   140   141   142   143   144   145   146   ...   149
Bog'liq
ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАРДА ҲАМШИРАЛИК ИШИ

ГАЗ ЎТКАЗУВЧИ НАЙНИ ИШЛАТИШ


Метеоризм- ичакда газлар ўзича чиқиб кетмасдан ичакни дам қилиб юбориши ва қорин бўшлигида қолиши. Ичакни тозалайдиган клизма газ ҳосил бўлишини камайтиради ва газларни чиқариб юборади, лекин у қисқа муддатда наф беради ва бундан ташқари ҳамиша ундан фойдаланиб бўлмайди. Мана шундай ҳолларда газ ўтказувчи най ишлатилади. Газ ўтказувчи най-узунлиги 30-50 см, диаметри 3-5 мм келадиган қалин деворли силлиқ юмшоқ резина най ичакка киритиладиган учи бош қисми узра думалоқланиб келган, иккинчи учи кўндалангига кесилган. Найни қайнатиб олиб вазелин ёки бошқа ёғ суртилиб орқа тешикка 10-30 см ичкарига киритиб қўйиш зарур, лекин ташқи учи орқа тешикдан 5-6 см чиқиб турсин. Найдан ичак ичидаги суюқлик оқиб чиқиши мумкин бўлганлиги учун ўрин бош ифлос булмасин деб, найнинг ташқи учи бемор тагига қўйилган резина тўшакка ёки букланган чойшабга тўғрилаб қўйилади. Найни қўйганда оғритмаслик учун шошмасдан, айлана ҳаракатлар билан киритиб қўйиш керак. Газ чиқиб кетиш корин дамлиги камайгунча газ ўтказувчи найни кўпи билан 2 соат қўйиб қўйиш керак. Сутка давомида уни маълум вақт оралатиб туриб, бир неча марта қўйса бўлади. Ичакда каттиқ нажас массалари тўпланиб қолса, газ ўтказувчи найни киритиш қийинлашади. Бундай ҳолларда уни қўйишдан аввал глицерин билан микроклизма қилинади. Най чиқариб олгандан кейин орқа тешик атрофини пахта билан артиб олиш, таъсирланган бўлса, қандай бўлмасин бирор маз суртиб қўйиш, дори сепиш ва думба орасига бир бўлак тоза пахта қўйиш керак. Найни иссиқ сувда совунлаб ювиш ва қайнатиб олиш лозим. Чунки ичак касалликларида айникса, инфекцион касалликларда клизма учун тутиладиган асбоблар орқали ҳамиша касал кишидан соғлом одамга инфекция юктириш мумкин.

ОРҚА МИЯ СУЮҚЛИГИНИ ОЛИШ


Люмбал пункция учун бемор оёқлари тиззаларида букланган ва тизза қорнига тортилган ҳолда ўнг ён бошини босиб ёстиқсиз ётиши керак. Люмбал пункцияни врач бажаради. Тиббиёт ҳамшираси орқа вазиятни сақлаш учун чап қўлини бемор ёнбоши остига, кафтини пастга қаратиб киритади ва бемор ётган стол ёки каровот четини чап қўли билан беморнинг оёқлари ушланади. Иккинчи ёрдамчи эса беморнинг бошини ушлаб туриши керак. Пункция бел умуртқасининг 3-4 бел умуртқалари соҳасида амалга оширилади.
Пункция қилинадиган соҳа терисига йод настойкаси суртилиб, сўнгра ўша заҳоти спирт билан артилади. Терига йод ва спирт суртишни умуртқалар бўйлаб ўтадиган чизиқдан бошланади, сўнгра шу чизиқнинг чап ва ўнг томонидан ҳали ишлов берилмаган тери кисмларига суртишга ўтилади. Бунинг учун тиббиёт ҳамшираси беморнинг ёнбош суяклари қирраларини пайпаслайди ва йод настойкаси билан уларни туташтирадиган чизиқдан ўтказади. Бу чизиқ умуртқа поғонасининг 3-4 бел умуртқалари қирралар, ўсиқлари сатҳида кесиб ўтади. Мандренли махсус узун игнани катта ёшдаги беморга 4-6 см чуқурликда киритилади. Орқа мия пардалари тешилганидан кейин мандрен чиқарилади ва игна калла суяги ичидаги босимни ўлчаш учун мономерга уланади. Узунлиги 300-600 ммли ҳар қандай юпқа шиша найчадан ҳам мономер сифатида фойдаланса бўлади. Резина найча бўйлаб юқорига аста-секин кўтарилади. Суюқликнинг пункцион игнадан кўтариладиган мм даги максимал даражаси калла суяги ичидаги босимни кўрсатади. Суюқлик нормада тиниқ ва рангсиз бўлади. Йирингли менингитларда суюқлик лойқа, йирингли, серрозли менингитларда эса тиниқ ёки товланувчандир. Суюқликнинг биринчи томчилари одатда йиғилмайди: улар игна остига қўйилган дезинфекцион эритма солинган тоғорага тушади. Суюқликнинг кейинги порцияси бир неча стерил пробиркаларга йиғилади ва текшириш мақсадида лабораторияларга юборилади. Игна чиқарилгандан сўнг пункция килинган жойга келеолга хўлланган стерил пахта ёпиштирилиб қўйилади. Пункциядан сўнг бемор қорни билан ётқизилади ва каталкада палатага жўнатилади. Палатада бемор 2 соат давомида ёстиқсиз ётиши керак, бу давр ичида овқат ейиш ман этилади.


ҚАЛИН ҚОН ТОМЧИСИНИ ТАЙЁРЛАШ

1.Бир оз олдин ювилган буюм ойначаси стол устига қўйилади.
2.70% ли спирт шимдирилган пахта билан пациент чап қўлининг тўртинчи бармоғи охирги бўлими артилади.
3.Спирт қуригандан сўнг бармоқ терисининг кафт томонидан стерил ништар билан тешилади, бунда ништарнинг ясси томонини тери тасвир чизиқларига кўндаланг ҳолда тутилади.
4.Отилиб чиққан қон томчиси қуруқ пахта билан артилади.
5.Бармоқнинг иккала ёнида санчилган томонга эгиб, йирик қон томчиси чиқарилади.
6.Буюм ойнасини ён кирраларидан ушлаб туриб, унинг энсиз томонидан 2,0 –2,5 см қолдирилиб, иккала чеккасида бармоқни узвий текизган ҳолда бармоқ айланма ҳолати орқали томчи диаметр 1,0-1,5 см га ётказилади.
7.Ойнадаги қон томчилари орасида шу бармоқ билан қон тасмаси туширилади. Унга қон қуригандан сўнг оддий қалам билан пациент фамилияси ёзиб қўйилади.
8.Ойнани стол ёки шкафда тик тушадиган куёш нури, чанг ва пашшалардан эҳтиёт қилган ҳолда қуритиш учун горизонтал ҳолда қўйиб қўйилади.
9.Қалин томчи асосан қонда безгак плазмойидларини, шунингдек, қайталама тиф спирохеталарини топиш учун қўлланилади.



Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   139   140   141   142   143   144   145   146   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling