Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти


НЕЙРОТОКСИКОЗДА ТАЛВАСА СИНДРОМИНИ


Download 1.43 Mb.
bet144/149
Sana26.06.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1655967
1   ...   141   142   143   144   145   146   147   148   149
Bog'liq
ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАРДА ҲАМШИРАЛИК ИШИ

НЕЙРОТОКСИКОЗДА ТАЛВАСА СИНДРОМИНИ

БАРТАРАФ ҚИЛИШ


  1. Талваса синдроми кузатилганда, тезда вена ичи ёки мушак орасига аминазин ёки реланиум юборилади. Баъзан мушак орасига литик аралашма (2,5% ли аминазин -1 мл, 2,5% ли пипольфен эритмаси 1,0 мл, 0,25 % новакаин эритмаси) қилинади.

  2. 25% магний сульфат эритмаси 1 кг вазнга 0,2 мл да мушак орасига юборилади.

  1. Юқоридагилар натижа бермаса, 20% ли глюкоза эритмаси билан 1кг вазнга 50-100 мг ГОМК эритмаси вена ичига секин юборилади.

  2. Кўрсатмага мувофиқ 10% ли кальций глюконат ёки кальций хлор эритмаси ёшига монанд 1 мл дан вена ичига секин юборилади.

  3. Дегидратацион терапия:

а) 1 кг вазнга 15-20% ли маннитол 1-1,5 г қуруқ масса ҳисобида, лазикс 1-3 мг/кг мушак орасига кунига 2-3 маҳал, кейинчалик диакарбга (0,125-0,25) ўтилади.
б) 20% ли глюкоза эритмаси инсулин ва витаминлар билан бирга буюрилади.
в) юқори концентрацияли 30-50 мл плазма вена ичига юборилади.

  1. Лозим топилса, орқа мия пункцияси қилинади.

  2. МНС томонидан чуқур ўзгаришлар кузатилса, преднизалон ичишга 1-2 мг/кг ёки парентериал 2,0-5,0 мг/кг юборилади.

ГИПЕРТЕРМИК СИНДРОМИНИ БАРТАРАФ ҚИЛИШ


1. Беморни ҳавоси алмашиниб турадиган, салқин ҳаволи хонада жойлаштириб, суюқлик ичириб туриш
2. Тана ҳарорати 38 С дан юқори бўлса, парацетамол, аспирин, цитрамон беморнинг ёши ва оғирлигига қараб буюрилади. Агар тана ҳарорати юқорилигича қолса, 50 ёки 25 % ли анальгин эритмаси антигистамин препаратлари (димедрол, пипольфен, супрастин) билан ёшига қараб белгиланади.

  1. Физик усуллар:

а/ тери ранги қизариши билан келадиган гипертермияда бемор боши, бўйни, кўлтик ости ва чов соҳаларида муз халтачалари қўйилади ёки паррак билан ҳаво узатилади.
б/ тери ранги оқимтирлиги ва қалтираш билан кечадиган гипертермияда бемор бадани 50% ли спирт ёки уксусли эритма билан ишқаланади, ичишга папаверин, ношпа, эуфиллин буюрилади, мушак орасига ношпа, дибазол эритмалари юборилади.

  1. Мушак орасига 25% ли магний сульфат эритмаси, 1 кг оғирликда 0,2 мл дан юборилади.

  2. Сийдик ҳайдовчи препаратлар фуросемид (лазикс), гипотиазид ва бошқалар буюрилади.

  3. Гипертермия натижасида суюқлик йўқотгани учун 20% ли глюкоза инсулин билан вена ичига юборилади, оғиз орқали регидрон, оралит, қанд-тузли эритмалар буюрилади.

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   141   142   143   144   145   146   147   148   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling